Home / Шариат қонунлари / Намоз / Ижтиҳод ва мужтаҳидлик / Шариат аҳкомини қўлга киритишда мужтаҳиднинг ўрни

Шариат аҳкомини қўлга киритишда мужтаҳиднинг ўрни

 Ижтиҳод луғатда «тиришиш ва саъй ҳаракат» қилмоқ маъносини англатиб, фиқҳ илмида эса шариат (аҳком) масалаларини муайян манбалардан қўлга киритиш маъносида келади.

Ислом динидаги муайян манбалардан шариат қонунларини қўлга кирита олиш кучига эга бўлган шахсга «мужтаҳид» дейилади.

Шариат (фиқҳ) манбалари:

  • Қуръон;
  • Суннат; (маъсум сўзи, маъсум амали, маъсум тақрири).
  • Ақл;
  • Ижмоъ; (мужтаҳидларнинг шариат ҳукмларидан бўлган бир ҳукмга нисбатан ҳам фикрликлари)
  1.  1- Қуръон: Аллоҳ томонидан сўнгги пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.о.) га юборилган ваҳий тўплами бўлиб, айбу нуқсонсиз, каму зиётсиз бизга етиб келган ва шариат аҳкомларини қўлга киритиш учун энг яхши манба саналади.
  2.  2- Маъсум сўзи: Аллоҳ томонидан биз инсонларни тўғри йўлга бошлаш учун, танланган ўн тўрт маъсум зотларнинг буюрган сўзлари ва кўрсатмалари мажмуаси маъсумлар сўзи деб номланади.

  Маъсумлар сўзи шариатнинг мўътабар манбаларидан бўлиб, ҳадис китобларида келтирилган.

  1.  3- Маъсум амали: Маъсум инсонлар ҳар қандай хато ва гуноҳдан йироқ бўлганликлари сабабли, уларнинг қилган амаллари ҳам буюрган сўзлари каби шариат қонунларини қўлга киритишлик учун далил ва манба ҳисобланади. Маъсумлар амаллари тарихий ва ҳадисий китобларда «маъсумларнинг амалий тутган йўллари» номи билан келтирилган.
  2.  4- Маъсум тақрири: Ислом жамиятида ҳаёт кечирадиган инсонларни ёмонликлардан қайтариш, маъсум пешволарнинг вазифаси бўлганлиги туфайли агар бирор киши маъсум ҳузурида бир амални бажарса (тақия бўлмаган ўринда) ва маъсум ўша амални тасдиқласа ё уни рад этмаса маъсумларнинг тасдиқлаган ва имзолаган амаллари ҳисобланади. Бу тасдиқланган ва имзоланган амал фиқҳ аҳкомларини қўлга киритишлик манбаи ҳисобланади.
  3.   5- Ақл ва ижмоъ: Агар бирор бир шариат аҳкомини қўлга киритиш учун Қуръон ва суннатдан далил топилмаса, инсон ақли ҳукм қилган нарса ёки маъсумлар назарини кашф этадиган шиа мужтаҳидларининг бир ҳукмга нисбатан бўлган ҳамфикрликлари шариат манбаларидан ҳисобланади ва шу боис, улар асосида фатво берилиб, шаръий вазифа аниқланади.

Ижтиҳод муқаддималари:

  1.   Мужтаҳидликка эришиш учун ўрганиладиган илмлар «ижтиҳод муқаддималари» деб номланади, ва улар қуйидагилардан иборат:

Араб тили илмларини ўз ичига олган қуйидаги фанлар:

1- Сарф; турли хил маъноларни қўлга киритиш учун сўзларнинг тусланишига оид бўлган илм.

2- Наҳв; сўзларнинг таркиб топиши ва уларнинг тузулишига тааллуқли бўлган илм.

3- Маоний, баён, бадийъ; сўз ва ибораларни чиройли баён этиш ва бу гўзаллик услубини таниш илми.

4-  Луғат; сўзларнинг маъносини ўрганиш илми.

  1. 5- Мантиқ: Тўғри фикр юритиш илми.
  2. 6- Усул: Аҳкомни қандай қўлга киритиш услубларини ўрганиш илми.
  3. 7- Рижол: Ҳадис нақл қилувчи шахсларни ўрганиб чиқиш илми (ҳадис санадлари).
  4. 8- Қуръон илмлари: Тафсир, шаъни нузул ва …
  5. 9- Дироя илми: Ҳадислар маъносини англаш ва саҳиҳ (тўғри) ҳадисларни ғайри саҳиҳи (нотўғриси)дан ажрата олиш илми.

  Мужтаҳид юқорида зикр қилинган илмлардан ташқари, қуйидаги нарсаларга эга бўлиши лозим:

  1. 10- Қуръон ва суннатда қўлланилган араб халқининг урфий сўзлашув тилини билиш.
  2. 11- Ижмоъ ва машҳур фатволарга қарши чиқмаслик учун илгариги мужтаҳидларнинг назарларини ва фиқҳий фатволарини билиш.
  3. 12- Аҳли суннатнинг ҳадис ва фатволарини таҳлил қила олиш, айниқса ҳадисларнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган ўринларида.
  4. 13- Аҳкомни қўлга кирита олиш қобилияти пайдо бўлгунга қадар, аҳкомни касб этиш учун машқ қилиб, тиришиш.[1]

  Юқорида зикр қилинган илмларни ўрганиш ва айтиб ўтилган шарт-шароитларга эга бўлиш билангина инсон мужтаҳидлик даражасига эришади. Шу пайт, қўлга киритган шариат аҳкомларига амал қилиши лозим ва шунингдек, аҳкомларни касб этишда хатога йўлиқса, узрли саналади.[2]

Икки масала

  1.   Ижтиҳод, вожиб кифоий бўлиб, агар айрим инсонлар кифоят қиладиган миқдорда мужтаҳид бўлиш томонига йўналсалар, ушбу вазифа бошқаларнинг зиммасидан кўтарилади.
  2.   Фатво бера олиш қобилиятига эга бўлмаган шахснинг фатво бериши ҳаромдир.[3]


[1]. Имом Хумайний, ар-расааил, 2-жилд, 96- бет.

[2] . Ўша, 99-бет

[3] . Имом Хумайний, Ал-Урватул вусқо, 1-жилд, 15-бет, 43-масала.

 

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.