Ва алайкум ассалом
Давлат ишида ишлайдиган одамлар сақолини тозалаб олиши шарт бўлган тақдирда ҳам, соқолни тагидан қириб олишга рухсат бўлолмайди, балки имкон қадар жуда оз миқдорда бўлса ҳам, соқол сақлаш вожибдир. Бунинг учун соқолни устара билан эмас, балки машинка билан жуда оз миқдорда қолдириб олиш лозим бўлади ва бундай йўлни тутиш билан гап тегишнинг олдини олиш мумкин бўладиган бўлса, мана шу йўсинда амал қилмоқ зарур. Албатта, соқол қўйиш инсоннинг жони, моли ва обрў-эътиборига таҳдид соладиган бўлса, у ҳолда тақия бобидан соқолни қириб олиш жоиз бўлади. Валлоҳу Аълам