Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (33)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (33)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли жамиятида оиланинг хусусиятлари

ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ЎЗЛИГИ [ИДЕНТИФИКАТОРИ]

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Аёл – улкан ўрин ва қадриятга эга бўлган бебаҳо бир жонзот ҳамда ўзининг покиза табиатига кўра Аллоҳ таоло яратган илоҳий мавжуд ва инсоний мақомга эга бўлган онадир. Ушбу нуқтаи назардан эркак ва аёл ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Ҳар иккиси ҳам инсон бўлиб, Парвардигори оламнинг олдида масъулдирлар. Улар ўз иймони ва солиҳ амалларига яраша қиёмат кунида мақом-мартабага эга бўладилар.

  • Аллоҳнинг каломи:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ﴾‏

«Эй одамлар, Биз сизларни бир эркак [Одам Ато] ва бир аёл [Момо Ҳавво]дан яратдик ва сизларни бир-бирларингиз билан танишишингиз учун турли халқлар ва миллат-элатлар қилиб қўйдик. [Буларнинг ҳеч бири устунлик мезони эмас,] балки Аллоҳнинг наздида энг қадрлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва хабардордир» (Ҳужурот сураси, 13-оят).

﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾‏

«Кимда-ким хоҳ эркак бўлсин ё аёл, мўмин бўлган ҳолида яхши амал қилса, шунда Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва албатта, уларни бу дунёда қилиб юрган энг чиройли амаллари эвазига охиртда ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл сураси, 97-оят).

Шундай экан, солиҳ амални бажариш ва ибодат қилиш пайтида аёл ёки эркак бўлиш амалнинг қадр-қимматини белгиламайди, балки покиза ҳаётга етиш учун фақат икки омил рол ўйнайди: Бири солиҳ ва яхши амални бажариш бўлса, бошқаси эса инсон руҳининг мўмин бўлмоқлигидир.

Худо аёлларни эркаклар учун мукаммаллаштирувчи ҳамда кийим деб ва шунингдек, эркакларни ҳам аёллар учун мукаммаллаштирувчи ҳамда кийим деб таништирган.

Демак, аёл эркаксиз нуқсонлидир ва эркак ҳам аёлсиз нуқсонлидир. Уларнинг бирортаси жинси жиҳатидан бошқасидан устун эмас ва Яратувчи Парвардигор дўстлик ва мусаффоликнинг энг олий даражаси бўлган эр-хотинлик муносабатини кўнгилнинг тинчлиги ва осудалиги воситаси ҳамда севги ва меҳр-муҳаббат манбаи деб билиб Ўзининг ҳикматли каломида бу борада шундай марҳамат қилган:

﴿وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ﴾‏

«Аллоҳнинг оят-белгиларидан бири шуки, уларнинг ёнида сокинлик ва осойишталик топишингиз учун сизларга ўзингиздан жуфтлар яратди ҳамда ўрталарингизда севги ва меҳр-муҳаббат пайдо қилди. Дарҳақиқат, бунда тафаккур қиладиган одамлар учун Аллоҳни танишнинг аломатлари бор» (Рум сураси, 21-оят).

Шу сабабдан Ислом динига кўра, устунлик ва имтиёз мезони фақат тақвоси кўпроқ бўлганлар учун бўлиб, Аллоҳ наздида инсоннинг жинси ҳисобга олинмайди. Эркагу аёл ҳар иккаласи бир даражада инсон бўлиб, бир хил қадр-қимматга эгалар. Қадр-қиммат жиҳатидан турли даражада фарқланишнинг ягона мезони тақво ва парҳезкорлик бўлиб, ушбу ҳолат қўлга киритилади ва жинсга алоқаси йўқ. Аллоҳ таоло Ўзининг мағфиратига эришиш мезонини жинс эмас, балки касб этиладиган амал ва сифатлар деб билади.

Эркак ва аёл ўртасидаги жинсий фарқ, жисмоний ва ижтимоий масъулиятларни қабул қилиш учундир. Аёл ҳомиладорлик пайтида болани кўтариш ва уни дунёга келтириш учун масъулдир, яъни оналик вазифасини бажаради, аммо эркак эса онани ҳимоя қилиш ва уни таъминлашга масъулдир. Токи инсон насли сақланиб қолиб, тўғри тарбия топсин.

Бундай том маънодаги мукаммал оила тузуми инсониятнинг ЯГОНА НАЖОРКОРИ бўлган Имом Маҳдий (алайҳис салом) ғойибликдан чиқиб келиб, бутун дунёда адолатли ва солиҳ жамият тузганларида рўёбга чиқади. Ўша вақт етиб келгунга қадар бизнинг шарафли вазифамиз НАЖОРКОРнинг кўрсатмаларини чуқур ўрганиб, қўлимиздан келганча яшаб турган жамиятимизда амалга оширишдир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (30)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ҲУКМРОНЛИК …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.