Site icon Najot Kemasi sayti

Ароқли тўйдан келган турли ҳалол неъматларни истеъмол қилиш жоизми?

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Бир савол ёки муаммо десам яхшироқ туғилиб колди. Мени кариндошларим туй килди, туйда арок куйди, мен кетмадим у туйга, лекин у туйдан хар хил ноз-неъматлар келди. Шуларди еса буладими?

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Ароқ каби маст қилувчи спиртли ичимликлар қўйилган тўй Худонинг ғазаби ёғилиб турган жой бўлгани ва шариатимизда бундай жойларга бориш тақиқлагани учун Ароқли тўйга бормаслик керак. Сиз ҳам бундай тўйга бормай тўғри қилгансиз. Аммо тўй эгаси ўзининг топган ҳалол даромади билан дастурхон ёзган бўлса, ўша тўйдан келган турли ҳалол неъматларни истеъмол қилиш жоиз ва мумкин. Бу борада шариати исломияда тақиқлов йўқ!!!

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Exit mobile version