Site icon Najot Kemasi sayti

Шиа мазҳаби ақоиди бошқа ислом мазҳаблари ақийдасидан нимаси билан фарқ қилади?

Ассалому алайкум. Шиа мазҳаби ақоиди бошқа ислом мазҳаблари ақийдасидан нимаси билан фарқ қилади?

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Ва алайкум ассалом. Шиа мазҳаби ҳам Исломдаги мазҳаблардан бири бўлиб бошқа мазҳаблардан кўп фарқ қилмайди. Фақат диннинг асослари шиалар наздида бир оз фарқли бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  1. Тавҳид (Аллоҳнинг ягоналиги ёхуд яккахудолик)
  2. Аллоҳнинг одиллиги (Аллоҳ адолатли зотдир)
  3. Нубувват (пайғамбарларга иймон)
  4. Имомат (умматга раҳнамолик қилиш илоҳий мансабдир)
  5. Маод (қиёмат ва қайта тирилишга инонмоқ)

Шиа мазҳаби наздида юқорида санаб ўтилган дин асослари ақийданинг негизини ташкил этади. Исломдаги бошқа мазҳабларнинг ақийда асосларидан фарқли ўлароқ, шиа ақоидида Аллоҳнинг адолати ва имомат ҳам асослардан ҳисобланади.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Exit mobile version