Site icon Najot Kemasi sayti

Бошланишида ароқ қўйилмаган тўйга боришнинг ҳукми қандай?

Ассалому алайкум. Туй ҳақида бир саволим бор эди. Бир дўстим туй қиляпти, эрталаб соат 8 дан 9 гача ароқсиз туй бўлади, лекин 9 дан кейин эса дастурхонга ароқ қўйилади, ҳаммаси бир кунда бўлиб ўтади. Мана шундай туй базмига боришни ҳукми нима?

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Агар тўй бошланишида ароқсиз бўлса, унда ўша тўй базмига ароқ қўйилишидан олдин бориб ўтириш жоиздир. Аммо агар бунинг акси бўлса, яъни аввал ароқли базм ташкил қилиниб, кейин эса ароқсиз тўй ўтказилса, у ҳолда ўша тўй базмига бориш ароқ қўйилган тўйга бориш ҳукмида бўлади.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Exit mobile version