Home / Аҳли-Байт / Имом Ризо (а.с) / Имом Ризо (алайҳис салом)нинг ҳаёт йўллари

Имом Ризо (алайҳис салом)нинг ҳаёт йўллари

ImamRezaHolyShrine29

Пайғамбаримиз сарвари олам ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотга нозил бўлган сўнгги самовий шифобахш китоб бўлмиш Қуръони Карим бутун инсониятни покиза ва эзгу ҳаёт кечиришга даъват этади. Сарвари коинотнинг ҳақиқий ворис ва ўринбосарлари бўлмиш маъсум ва пок имомлар (алайҳимус салом)нинг юриш-туришлари, хатти-ҳаракатларини ифодаловчи ҳаёт йўллари энг гўзал ва эзгу ҳаётнинг ёрқин тимсоли эканлиги айни ҳақиқатдир. Пок пешволар, айниқса имом Ризо (алайҳис салом)нинг ифтихорга арзийдиган ҳаёт йўлларининг тарихи қоронғуликда порлайдиган бир ёруғ машъалга ўхшайди.

Ул ҳазратнинг ҳаёт йўллари инсоний олий ривожланишнинг нуқтасини белгилайдиган инсоният тарихининг ёрқин бир саҳифаси ҳисобланади.

Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок неваралари имом Ризо (алайҳис салом)нинг турли ўринларда қандай ҳаёт йўлини танлаганликлари, нима ишларни бажарганликлари ва нима ишларни бажармаганликлари, юриш-туришлари, диний белгилари, мухолифлар билан қандай муносабатда бўлиш ва бошқа мавзуларни сиз азизларга маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Шак-шубҳасиз, ул ҳазратнинг ҳаёт йўллари намунали инсонларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш учун ғоявий улкан захира ҳисобланади. Агар ул ҳазратнинг ҳаёт йўлларини инсоний жамиятнинг намунаси қилиб олсак, шак-шубҳасиз ҳозирги кунда инсоният юзма-юз бўлган ахлоқий ва ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мумкин бўлади. Ушбу мақоламизда ҳазрат имом Али ибн Мусо Ар-Ризо (алайҳис салом)нинг ахлоқий юриш-туришлари ва хатти-ҳаракатларини ҳамда ул ҳазратнинг ҳаёт йўлларини таҳлил қилишга баҳоли қудрат ҳаракат қиламиз.

Ҳаёт йўллари Ғарб оламида янги мафҳум ва тушунча ҳисобланиб, унинг режалаштирилган замонидан бошлаб бугунги кунгача қарийб юз йил ўтмоқда. Ислом таълимотидаги исломий одоб ва ахлоқ ҳаёт йўлларини баҳс – мунозара этадиган энг яқин мавзу ҳисобланади. Ҳаёт йўллари ҳақида турли таърифлар тақдим этилган ва бу таърифларни таҳлил этиш мақоламиз ҳафсаласидан ташқаридадир, аммо хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шахс ўз ҳаётида бирор ишни амалга ошириш учун турли йўлларни танлашга юзма-юз бўлгандагина ҳаёт йўлига эришиши мумкин.

Агар бирон-бир шахс танлаган турли йўлларнинг биридан баҳраманд бўлса, ўша вақтдагина ана шу йўл унинг танлаган ҳаёт йўли ҳисобланади. Одатда бу йўл шахснинг ҳаётида устувор бўлган турмуш тарзи ҳисобланиб, болаликда ёки аста-секинлик билан миллий маданият, қадрият, дин ва жамиятнинг таъсири остида шаклланади.

Баъзи донишмандларнинг фикрларига кўра, бу масала инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмай, инсон ўз ҳаётини унга асосланиб давом этиш учун ўзи махсус ҳаёт йўлига эга бўлишни танлаб олмайди. Бир шахснинг ҳаёт йўлини турли жиҳатлардан, яъни иқтисодий, ғоявий, диний ва жисмоний нуқтаи назарлардан таҳлил этиш мумкин. Бошқа бир жиҳатдан ҳаёт йўлини исломий, ғарбий ва шарқий қисмларга тақсимлаш мумкин.

