Site icon Najot Kemasi sayti

Моида сурасининг юзингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача ювинглар, дейилган таржимаси нотўғрими?

Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят. Мен “вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими?(3)” деган мақолани ўқиганимдан кейин Youtube каналига кириб Моида сурасининг таржима вариантини топиб тингладим, айнан у ерда юзингиз ва оёқларингизни тўпиқгача ювинглар дейилган, шунда таржима нотўғри бўладими?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Аҳли суннат биродарларимиз ўзларининг фиқҳий қарашлари асосида таҳорат ҳақида нозил бўлган Моида сурасининг 6-оятини таржима қилишган ва шунинг учун ҳам, ушбу оятни оёқларингизни тўпиқларигача ёки ошиқларигача ювинглар деб таржима қилишган.

Ҳолбуки, Араб тилининг грамматикасига кўра, бундай таржима тўғри эмас ва мақоламизда келтирганимиздек кўпгина Аҳли суннат уламолари ушбу ҳақиқатни қабул қилиб, ояти каримадан оёқларингизни ювинглар деган тушунчани олиш мумкин эмаслигини айтганлар.

Асосан, Қуръон оятларининг таржимони ўзининг фиқҳий ва ақидавий қарашларини оятларнинг таржимасига қўшмаслиги керак. Аммо таассуфки, Қуръон таржимонлари оятларни таржима қиларканлар, ушбу қоидага риоя қилишмаган.

Агар биз таҳорат оятини Араб тили грамматикасига асосан холис ва бетараф ҳолда таржима қиладиган бўлсак, у ҳолда оятнинг таржимаси қуйидагича бўлади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ۚ

«Эй иймон келтирганлар, қачон намозга турсаларингиз, юзларингизни ҳамда қўлларингизни тирсаклари ила ювингиз. Ва [таҳорат сувидан намланган қўлларингиз билан] бошларингизга ҳамда оёқларингизга бўғимларгача масҳ тортингиз» (Моида сураси, 6-оят)

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Exit mobile version