Home / Шариат қонунлари / Намоз / Ижтиҳод ва мужтаҳидлик / Мужтаҳидга Тақлид Қилишнинг Шарт-шароитлари

Мужтаҳидга Тақлид Қилишнинг Шарт-шароитлари

 Фиқҳий илмида мужтаҳиднинг фатвосига ва фиқҳ манбаларидан қўлга киритган аҳкомларга амал қилиш «тақлид» деб номланади.

  1. Мужтаҳидлик даражасига эришмаган ва эҳтиёт қилиш тариқасини билмайдиган шахс, шариат аҳкомларига амал қилишда доно мужтаҳидга тақлид қилиши вожибдир.[1]

  1.  2. Шариат аҳкомларида мужтаҳидга тақлид қилиш вожиб ва ҳаром амалларга чекланиб қолмай мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ амалларни ҳам ўз ичига олади.[2]
  2.  3. Бошқалар тақлид қиладиган мужтаҳидга «маржаи тақлид» дейилади.
  3.  4. Маржаъ тақлид қўйидаги шартларга эга бўлиши лозим:
  4. 5 .Ижтиҳод;
  5.  6. Балоғат ёши;
  6.  7. Эркак бўлмоқ;
  7.  8. Ҳалол зодалик;
  8. 9. Ақл;
  9. 10. Одил бўлмоқ;
  10. 11. Ҳаёт бўлмоқ (тирик);
  11. 12. Ўн икки имом шиаларидан бўлмоқ.
  12.  13. Эҳтиёт вожибга кўра, ҳаммадан аълам доно бўлиб, дунёга ҳорис бўлмаслиги лозим.[3]
  13.  14. Адолат руҳиятига эга бўлган шахс одил деб номланади. Адолат руҳий ҳолат бўлиб, инсонни тақво йўлига чорлайди ва буюк гуноҳларга йўл қўйишдан ва кичик гуноҳларни такрорлашдан сақлайди.[4]
  14.  15. Аълам (доно) шундай мужтаҳидки, бошқа мужтаҳидлардан кўра шариат масъалаларининг қоида ва далилларини мукаммалроқ билади ва турли хил аҳком ва ҳадислардан чуқурроқ огоҳдир ва қисқа қилиб айтганда, аълам шундай мужтаҳидки, шариат аҳкомларини қўлга киритишда бошқа мужтаҳидлардан устунроқдир.
  15.  16. Дастлабки тақлид, вафот этган мужтаҳидга жоиз эмас: яъни шариат аҳкомига амал қилиш ёшига етган инсон ёки эндигача тақлид қилмаган шахс, дунёдан ўтган мужтаҳидга тақлид қила олмайди. Балки, тирик мужтаҳидга тақлид қилиши лозим.

Вафот этган мужтаҳид тақлидида қолмоқ

  1.   Вафот этган мужтаҳиднинг тақлидида қолишлик жоиз, яъни агар инсон, мужтаҳид ҳаётлик чоғида унинг фатволарига амал қилиб  келган бўлса, дунёдан ўтгандан кейин ҳам унга тақлид қила олади, ҳатто ўша мужтаҳид ҳаётлик чоғида амал қилмаган масъалаларда ҳам унинг вафотидан кейин унга тақлид қила олади. Масалан: мужтаҳид ҳаётлик чоғида ҳажга бормаган эди ва энди дунёдан ўтгандан сўнг ҳажга борса, ўша мужтаҳиднинг фатвосига мувофиқ ҳаж амалларини бажара олади.
  2.   Вафот этган мужтаҳиднинг тақлидида қолмоқ, тирик мужтаҳиднинг рухсати билан бўлмоғи лозим. Яъни тирик мужтаҳиднинг фатвосига кўра дунёдан ўтган мужтаҳиднинг тақлидида қолиш жоиз бўлса, унга тақлид қилишни давом эттира олади.[5]

Маржаи тақлид аълам эканлигини аниқлаш йўллари

  1.   Инсоннинг ўзи илм эгаси бўлган тақдирда, аълам мужтаҳидни текшириш ва аниқлай олиш қобилиятига эга бўлади.
  2.   Инсон ишончини қозонадиган даражада машҳур бўлмоғи, яъни мужтаҳидларни илм даражасини танийдиган, билимдонлар ўртасида аълам мартабасига эришган мужтаҳид сифатидатанилган бўлса ва унинг аълам мужтаҳид эканлигига ишонч ҳосил бўлса, (аълам мужтаҳид эканлигига ишонч ҳосил бўлади).
  3.   Аълам мужтаҳидни аниқла оладиган даражада илм эгаси бўлган икки нафар одил шахснинг гувоҳлик бериши шарти шуки, бошқа иккки одил киши уларнинг сўзига қаршилик қилмаслиги лозим.[6]
  4.   Ҳар бир мусулмон аълам мужтаҳидни таниш учун изланиши лозим.[7]
  5.   Агар шунингдек, икки ёки ундан ортиқ мужтаҳидларнинг илм даражаси баробар бўлса, тақлид қилувчи шахс улардан қайсини истаса ўшанга тақлид қила олади ва шунингдек айрим аҳкомларни бирига ва бошқа айримларини қолганларга тақлид қила олади.[8]
  6.   Агар икки мужтаҳиднинг ҳар бири шариат аҳкомининг бир қисмида аъламлик даражасига эришган бўлса; Масалан: уларнинг бири ибодат масалаларида ва бошқаси эса муомила аҳкомларида аълам бўлса, эҳтиёт вожибга кўра инсон мазкур ҳар бир қисмда аъламга тақлид қилиши лозим.[9]

 Бир мужтаҳиддан иккинчи мужтаҳидга юзланмоқ

  Эҳтиёт вожибга кўра аълам бўлмаган мужтаҳиддан, аълам бўлган мужтаҳидга ўтмоқ лозим.