Бугунги ҳаётда мусулмонлар исломий бўлмаган турли ғарбий ва шарқий маданиятлар билан юзма-юз бўлмоқдалар. Мусулмонлар ушбу турмуш тарзлари ўзларининг ҳаёт йўли ва маданиятлари билан фарқланишини тушунадилар. Бизнингча, мусулмонларнинг ўзлигини қайта тиклаш учун ислом дини пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг зурриётларидан бўлган маъсум имомлар (алайҳимус салом)нинг ҳаёт йўлларини турли яшаш даврларида таҳлил этиб уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганишдан сўнг уларнинг турмуш тарзларини исломий ҳаёт йўллари сифатида бугунги ҳаётга жорий этиш мумкин.

Ҳадис манбалари ҳам сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва маъсум имомлар (алайҳимас саломлар)нинг ҳаёт йўлларини таништиришда бизларга ёрдам беради. Шу жумладан ҳадис китобларда мавжуд бўлган ҳадисларни таҳлил этиш асносида имом Ризо (алайҳис салом)нинг ҳаёт йўлларини қўлга киритиб ул ҳазрат ҳаётларининг баъзи қирраларини кашф эта оламиз деган умиддамиз.

Ислом нуқтаи назаридан ҳаёт йўли турмушнинг мустаҳкам тарзи бўлиб асосан илоҳий манбалардан илдизланади. Шубҳасиз, ҳаёт йўли тўрт муносабатдан иборат бўлиб, биринчиси Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган муносабат, иккинчиси ўзига нисбатан бўладиган муносабат, учинчиси халққа нисбатан кўрсатадиган муносабат ва тўртинчиси эса табиатга бўлган муносабат ҳақида таърифланган ва унинг энг муҳими халқ билан қандай муносабатда бўлишдан иборат бўлиб, энг гўзал ҳаёт йўли бу – Аллоҳнинг бандалари бўлмиш халқ билан меҳрибонлик ва жонкуярлик юзасидан муносабатда бўлишдир. Имом Ризо (алайҳис салом)нинг таъбирлари билан ифодалаганда бундай муносабат кўрсатиш ақлнинг бир қисми саналади. Имом Ризо (алайҳис салом) бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:

«Халққа меҳрибонлик қилиш ақлнинг ярими ҳисобланади.»

Ҳар бир мўъмин инсон етуклик ва камолотга эришиш учун эзгу бир намунани топиш пайида бўлади ва ўзини ушбу намуна билан таққослайди ҳамда ўз ҳаётини унинг ҳаётий ранги билан безашга ҳаракат қилади.

Намуна ва ўрнак излаш хусусияти инсоний қадриятга интилишдан юзага келади. Қуръон бу эҳтиёжга жиддий эътибор қаратиб, ҳазрат Иброҳим, Исмоил, Мусо, Марям, Яҳё, Юсуф (алайҳимус салом) ва айниқса Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби юксак инсонларнинг ҳаётларига ишора этиб, барча инсонларни бу буюк зотларнинг ҳаётидан ўрнак олишга тарғиб этади ҳамда уларнинг ҳаёт йўлларини ўз ҳаётларида намуна қилиб олишларига ундайди. Қуръон мўъмин-мусулмонларнинг воқеа-ҳодисаларга бўлган қарашларини мувозанат ва мўътадиллик сари ҳидоят этади.

Ахлоқий фазилатларга эга бўлган ҳар бир мўъмин-мусулмон ахлоқий ёмонлик ва разилликдан ўзоқда бўлиши керак.

Имом Ризо (алайҳис салом)дан ривоят этилган ҳадислардан бирида худбинлик ва мағрурлик эзгу амалларни бузади деб айтилган. Имом Ризо (алайҳис салом) бу борада шундай марҳамат қилганлар:

«Бахил шахснинг тинчлиги бўлмас. Ҳасад қилувчининг лаззати, подшонинг вафоси ва ёлғончининг муруввати бўлмас.»

