Site icon Najot Kemasi sayti

Ким ошти савдоси ва Бомдод намозини ўқимаган одам ҳақида

Ассалому Алейкум ва Раҳматуллоҳ. Иккита савол юзасидан мурожаат қиливопман.

Ким ошти савдоси (ауксион) ҳалолми ёки ҳаромми?

Бомдод намозини ўқимаган одам кофир бўладими? Ҳатто қазо қилиб ўқиган одам ҳамми?

Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ. Ҳурматли биродаримиз.

Ким ошди савдоси шариати исломияда ҳалол ва жоиз деб қабул қилинган бўлиб, Эрон каби исломий давлатларда ҳам бор. Ким ошди савдосини ҳамма мужтаҳидлар жоиз деб билганлар. Шу учун, Ауксион ҳалол ва жоиз эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ!

Намозлар орасида Бомдод намозига жуда катта эътибор қаратилган ва бу намозни қўлдан берганда, уни жойини тўлдирадиган ҳеч нарса йўқлиги ҳадиси шарифларда ошкора айтилган. Шу учун иложи борича, Бомдод намозини қўлдан бермаслик керак.

Аммо кофир бўлиш масаласига келсак, намоз ўқимаган одам кофир бўлади, деб айтилмаган. Балки намоз фарз ва вожиб амал эканлигини қабул қилмай, инкор қилган киши кофир бўлади дейилган, қайси намоз бўлишидан қатъий назар.

Албатта, биз умуман намоз ўқимай оламдан ўтган одамни кофир деб айтишга ҳақимиз бўлмаса-да, лекин қиёмат кунида Аллоҳ уни кофирлар қаторида ҳисоблаб, дўзахнинг оғир азобларига дучор қилиши ҳадисларда айтилган ва асосан, мусулмон кишининг ҳар бир солиҳ ва яхши Аллоҳ таолонинг даргоҳига қабул бўлиш шарти унинг ўқиган намози қабул бўлишига чамбарчас боғлиқ экани ҳам ҳадиси шарифларда айтилган. Бу борада қуйидаги мақолаларга мурожаат қилишингиз мумкин:

https://bit.ly/3l9wec3

https://bit.ly/3MkqE2A

https://najotkemasi.net/2015/10/nima-uchun-namoz-u-ish-kerak-asosan-namo.html

https://najotkemasi.net/2015/10/insonning-kungli-pok-bulsa-etarli-ema.html

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Exit mobile version