Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (32)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (32)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

НАЖОТКОР КЕЛИШИДАН ОЛДИН ОИЛАЛАЛАР АҲВОЛИ

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Қандай ҳам қўрқинчли овоз келмоқда! … Қулоқлорингизни ёпманг, фойдаси йўқ, барибир бу овоз келади! Довулнинг даҳшатли овози эшитилиши керак, ҳушёр бўлишимиз керакки, хатар бизнинг яқинимизда, балки ёнимизда яширинган. Йўқ! Йўқ! Гўёки биз хатар ичимизда! Хатардан қўрқмайлик! Балки хатар томон ҳужум қилайлик!

Нажоткор келишидан олдинги тўфон ва довул гўё кўчайиб кўтарилиб кетгандек… инсонлар ҳаёти танглик ва ночорлик ҳолатига етиб келган… уйлар ва оилаларнинг шахсий дахлсизлигини катта бир вайронагар цунами қамраб олган … Ажабо! Ҳаётимизнинг барча ҳақиқий ва виртуал маконларига шайтонларнинг оёқлари очилган. Шайтоний ахборот воситаларининг сўзи, хабари ва ғояси ҳайқириқли шафқатсиз тошқин сингари барча инсоний соҳаларни бузиб ташлаган. Қулоқлар илоҳий ваҳий таълимотларини тинглаш қобилияти ва тафиқини қўлдан берган. Бизнинг барча Раҳмоний имкониятларимиз тугаш арафасида ва бизни қўриқловчи ҳамма деворлар йиқилган!

Нажоткор келишидан олдинги оламшумул тўфон авж олган бир пайтда оилавий ва ижтимоий шикастлар ва офатлар кўпайиб кетмоқда. Судхўрлик, ҳаромхўрлик ва бошқа молиявий булғанишлар ошиб кетган ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги бузғунликлар ва ҳаддан ошишлар кучайиб бормоқда. Шайтон томон интилиш ва шайтонпарастлик чўққига чиқди. Шаҳватга берилишлик, лаззатпарастлик, яланғочлик ва яланғоч ҳолда кўринишлик ахборот воситаларининг маданиятига ҳамда ижтимоий маданиятга айланди.

Гомосексуализм ва бесоқолбозлик қонуний ва ахлоқий ҳолга айланди. Аёлпарастлик (феминизм) ва фарзандни кўкларга кўтариш қаршилик кўрсатиб бўлмас ҳолга келди ва оилавий бузилишлар ҳалокатли кўрсаткичга етди. Оилаларда муҳаббатсизлик, жанжал, қўполлик ва бир-бирини ранжитиш ва безорилик кенг тарқалди.

Бундай залворли ва кескин вазиятда нима қилиш керак?

Бир фикр юритмоқлик, бир йўл топмоқлик, бир режа тузмоқлик, хавфсиз бир катта йўлни қурмоқлик лозим. Тўфон ўртасида барқарор турган энг мустаҳкам, энг турғун ва шикастланмайдиган устун томон шошилмоқ даркор.

Биз ишларимизнинг идора этилишини соҳибимиз ва эгамиз бўлган Парвардигори Каримга топширишимиз керак. Шунда У бизни ҳимоя қилиб, Ўзи ваъда қилган НАЖОТКОРни биз томон юборади. Ва биз яна ҳаётимиз бошқарувини ваъда қилинган НАЖОТКОРнинг ихтиёрида қўйишимиз керак бўлади.

Фақат ул ҳазратдангина инсонлар додига етиш ва нажот беришни кутмоқ лозим. Зероки бутун инсоният учун у ҳазратдан бошқа ҳеч бир нажот берувчи йўқ ва у зотга итоат қилишдан бошқа ҳеч бир нажот йўли йўқдир.

Бахт-саодатга тоату ибодатсиз эришиб бўлмас. Тоату ибодат ҳам илм-маърифатсиз мумкин эмас. Илм-маърифатга эса ҳидоятсиз эришиб бўлмас. Ҳидоят ҳам ўсишсиз ва юксалишсиз мумкин эмас. Ўсиш ва юксалиш эса таълим-тарбия кўрмасдан амалга ошмас. Таълим-тарбиянинг ҳам Адолатсиз ҳолда имкони йўқ. Адолат эса Аллоҳ таоло ваъда қилган Имом Маҳдий (алайҳис салом) демакдир. Шубҳасиз, Имом Маҳдий (алайҳис салом) сулҳ-тинчлик ҳамда ислоҳ ва осудалик хазинасидир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi. 

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (30)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ҲУКМРОНЛИК …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.