Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим
Эй Оламларнинг Яратгувчиси! Сенга ҳамду-сано айтиш билан бошлайман.
Сен Меҳрибонсан ва Cен мадад Бергувчисан, эй Парвардигоримиз, Cендангина мадад сўраймиз.
Cенинг неъматларинг туфайли тирикмиз ва Cен (Аллоҳсан) Тангрисан … эй меҳрибонларнинг энг Меҳрибони бўлган Зот, Oлий мартабали ва Юксакдирсан.
Денгизлар ва тоғларнинг тошлари Сенга ҳамду-сано айтиш билан «эй жалол ва буюклик Эгаси» деб нидо қилурлар, эй Юксак, Улуғ ва Покиза бўлган Яратгувчи Зот.