Site icon Najot Kemasi sayti

Маъсумларнинг ҳикматли сўзлари ва ўгитлари

images (6)– Аҳдга вафо мардликдир. (Имом Ҳусайн (алайҳис салом))

– Олимлар ерда осмондаги юлдузларга ўхшаш бўлиб, одамлар уларнинг ёрдамида саҳрову денгиз қоронғуликларида ҳидоят топадилар. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Халқ ўртасида яхши хулқ-атворга эга бўлиш, ислом безагидир. (Имом Содиқ (алайҳис салом))

– Бир-бирларингизга совға улашинглар ва ўрталарингизда муҳаббатни кучайтиринглар. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Бошқалар олдида мақташ, шахсиятни кичрайтиришдир. (Имом Али (алайҳис салом))

– Илм шундай хазиналарга эгаки, уларнинг калити сўрашдир. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Ўз нафсига ғалаба қилган шахс, кучлидир. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Мен учун энг яхшиларингиз, оиласига нисбатан яхши бўлганингиздир. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Аҳдда туриш иймондандир. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Аллоҳ кечиргувчидир ва кечиришни яхши кўради. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Аллоҳ наздидаги энг яхши амал тилни сақлашдир. (Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам))

– Ҳақ шахслар билан танилмайди. Ҳақни танигин, шундагина унинг тарафдорларини таниб олгайсан. (Имом Али (алайҳис салом))

– Бировниннг қули бўлма, зеро, Аллоҳ сени эркин яратган. (Имом Али (алайҳис салом))

– Дўст, сени зулм қилишдан қайтарган ва яхшилик қилишингга ёрдам берган инсондир (Имом Али (алайҳис салом))

– Энг адолатли киши ўзига зулм қилган шахс билан инсоф ила муносабатда бўлган кишидир. (Имом Али (алайҳис салом))

– Ҳокимлар ва юртбошиларнинг кўзини қувонтирадиган нарса, шаҳарларда адолат барпо бўлишидир. (Имом Али (алайҳис салом))

– Илм саралаш билан тугамайдиган хазинадир. (Имом Али (алайҳис салом))

– Билим молдан афзалдир. Чунки, билим сени асрайди, молни эса сен асрайсан. (Имом Али (алайҳис салом))

– Энг ожиз инсон дуо қилолмайдиган инсондир. (Имом Ҳусайн (алайҳис салом))

– Саховатли инсон қудратли бўлган вақтида саховат қилолган инсондир. (Имом Ҳусайн (алайҳис салом))

Exit mobile version