Қуръони Карим парҳизкор ва ҳақиқий мўъминларни ҳақиқатга бўлган қарашлари ва унга нисбатан мавқе эгаллашларида уларни мўътадиллик ва мувозанатга чорлайди. Шунингдек, шахсият нуқтаи назаридан ҳам турли лозим бўлган нарсаларни қўлга киритиш асносида, мўъминларнинг иймон-ишонч ва изчил хатти-ҳаракатларга эга бўлишларини истайди. Ҳамда уларга ўз ҳаётларида вужудга келган барча фурсат ва имкониятлардан унумли ва энг яхши тарзда фойдаланишни ва шунинг билан бирга ибрат – намуналардан баҳраманд бўлиб комил инсон даражасига эришишни тавсия этади.

Ҳаёт йўллари турмуш тарзида тутган усуллар демакдир. Сийрат, яъни ҳаракат ва йўл кезиш маъносидадир. Ақл инсонга қандай ҳаёт кечиришни кўрсатади. Ақлнинг йўл кўрсатишига биноан, исломий ҳаёт кечириш усуллари инсон ҳаётининг барча тармоқларида исломнинг бутун кўрсатмаларини ижро этишдир. Бир аниқ саралаш билан инсоннинг Аллоҳ, ўзи ва хулқ-атвори билан алоқада эканлигини мулоҳаза этган ҳолда эзгу бир мўъминона ҳаётни яратиш мумкин ҳамда пок ва маъсум имомлар (алайҳимус саломлар)нинг айтган сўзлари ва сийратлари (тутган йўллари)га таяниб, покиза ҳаёт кечириш йўлларини ўрганиш мумкин.

Имом Ризо (алайҳис салом)нинг вужудларида бошқа олий хислатлар сингари жой олган икки асосий ва нуроний хислат махсус ўрин эгаллайди. Биринчи хислат бу – ул ҳазратнинг юксак илм мартабасига эга бўлишлари бўлган. Тавҳид, ахлоқ, калом (илоҳиёт)га оид ҳадисларнинг аксарияти ул зот тарафларидан баён этилгани ҳамда турли мазҳаб ва динларнинг вакиллари билан ўша замондаги бир неча тилларда олиб борилган машҳур илмий баҳс ва мунозаралар ул ҳазрат томонларидан амалга оширилгани ул ҳазратни «Олими оли Муҳаммад», яъни Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хонадонининг олими деб ном олишларига сабаб бўлди. Имом Ризо (алайҳис салом)нинг иккинчи хислатлари эса халқ оммасига, айниқса хизматкорлар, қуллар, қашшоқлар ва жабрланганларга меҳрибонлик қилишлари эди. Шунинг учун ул ҳазратга «Имоми Рауф», яъни меҳрибон ва жонкуяр имом деб ном бергандилар.

Имом Ризо (алайҳис салом)нинг маънавий ҳолатлари ҳақида қуйидагича баён қилинган;

Ул ҳазрат оз ётардилар, кўп рўза тутардилар ва доим шундай деб марҳамат қилардилар:

«Кимки ҳар бир ойда 3 кун рўза тўтса, умр бўйи рўза тутгандек бўлади».

Рижо Бин Заҳҳок имом Ризо (алайҳис салом) ҳақларида шундай айтади:

«Аллоҳ таоло баробарида ҳеч кимни ул ҳазратдек тақводор бўлган ҳолда кўрганим йўқ ва ҳеч кимни ул ҳазрат каби ҳамма вақт Аллоҳни ёдга олган ҳолда кўрмадим ва Аллоҳ таолодан чинакам қўрқадиган бундай шахсни ҳам учрагатним йўқ

Имом Ризо (алайҳис салом) Аллоҳни ёдга олиб, Уни барча ҳолатларда эслатиб турар ҳамда ушбу йўл-йўриқни эса ўз ёронларига ҳам ўргатардилар.

Share

Check Also

Имом Ризо (а) таваллудларига бағишланган махсус лавҳа

Ҳижрий – қамарий йил ҳисоби билан зулқаъда ойининг ўн биринчи куни сарвари олам Муҳаммад Мустафо …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.