Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (34)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (34)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг идеал жамиятидаги оиланинг хусусиятлари

ИНСОН НАСЛИНИНГ ТАШКИЛИЙ РАВИШДА КЕНГАЙИШИ:

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Эркак ва аёл инсон насли кўпайишига қўшадиган ҳиссада шериклар. Шу тарздаки, уларнинг ҳар бири бошқанинг иштирокисиз инсон наслини кўпайтиришга қодир эмас.

  • Аллоҳнинг каломи:

﴿فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجًا ۖ يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ ۚ لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ ۖ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ﴾

«У осмонлару ернинг илк яратгувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфтлар яратди. У сизларни ушбу [жуфтлик] асосида кўпайтиради. Бирор нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўргувчидир» (Шўро сураси, 11-оят).

Шубҳасиз, инсон наслини кўпайтириш наслни ўртага келтириш ва уни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ. Аёл ўз бачадонида инсон наслини парваришловчи, сўнгра инсонни дунёга келтирувчи, асраб-авайловчи ҳамда тарбияловчидир.

Инсон насли танасини тарбиялаш учун мўлжалланган бу воситалардан ташқари, Аллоҳ таоло онага ҳис-туйғулар жиҳатидан ҳам фарзандни тарбиялаш ва уни кўтариб юриш учун ижобий ҳис-туйғуларга тўла руҳни ҳамда кечиримлилик ва фидойиликни ато этган. Токи, боланинг ишончини ўзига жалб этиб, у билан ижобий муносабатда бўлсин.

Она инсон авлоди шахсининг шаклланишида бош меъморчи бўлгани учун унинг ўзи хотиржам ва тинчлантирувчи шахсга эга бўлиши лозим. Бу босқичда аёл Аллоҳ таолонинг яратувчилик тимсоли ҳамда Аллоҳ таолонинг меҳрибонлик, раҳм-шафқат, ғамхўрлик каби жозибали сифатларининг жилвасидир. Чунки бу сифатларсиз бирор нарсани парваришлаб бўлмайди.

Натижада аёлнинг табиати шундай жиҳозланиши керакки, у ўзининг ҳомиладорлик, болани эмизиш ва уни асраб авайлаш даврини ҳаётининг энг яхши даврларидан деб билсин. Ва агар руҳий қулай шароит аёлнинг танаси унинг учун яратилган ҳолатга уйғун келмаса, у бу улкан масъулиятни эплай олмайди.

Аёл ўз мажбуриятларини муваффақиятли бажариши учун унинг ҳаётининг асосий эҳтиёжлари (хавфсизлик, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва ҳоказолар) таъминланиши керак. Бу эҳтиёжларнинг таъминланиши, биринчидан, жисмоний имконият ва куч-қудратга эга бўлиш билан боғлиқ бўлгани учун, иккинчидан, турли муаммолар ва хавф-хатарларни енгиб ўтиш, турмуш тарзини қулайлаштириш, рўзғорни бошқариш ва ҳаёт чора-тадбирларини кўриш билан боғлиқ бўлгани учун ва бундай қобилият ва бошқарув эркакларда мавжуд бўлгани боис, Аллоҳ таоло аёллар ва болаларнинг эҳтиёжларини таъминлашни эркаклар зиммасига юклаган. Шунинг учун эркак аёлнинг таянчи бўлмоқлиги лозим.

Ва албатта, ушбу бошқарув ва ҳомийликни эркак кишига топшириш, зулм-зўравонлик ва мустабидлик кўрсатиш дегани эмас, балки зарурий масъулиятни ҳисобга олган ҳолда ягона раҳбарликни тайин этиш демакдир.

Шунинг учун эркак киши фикрлаш ва бошқариш қобилиятига эга бўлиши билан кўпроқ ўйлаб режа туза олади ва шунингдек, у жисмоний куч-қудратга эга бўлиш орқали кўпроқ оиланинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиб, оиланинг яшаш харажатларини ҳамда фаровонлигини таъминлаш мажбуриятини муваффақиятли бажара олади.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (30)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ҲУКМРОНЛИК …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.