Site icon Najot Kemasi sayti

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (27)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор ҳукуматининг хусусиятлари

Халқ ўртасида адолат ва тенглик

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Нажоткор ҳукуматида одамлар билан муносабат адолат асосида бўлади;

Қуръони Каримда пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га адолат асосида иш юритиш кераклиги ҳақида шундай буюрилади:

﴿… وَأُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ ۖ….

«Мен сизнинг орангизда адолат ўрнатишга [барчани адолатли муносабатда бўлишга чақиришга] буюрилдим» (Шуро сураси, 15-оят).

Нажоткорнинг сўзи: Амалдорларга нисбатан сизларнинг ҳуқуқларингиз сизлар билан инсоф юзасидан иш тутишлари, сизларга адолатли муносабатда бўлишлари ва сизларга азият-озор етказишдан тийилишларидир. Қачонки давлат арбоблари шундай иш тутсалар, уларга бўйсуниш керак. Албатта, ҳақ қонун йўналишида уларнинг режалари амалга ошишда уларга ёрдам бериш ҳам бурчдир.

Тенглик ва адолатни жорий этиш …

Аллоҳнинг каломи:

﴿قُلْ أَمَرَ رَبِّي بِالْقِسْطِ ۖ﴾

«[Эй Расулимиз,] Парвардигорим [менга] адолатни жорий этишни буюрди, дегин» (Аъроф сураси, 29-оят).

﴿لَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَأَنزَلْنَا مَعَهُمُ الْكِتَابَ وَالْمِيزَانَ لِيَقُومَ النَّاسُ بِالْقِسْطِ ۖ﴾

«Дарҳақиқат, Биз одамлар адолатни [ҳаётларида] жорий этсинлар деб, пайғамбарларимизни мўъжизалар, очиқ-ойдин ҳужжатлар ила юбордик ҳамда улар билан бирга китоб ва мезон-тарози туширдик» (Ҳадид сураси, 25-оят).

Нажоткорнинг сўзи:

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi. 

Exit mobile version