Site icon Najot Kemasi sayti

ХУРМО ВА УНИНГ МЎЖИЗАВИЙ ХОСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 

Қуръони Карим оятларида хурмо жаннатнинг неъматларидан бири эканлиги айтилиб улуғланади. («Ар-Раҳмон» сураси, 68-оят.) Ушбу жаннатий мева текшириб кўрилганда, унинг жуда кўп муҳим хусусиятлари борлиги айтилган. Энг қадимги ўсимлик турларидан бири бўлган хурмо бугунги кунда нафақат ўзининг хуштаъмлиги, балки озуқавий хусусиятлари билан ҳам диққатга сазовор мевадир. Хурмонинг ижобий хусусиятлари кун сайин кашф этилмоқда ва у дори ҳамда овқат сифатида ишлатилмоқда. Хурмонинг ушбу хусусиятлари «Марям» сурасида шундай баён қилинган:

فَأَجَاءَهَا الْمَخَاضُ إِلَىٰ جِذْعِ النَّخْلَةِ قَالَتْ يَا لَيْتَنِي مِتُّ قَبْلَ هَٰذَا وَكُنتُ نَسْيًا مَّنسِيًّا ﴿٢٣﴾‏ فَنَادَاهَا مِن تَحْتِهَا أَلَّا تَحْزَنِي قَدْ جَعَلَ رَبُّكِ تَحْتَكِ سَرِيًّا ﴿٢٤﴾‏ وَهُزِّي إِلَيْكِ بِجِذْعِ النَّخْلَةِ تُسَاقِطْ عَلَيْكِ رُطَبًا جَنِيًّا ﴿٢٥﴾‏ فَكُلِي وَاشْرَبِي وَقَرِّي عَيْنًا ۖ فَإِمَّا تَرَيِنَّ مِنَ الْبَشَرِ أَحَدًا فَقُولِي إِنِّي نَذَرْتُ لِلرَّحْمَٰنِ صَوْمًا فَلَنْ أُكَلِّمَ الْيَوْمَ إِنسِيًّا ﴿٢٦﴾‏

«Бас, тўлғоқ дарди уни [Марямни] бир хурмо дарахти тубига олиб борди. У: «Кошки бундан олдин ўлсам ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди. Шунда унинг [Марямнинг] остидан: «Ғамгин бўлма, Раббинг [оёқ] остингдан оқар ариқ қилди. [Мана шу қуриб қолган] хурмо танасини силкитгин, у сенга янги пишган хурмо меваларини туширади, деб нидо қилди. Бас, еб-ичгин ва кўзинг қувонсин! …» («Марям» сураси, 23-оятдан 26-оятларгача)

Аллоҳнинг Марямга бу мевани ейишни тавсия қилишида буюк донолик ётади. Хурмо ҳомиладор ва эндигина кўзи ёриган аёллар учун аъло даражадаги сифатли таомдир. Бу кенг эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Марямга унинг кўзи ёриши осон кечиши учун бунинг моҳиятини тушуниш уқтирилади. Хурмо барча мевалар ичида энг юқори қанд миқдорига (60-65%)га эга мевалардан бири ҳисобланади. Шифокорлар аёлларнинг кўзи ёриган кунда уларга мева қандини ўз ичига олган овқат берилиши кераклигини тавсия қилишади. Бундан мақсад онанинг заифлашиб қолган танасига қувват бериш ва уни қайта жонлантириш билан бир вақтда, сут гормонларига стимул бериш ҳамда янги туғилган чақалоққа муҳим бўлган она сути миқдорини кўпайтиришдир.

Бундан ташқари, туғиш давомидаги қон йўқотиш танадаги қанд миқдорининг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Хурмо танага қанд моддасини киритиши ва қон босими тушиб кетишининг олдини олиши нуқтаи назаридан жуда аҳамиятли озуқа ҳисобланади. Хурмонинг юқори калория қиммати касаллик ёки ўта чарчаганлик натижасида заифлашиб қолган одамларга қувват бахш этади. Шунинг учун, бутун кун давомида еб-ичишдан сақланган рўзадор киши ифторлик пайти оғзини очаётганда, биринчи бўлиб хурмо истеъмол қилиши шариати исломияда мустаҳаб деб айтилгани ҳам бежиз бўлмай, ушбу кўрсатма хурмонинг оч инсон танасига ўта қувватбахш бўлгани учундир.

Бу айтилган далиллар қувват бахшида этувчи, аёлни тетиклаштирувчи ва чақалоқ учун ягона овқат бўлган сутнинг келишини таъминловчи хурмонинг Аллоҳ томонидан Марямга тавсия этилиши замирида ётган буюк доноликка аниқлик киритади. Мисол учун, хурмо танани соғлом ва бақувват ушлаб туриши учун керак бўлган 10 дан ортиқ энг муҳим элементларни ўз ичига олади. Замонамиз олимларининг маълум қилишларича, инсонлар хурмо ва сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмасдан туриб ҳам кўп йиллар яшашлари мумкин. Бу соҳада таниқли эксперт В. Ҳ. У. Доусоннинг айтишича, бир дона хурмо ва бир стакан сут кишининг кунлик озуқага бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли экан.

