Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (27)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (27)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор ҳукуматининг хусусиятлари

Халқ ўртасида адолат ва тенглик

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Нажоткор ҳукуматида одамлар билан муносабат адолат асосида бўлади;

Қуръони Каримда пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га адолат асосида иш юритиш кераклиги ҳақида шундай буюрилади:

﴿… وَأُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ ۖ….

«Мен сизнинг орангизда адолат ўрнатишга [барчани адолатли муносабатда бўлишга чақиришга] буюрилдим» (Шуро сураси, 15-оят).

Нажоткорнинг сўзи: Амалдорларга нисбатан сизларнинг ҳуқуқларингиз сизлар билан инсоф юзасидан иш тутишлари, сизларга адолатли муносабатда бўлишлари ва сизларга азият-озор етказишдан тийилишларидир. Қачонки давлат арбоблари шундай иш тутсалар, уларга бўйсуниш керак. Албатта, ҳақ қонун йўналишида уларнинг режалари амалга ошишда уларга ёрдам бериш ҳам бурчдир.

Тенглик ва адолатни жорий этиш …

Аллоҳнинг каломи:

﴿قُلْ أَمَرَ رَبِّي بِالْقِسْطِ ۖ﴾

«[Эй Расулимиз,] Парвардигорим [менга] адолатни жорий этишни буюрди, дегин» (Аъроф сураси, 29-оят).

﴿لَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَأَنزَلْنَا مَعَهُمُ الْكِتَابَ وَالْمِيزَانَ لِيَقُومَ النَّاسُ بِالْقِسْطِ ۖ﴾

«Дарҳақиқат, Биз одамлар адолатни [ҳаётларида] жорий этсинлар деб, пайғамбарларимизни мўъжизалар, очиқ-ойдин ҳужжатлар ила юбордик ҳамда улар билан бирга китоб ва мезон-тарози туширдик» (Ҳадид сураси, 25-оят).

Нажоткорнинг сўзи:

  • Одам Ато замонидан биз яшаётган кунга қадар ҳамма одамлар тароқ тишлари сингари тенг ва баробардирлар, яъни на араблар араб бўлмаганлардан устун, на қизил танлилар қора танлилардан устун, магар тақводорлик мартабаларига эга бўлиш билангина устунлик ҳосил бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, Нажоткор мактабида инсонларнинг бир-биридан устун бўлиши фақат ва фақат художўйлик ва тақводорликка имкон қадар кўпроқ риоя қилиш, эзгу фазилатларга эга бўлиш ва хайр-эҳсон ишларини кенг ёйиш билан боғлиқдир.
  • Халқ ишларини бошқаришда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тенг ҳисобга олиш керак!
  • Айтиш мумкинки, кишилар ва жамият учун ҳалокатли ҳолатларга олиб келадиган турмуш тарзидаги тафовутлар ва табақавий айирмачиликлар нафақат исталган эмас, балки рад этилиб қоралангандир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi. 

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

2 comments

  1. Ассалому алайкум хурматли муаллиф, аҳли суннат биродарларимизнинг айтишларича Имом Маҳдий чиқиб биринчи қиладиган ишларидан бири форслар билан жанг қилиб уларни енгиш бўлар экан, агар форслар деганда ҳозирги эрон халқларини тушунадиган бўлсак, унда нега Имом Маҳдийни зуҳр қилишларини кутиб дуода бўлган шиалар билан жанг бўлади?
    Яна уларнинг айтишларича Имом Маҳдий шиаларнинг ўн иккинчи имоми эмас балки Имом Маҳдий биздан чиқади дейишади. ИЛТИМОС юқоридагиларга изоҳ ва тушунчалар берсангиз. Хурмат билан Рустам

    • Tahririyat boshqarmasi

      Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ҳурматли биродар.
      Сиз илгари сурган ушбу масала Имом Маҳдий (а.ж)га бўлган эътиқодни пучга чиқариш мақсадида тўқилган шубҳадир. Аҳли суннат биродарларимизнинг мўътабар манбаларида Имом Маҳдий (а.ж) ҳақларида олти мингга яқин ҳадис Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қилинган ва ушбу ҳадислар орасида Имом Маҳдий зуҳур қилганларида амалга оширадиган ишларидан бири форслар билан жанг қилиш эканлиги айтилмаган. Албатта, форс халқлари аввалдан Савари олам Аҳли-Байтларини яхши кўриб, у буюк зотларга эргашганлари учун бани Уммая ва бани Аббос ҳукронлиги даврида форсларга қарши Пайғамбаримиз номларидан кўп ҳадислар тўқилган. Бундай ҳадисларнинг тўқима эканлигини Аҳли суннатнинг рижол олимлари эътироф этишган.
      Бундан ташқари, Имом Маҳдий (а.ж) ғойиблик пардаси ортидан чиққанларида энг биринчи қиладиган ишлари ер юзидаги зулму-зўравонлик ва золим-ситамкорларни ҳамда зулму-жабрнинг илдизи бўлган ғоявий тузумларни таг-томири билан йўқотадилар ва ул ҳазрат бирор бир халққа қарши жанг қилмайдилар, балки боболари Расулуллоҳ (с.а.в)нинг йўлларини тутиб, ер юзида зулму-зўравонликни йўқотгач, ислом динининг ҳаётбахш таълимотлари асосида адолат ва ҳақиқатни бутун халқлар орасида кенг ёядилар.
      Аммо Имом Маҳдий (а.ж) шиаларнинг ўн иккинчи имоми эканлиги масаласига келсак, бу инкор этиб бўлмас бир ҳақиқатдир ва Пайғамбаримиздан содир бўлган Ғадийр ҳадисида ҳам Имом Маҳдий (а.ж) ҳақларида муфассал маълумот бериб, Имом Маҳдий (а.ж) Сарвари коинотнинг ўн иккинчи халифа ва ворислари эканини айтганлар.
      Бунга қўшимча, шиалар Имом Маҳдий (а.ж)нинг ота-оналари ким эканлиги, дунёга нечанчи йил келганликлари, ҳозир неча ёшда эканликлари, ул ҳазратнинг кўзлардан ғойиб бўлишлари икки қисмга бўлингани; Суғро Ғайбати ва Кубро Ғайбати ва эндиликда ул ҳазрат кўзлардан ғойиб ҳолда мусулмонлар орасида ҳаёт кечираётганлари ҳақида муфассал маълумотга эгалар. Ва бир кун келиб Имом Маҳдий (а.ж) Аллоҳ таолонинг амри билан ғойиблик ҳолатидан чиқишларини шиалар интизорлик билан кутиб, дуо қилиб буни Аллоҳ таолодан сўрайдилар.
      Аммо афсуски, Аҳли суннат биродарларимиз юқорида айтилганларнинг барчасидан буткул узоқ бўлиб, фақатгина Имом Маҳдий охирзамонда туғиладиган имомдир ва ҳалигача дунёга келмаган, деб эътиқод қиладилар ва бунинг устига, Имом Маҳдий биздан чиқади деб айтишлари ўта ҳайратли ва ақл бовар қилмайдиган гапдир!!
      Эҳтиром ила:
      Нажот Кемаси таҳририяти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.