Site icon Najot Kemasi sayti

Аллоҳнинг белги-нишоналари

  Аллоҳни танишнинг энг осон ва содда йўлларидан бири, Унинг яратганлари ҳақида фикр юритишдир. Қуръони Каримда табиатнинг кўпгина манзаралари «Оят» сифатида, яъни Аллоҳнинг белги ва нишоналари сифатида тилга олинган.

  Қуръони Карим осмонлар ва ернинг яратилишини Аллоҳнинг оят-белгиларидан, деб ҳисоблайди: <وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمٰوٰاتِ وَالْأَرْض> Тун ва кун, қуёш ва ойни Аллоҳ борлигининг ёрқин белги ва нишонаси деб, таништиради: <وَمِنْ آيَاتِهِ الَّيْلُ وَالنَّهارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ> Инсоннинг тупроқдан яралишини; <وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَکُم مِّن تُرَابٍ> Инсонлар ўртасидаги тилларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг ранглари турлича бўлганини; <وَاخْتِلَافُ أَلْسِنَتِکُمْ وَأَلْوَانِکُمْ> ва буларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг оят-мўъжизалари, ҳикматли ва қодир Парвардигорнинг белги ва аломатлари деб, уқтирган.

  Шубҳасиз, борлиқ оламнинг яратилиши ва ундаги турли махлуқот ва ашёлар, ягона Яратувчи борлигининг очиқ белги ва нишоналаридир, бироқ ҳамма учун эмас, балки ақл ва фикрини ишлатадиган инсонлар учун;<لِقَوْمٍ يَعْقِلُون> <لِقَوْمٍ يَتَفَکَّرُونَ> Ҳамда вужудидаги илоҳий фитрат нидосига қулоқ солиб, таслим бўлган иймонли инсонлар учун; <إِنَّ فِي ذٰلِکَ لَآيةً لِّلْمُؤْمِنِينَ> Бундай зотлар Аллоҳ таолони борлиқ олам кўзгусида мушоҳада қилиб, ушбу ҳақиқатга инонадилар.

2014-03-02.  17:42:34

Exit mobile version