Хурмода мавжуд бўлган окситоцин моддаси замонавий тиббиётда туғишни тезлатиш учун ишлатилади. Аслини олганда, окситоцин «тез туғиш» деган маънони англатади. Шунингдек, бу модданинг туғишдан сўнг она сути миқдорини кўпайтириши ҳам маълум.

Окситоцин аслида гипофиз безидан чиқадиган гормон бўлиб, у тўлғоқ тутиш даврида бачадоннинг қисқаришини тезлаштиради. Туғишдан олдин танада кўрилган барча тайёргарликлар шу гормон туфайли содир бўлади. Гормоннинг таъсирлари она бачадонини ташкил этувчи мушакларда ва она сутининг ажралиб чиқишини таъминлайдиган мушаклардаги ҳужайраларда билиниши мумкин. Туғиш вақтида бачадоннинг яхшироқ қисқариши жуда муҳим. Окситоцин бачадонни ташкил этувчи мушакларнинг жуда кучли тарзда қисқаришини таъминлайди. Бундан ташқари, окситоцин она сутининг ажралишини ҳам бошлаб беради. Хурмонинг ушбу хусусияти, яъни хурмо окситоцинни ўз ичига олишининг ўзи Қуръон Аллоҳнинг ваҳийси ва сўнгги каломи эканлигидан дарак берувчи муҳим далилдир. Хурмодаги кўп манфаатларнинг тиббиёт томонидан аниқланиши яқиндагина амалга оширилди. Бироқ Аллоҳнинг Марямга хурмоларни ейиши кераклиги тўғрисидаги ваҳийси эса 14 аср илгари Қуръонда пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га нозил қилинган эди.

Хурмо танага фаол ҳаракат ва иссиқ энергия бахш этувчи қанд моддасининг бир турини ҳам ўз ичига олади. Бу қанд моддаси тури танада осонгина парчаланади. Бундан ташқари, ушбу қанд моддаси қондаги қанд миқдорини бирдан кўтарадиган глюкоза эмас, балки мевадаги қанд фруктозасидир. Қандли диабетда қондаги қанд миқдорининг бирдан кўтарилиши кўп тана аъзолари ва тизимларга, айниқса, кўз, буйрак, юрак ва қон айланиши тизими ҳамда асаб тизимига зарар етказадиган таъсирга эга. Қондаги қанд миқдорининг юқорилиги кўриш қобилиятининг йўқолиши, юрак хуружи ва буйрак носозлиги каби касалликларнинг асосий омилларидан биридир.

Хурмо жуда кўп витамин ва минерал моддаларни ўз ичига олади. Ушбу витамин ва минерал моддалар тола, ёғ ва оқсилларга жуда бой. Шунингдек, хурмо натрий, калий, калций, магний, темир, олтингугурт, фосфор ва хлор ҳамда А, бетакаротин, V1, V2, V3 va V5 витаминларни ҳам ўз таркибига олади. Хурмо таркибидаги витаминлар ва минералларнинг нормал инсон танаси учун ва айниқса, ҳомиладорлик пайтидаги фойдали томонларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

Сўзимиз сўнгида муҳим бир масалани айтишимиз жоизки, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳадиси шарифларида хурмони истеъмол қилганда унинг сони тоғ бўлиши, яъни 1 дона ёки 3 дона ёки 5 дона ёки 7 дона ё 9 дона ва ҳоказо бўлиши айтилган. Шу боис, хурмо еганда имкон қадар унинг сони жуфт бўлмаслиги керак. Албатта, бунинг ҳам чуқур маъно-мазмуни бор бўлиб, келажакда тиббиёт илми янада кўпроқ ривожланиб, юқори марраларни забт этса, унинг маъно-мазмуни ва ҳикмати кашф этилади деган умиддамиз.

Фойдаланилган манбалар:

  1. «Hurma» [Хурмо]; www.geocities.com/SoHo/Easel/3809/hurma.html
  2. «Date and Health» [Хурмо ва соғлиқ], www.sgp-dates.com/date.html
  3. «Break Your Fasting On Dates» [Нонуштани хурмолар билан қилинг]; http://198.65.147.194/English/Science/2000/7/article5.shtml; Capa Blaffer va S. Syu Karter, «Mothering and Oxytocin Hormonal Cocktails for Two» [Она меҳри ва июш кишилик окситоцин гормонал коктейл]; www.people.virginia.edu/~rjh9u/oxytocin.html
  4. The Independent Newspaper, 9 iyun, 1995.
  5. «Date and Health» [Хурмо ва соғлиқ]; www.sgp-dates.com/date.html
  6. «Date Palm» [Xurmo palmasi];

www.telmedpak.com/agricultures.asp?a=agriculture&b=date_palm

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Exit mobile version