Site icon Najot Kemasi sayti

Қуръон тиловатининг ҳаловати

  Қуръони Кариминг илоҳий мўъжизаларидан яна бири уни тиловат қилганда инсоннинг бутун борлиғини қамраб оладиган ундаги ёқимли ҳаловатдир. Яъни Қуръоннинг муборак оятлари такрор-такрор тиловат қилинганда ҳам унинг жозибадорлиги тобора ортиб боради.

  Агар бирор бир қизиқарли асар парчасини кунда ўн марта такрор қилсак, ўта зерикарли бўлади. Аммо фақат муқаддас илоҳий Китобимиз – Қуроннинг муборак оятларини такрорлаган сари дилкашлиги, ҳаловати ортади. Бу нарса Қуръон оятларининг инсон руҳиятига ўта мутаносиб ва уйғунлигидан далолатдир.
 Солиҳий Қаннодийнинг «Қуръоншунослик» китобидан олинди.

 

 

 

 

Exit mobile version