Home / Шеърий маърифат / Ўзбек шоирлари / Ўз вақтида ўқинг намоз

Ўз вақтида ўқинг намоз

  1. Доим қиём бўлма, бўлмагин мағрур
  2. Яратган олдида рукуъ қилиб тур
  3. Пешананг ҳар қанча бўлса ҳам оқил
  4. Сажда қил махлуқ чун аввали шудир
  5. Бўлсанг гирён аз тарс Худо гирён қил
  6. Солиҳ амал савобингни нажот бил
  7. Гуноҳдан қоч, кофир бўлма, амал чун
  8. Жавоби бор, сўроқловчи у Жалил
  9. Намозсиз одамлар бў дунёда кўр
  10. Билмаслар дунёда нимадир сурур
  11. Олтин, зар, сарватдан оларкан қувонч
  12. Ҳеч билмас: ҳаётда пешанаси шўр
  13. Бу ҳаёт бермайди ҳеч кимга лаззат
  14. Ким бойликни қувар, ким ейди фақат
  15. Ҳаммаси ўтгинчи, дастгиринг савоб
  16. Э воҳ дема келса ўлим ҳақиқат
  17. Дардимнинг давоси, малҳами сен ёр
  18. Тўсиқ, довонларнинг барҳами сен ёр
  19. Охират сабаби бўлсам ҳам ўзим
  20. Ҳар оним, бор- йўғим, ҳамдамим сен ёр
  21. Эй Холиқ, махлуқман осий, гунаҳкор
  22. Бандангман гуноҳлар ичида ночор
  23. Йиғлайман шаҳидлар мотамида зор
  24. Айлама қабримни боқийда сен тор
  25. Дардларнинг давоси, боқийга сафар
  26. Қўрқаман гуноҳлар қилмасин зарар
  27. Кечир, тавба қилдим, авф айла Ғаффор
  28. Пок қилиб қиём қил охир рўз маҳшар
  29.  

Шоир: Боҳодир Забиҳ ўғли

Share

Check Also

Али мавлом Али мавлом Алижон!

      Ўтар кунлар, ўтар йиллар, ҳам асрЕмирилар шоҳлар, тахтлар ҳам қасрТакрорлайди аммо дилда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.