  1. 1. Агар даражаси баробар бўлган икки мужтаҳиддан бирининг фатвосига амал қилмаган бўлса, иккинчисига юзланиш жоиз эмас.
  2. 2. Аълам мужтаҳиддан аълам бўлмаган мужтаҳидга ўтмоқ жоиз эмас.
  3. 3. Бир муддат бир мужтаҳиднинг фатвосига амал қилиб келган бўлса, сўнгра ўша мужтаҳид фатво бериш даражасида эмаслиги маълум бўлса, ундан юз ўгириш вожибдир.
  4. 4. Маржаи тақлидлик шартларидан бирини қўлдан бериб қўйган мужтаҳид (масалан: телба, ақлсиз ёки унутиш хусусиятига мубтало бўлиб қолган)дан бутун шартларга эга бўлган мужтаҳидга юзланмоқ вожибдир.
  5. 5. Шу пайтгача тақлид қилиб келган, энди эса дунёдан ўтган мужтаҳиддан тирик мужтаҳидга юзланиш жоиз, балки эҳтиёт мустаҳаб ҳисобланади.
  6. 6. Эҳтиёт вожибга мувофиқ тирик мужтиҳиддан вафот этган мужтаҳидга ўтмоқ жоиз эмас, агарчи вафот этган мужтаҳиднинг тириклик чоғида унга тақлид қилиб келган ва унинг вафотидан сўнг тирик мужтаҳидга юзланган бўлса-да.[10]

Мужтаҳид фатвосини қўлга киритиш йўллари

  • Мужтаҳиднинг ўзидан эшитиш
  • Икки ёки бир нафар одилдан эшитмоқ;
  • Ишончли бир кишидан эшитмоқ
  • Мужтаҳиднинг рисоласидаги фатвосини ўқиб билиш шарти шуки, хато ёзилмаган бўлсин.[11]

Бир неча масала

  1. 1. Кўпинча эҳтиёж бўладиган шак ва хатога оид масалалар каби аҳкомларни ўрганиш вожибдир.
  2. 2. Агар икки нафар бир-бирига хилоф равишда мужтаҳид фатвосини нақл қилишса, ҳеч бирининг сўзи қабул қилинмайди.
  3. 3. Мужтаҳид рисоласида ёзилган масала, нақл қиладиган кишининг сўзига мувофиқ келмаган пайт, рисоладаги ёзилган масала хатосиз баён қилинган бўлса, рисоладаги масалани тўғри деб қабул қилиш лозим, аммо агар шариат масаласини баён қиладиган киши, мужтаҳид ўз рисоладаги фатвосидан қайтган деса, унинг сўзи тасдиқланади.
  4. 4. Агар бир шаръий масала мужтаҳид ёзган рисолаларнинг бирида бир турда баён қилинган ва бошқа рисоласида эса бошқача турда ёзган бўлса, сана бўйича охирги ёзган рисоласи устун қўйилиб, ўшанга амал қилинади.
  5. 5. Агар масала айтувчи шахс, мужтаҳид фатвосини баён қилишда янглишса, эшитган инсонларга масалани нотўғри айтганлигини етказиб хатосини тўғирламоғи лозим.[12]
  6. 6. Агар бир шахс мужтаҳид фатвосини бошқаларга айтса, сўнгра мужтаҳиднинг фатвоси ўша масалада ўзгарса, мазкур шахс эшитган инсонларга фатво ўзгарганлигини хабар бериши вожиб эмас, гарчи етказиши эҳтиёт мустаҳаб ҳисобланади.[13]


[1] .Таҳрирул васийла, 1-ж, 5-бет.

[2] . ўша.  

[3] . Тавзиҳул масоил, 2-масала.

[4] . Таҳрирул васила, 1-ж, фи фуруат тақлид, 10- бет, 28-масъала.

[5] . Ўша, 7-бет, 13- масъала.

[6]. Таҳрирул васийла, 1-жилд, 8-бет, 19-масала.

[7] . Ўша, 1-жилд, 6-бет, 5-масала.

[8]. Ўша, 1-жилд, 6-бет, 8-масала.

[9] . Ал-урватул вусқо, 1-жилд, фиттақлид, 16-бет, 47-масала.

[10]. Таҳрирул васийла, 4-5-12-13-18-масалалар.

[11] . Таҳрирул васийла, 1-жилд, 21-масала.

[12]. Ал урватул вусқо, 1-жилд, китобун фит-тақлид, 16-бет, 48-масала.

[13] . Ўша, 1-жилд, 20-бет, 58-масала.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.