Site icon Najot Kemasi sayti

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор;

 Бир томондан эри ва фарзандларига бўлган муносабатида ҳамда уй ичидаги вазифаларини бажаришда мусулмон аёл ҳаётини Расули Акрам (с.а.о) вафотидан кейин рўй берган сиёсий муҳим воқеа-ҳодисалар билан юзма-юз келганда курашувчи, ориятли ва толиқмас инсон зиммасидаги вазифалар билан бирлаштирдилар.

 У ҳазрат масжидга келиб маъруза қиладилар, эгаллаган мавқеларини билдирадилар, ҳимоя қиладилар, гапирадилар, ҳақиқий ва том маънода кураш олиб борадилар.

У буюк зот толиқиш нималигини билмайдиган, машаққат ва қийинчиликларга бардош берадиган бўлганлар. Бу ҳам бошқа томондан.

 Учинчи томондан эса, бу буюк инсон ибодат қилувчи ва қоронғу кечаларда намозни тўкис адо этувчи, Аллоҳ йўлида оёққа турувчи ҳамда Парвардигорга тавозе ва итоаткорлик-ла таслим бўлувчи эдилар.

️ Бу ёш аёл ибодат меҳробида олдинги илоҳий авлиёлар сингари Аллоҳ таоло билан дуо-илтижо ва муножот қилиб, Унга ибодат этарди.

УЙ БЕКАСИ, КУРАШУВЧИ, ИБОДАТ ҚИЛГУВЧИ

Ушбу уч хусусиятни бирлаштириш Фотимаи Заҳро (с.а) ҳаётининг порлоқ нуқтасидир.️

 Ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) бу уч нарсани бир-биридан ажратмадилар.

 Баъзиларнинг ўйлашича, ибодатга берилган одам бир ибодат қилувчи, дуо-илтижо қилувчи ва зикр аҳлидан бўлади, у сиёсий бир киши бўла олмайди.

️ Ёки баъзи одамлар ўйлайдиларки, сиёсатчи бўлган одам – хоҳ эркак бўлсин ёки аёл – ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод майдонида фаол иштирок этган шахс агар аёл бўлса, уй аёли ва уй бекаси бўла олмайди, оналик ва хотинлик вазифаларини ҳамда уй бекаси вазифаларини бажара олмайди.

 Агар эркак бўлса, бир уй эгаси, бир савдо ва тижорат эгаси ва яшаш учун умр йўлдоши бўла олмайди.

 Улар бу вазифаларни бир-бирига зид ва қарама-қарши деб ўйлашади.

 Ҳолбуки, Ислом дини нигоҳидан бу уч вазифа бир-бирига зид ва қарама-қарши бўлмаслиги билан бирга комил инсон шахсиятини шакллантиришда бир-бирига ёрдам берувчи ҳамдир.

ОЯТУЛЛОҲ САЙЙИД АЛИ ХОМЕНАИЙНИНГ МАЪРУЗАЛАРИДАН БИР ЛАВҲА

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Exit mobile version