Ҳурмат билан Шокиржон
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Аллоҳ таоло сиздан ҳам рози бўлсин!
Ҳалол гўштли ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган аъзолари қуйидагилардан иборат:
1. Қон;
2. Сийдик ва ахлат;
3. Гўштдаги турли безлар;
4. Мояк ва уруғдон;
5. Ҳайвоннинг бош миясида бўлган нўхат шаклидаги нарса;
6. Бел умуртқа поғонасида жойлашган ҳаром мағз (медулла);
7. Бел умуртқа поғонасининг икки тарафида жойлашган оқ рангли ва қаттиқ шаклдаги асаб тизмаси;
8. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
9. Урғочи ҳайвоннинг фаржи (жинсий аъзоси);
10. Ўт пуфаги (жигарнинг пастки юзасидаги махсус чуқурчада жойлашган, ҳажми 50-60 см, шакли нокка ўхшаш пуфакча ва унда ортиқча ўт сақланади);
11. Қоражигар ёки талоқ
Юқорида зикр этилган аъзолар сувда яшамайдиган чорва ҳайвонлари ва паррандаларга хосдир. Аммо ушбу аъзолар балиқларда ва чигирткада топилса, уларни истеъмол қилиш ҳаром эмас.
12. Қовуқ (сийдик пуфаги);
13. Кўз чаноғи;
14. Ҳайвоннинг икки туёғи орасида жойлашган ва “зотул-ашожеъ” деб айтилган нарсани ҳам истеъмол қилиш ҳаромдир.[1]
Охирги бу уч аъзо ҳам сўйиладиган туя, чорва ҳайвонлари ва паррандаларга хосдир. Шу учун, ушбу уч аъзони балиқлар, креветка ва чигирткаларда истеъмол қилиш ҳаром эмас.[2]
Демак, юқорида айтиб ўтилган ҳалол гўштли ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган аъзолари орасида буйрак айтилмаган. Шу боис, барча мужтаҳидларнинг фатволарига биноан, ҳалол гўштли ҳайвонларнинг буйрагини истеъмол қилмоқлик ҳалол ва мумкиндир.
Фойдаланилган манбалар:
[1]. Имом Хумайний, “Тавзиҳул масоил” 2626 – масала ва қолган мужтаҳидлар ҳам еб-ичишга оид аҳкомлар қисмида худди шу нарсаларни баён қилганлар.
[2]. Имом Хумайний, «Таҳрирул васила» 2-жилд, таомлар ва ичимликлар китоби, 161-бет, 28-масала. Бошқа мужтаҳидлар ушбу масалани баён қилганлар.