Site icon Najot Kemasi sayti

Вузу олганда юзни юваётиб, сувни соқолнинг тагигача йидириш шартми?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти. Саволим шуки, вузу олганда юзни юваётиб, сувни соқолнинг тагигача йидириш керакми? Олдиндан раҳмат.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳи ва Баракотуҳу Ҳурматли Биродар.

Намоз ва Қуръон ўқиш учун олинадиган вузу амали, икки аъзони ювиш ва икки аъзога масҳ тортишдан иборат. Вузуда ювиш керак бўлган аъзолар, юз ва икки қўлдан иборат ва икки аъзони ювгандан кейин бош ва оёқларга масҳ тортилади.

Энди вузу олганда юзни юваётиб, сувни соқолнинг тагигача йидириш керакми? деб сўраган саволингизнинг жавобига келсак, вузу аҳкомларида бу борада шундай дейилади:

Агар соқол сийрак бўлса, у ҳолда юзни ювганда, албатта, сувни соқолнинг тагигача йидириш керак, лекин агар соқол қалин бўлса, унда сувни соқолнинг тагига ва теригача етказиш шарт эмас, балки вузу олганда соқолнинг устки қисми ювилса кифоядир ва сувни соқолнинг тагигача йидириш шарт эмас.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Exit mobile version