Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Абу Толиб дунёдан имонли ўтганми? Нимага шиалар унинг зиёратига боришади? (1)

Абу Толиб дунёдан имонли ўтганми? Нимага шиалар унинг зиёратига боришади? (1)

Жавоб: Шиаларнинг эътиқодларига кўра, Абдул Муталлибнинг ўғли, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) нинг бузруквор оталари ва сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг амакилари бўлмиш ҳазрат Абу Толиб мўъмин инсон бўлиб,

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пайғамбарликларига имон келтирган ва Ислом динининг дастлабки энг оғир кунларида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) билан елкама-елка туриб, ул зотга мадад бериб, қўллаб-қувватлаган киши эди.

Абу Толибнинг оиласи

  Абу Толиб Абдул Муталлибнинг оиласида дунёга келган бўлиб, ул зот ҳазрат Иброҳим Халилуллоҳ (алайҳис салом) динида бўлган Расулуллоҳ (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг боболари эди ва Абу Толибнинг тарбияси шундай улуғ зотнинг зиммасида эди. Тарихда келтирилган маълумотларни озгина титкилаш билан яққол маълум бўладики, Абдул Муталлиб Арабистон ярим оролида бутпарастлик ва жоҳилият авжига чиққан хавфли бир даврда яшаган бўлишларига қарамай, тавҳид ва яккаxудолик эътиқодини дастаклаб, уни сақлаб қолган диндор ва художўй бир киши эди. Абраҳа «асҳоби фил» (фил эгалари, филларга минган қўшин) номи билан машҳур бўлган катта қўшинни Каъбатуллоҳни вайрон қилиш мақсадида Макка сари бошлаб бораётганида, йўлда Абдул Муталлибнинг туяларини мусодара қилади. Ўз туяларини қайтариб олиш мақсадида ҳазрат Абдул Муталлиб Абраҳанинг олдига борганида, Абраҳа унинг бу ишидан ҳайратланиб: «Мендан қўшиним Каъбани йиқитмаслигимни илтомос қилиш ўрнига ўз туяларингни сўраб келдингми? – деб, сўрайди»

   Қалби Аллоҳга бўлган имон ва эътиқодга тўла Абдул Муталлиб унга жавобан шундай дейди:

«أَنَا رَبُّ الْإِبِلِ ولِلْبَيتِ رَبٌّ يمْنَعُهُ [يحْمِيهِ]»

  «Мен туяларнинг эгасидирман, (шунинг учун уларни талаб қиляпман.) ва бу уй (Каъба)нинг ҳам Эгаси бор бўлиб, У уни асровчи ва ҳимоя қилгувчидир.[1]»

  Шунда у Макка томон йўл олиб, Каъбанинг ёнига келди ва унинг эшиги ҳалқасини қўлига тутган ҳолда шундай деди:

يا رَبِّ لَا أَرجُو لَهُمْ سِوَاکَا                                    يا رَبِّ فَامْنَعْ مِنْهُمْ حِمَاکَا

إِنَّ عَدُوَّ الْبَيتِ مَنْ عَادَاکَا                                    إِمْنَعْهُمْ أَن يخْرِبُوا فِنَاکَا

  «Парвардигорим! Сендан бошқасига умидимйўқдир. Раббим! Ўз уйинг (Каъба)ни душманлардан асрагин. Шубҳасиз, бу уйнинг душманлари Сенга қарши душманчилик қилмоқдалар. Уларни уйингни вайрон қилишларидан қайтариб, Ўзинг уларга бас келгин.[2]»

  Абдул Муталлибдан содир бўлган ушбу фасоҳатли сўзлар Абу Толибнинг оталари Абдул Муталлиб нақадар мустаҳкам имон ва эътиқодга эга эканлигидан далолат беради. Шунинг учун, тарихчи олим Яъқубий ўзининг тариx китобида Абдул Муталлиб ҳақида шундай ёзади:

«رَفَضَ عِبَادَةَ الأَصنَامِ و وَحَّدَالله عَزَّوَجَلَّ»

  «Абдул Муталлиб бутпарастликдан йироқ бўлиб, фақат ягона Xудога сиғинар эди.[3]»

  Энди эса, ушбу тавҳид ва яккахудоликка эътиқод қилувчи имонли отанинг ўз фарзанди Абу Толиб ҳақида айтган сўзларини ўрганишни ўринли деб, биламиз.

 Абу Толиб Абдул Муталлиб назарида

  Тариx саҳифаларини мутолаа қиладиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, баъзи олдиндан хабардор бўлган қалби ёруғ одамлар азиз Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг порлоқ келажаклари ва ул зотнинг пайғамбар бўлишлари ҳақида ҳазрат Абдул Муталлибга xабар беришган эди.

  Сайф бин Зий Язан Ҳабашистоннинг ҳукмронлигини қўлга киритганида, Абдул Муталлиб бир ҳайъат аъзоларининг бошлиғи сифатида у ерга сафар қилиб, унинг ҳузурига кириб боради. Шунда Ҳабашистоннинг мазкур ҳукмдори гўзал нутқ сўзлаб, Абдул Муталлибга унинг xонадонидан улкан пайғамбар дунёга келгани борасида xушxабар беради. Сўнгра эса, ул зотнинг хусусиятларини шундай изоҳлайди:

«اسْمُهُ مُحَمَّد – صَلَّي اللهُ عَلَيهِ [وَ آلِهِ] وَ سَلَّمَ – يمُوتُ أَبُوهُ وَ أُمُّهُ وَيکْفُلُهُ جَدُّهُ وَ عَمُّهُ»

  «Унинг исми Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дир, унинг отаси ва онаси оламдан ўтишади ва бобоси билан амакиси уни ўз қарамоқларига олишади.[4]»

  Сўнгра келажак пайғамбарнинг сифатларини янада кўпроқ изоҳлаш учун шундай қўшимча қилди:

«يعبد الرَّحمن ويدحض الشَّيطان و يخمد النّيران و يکسر الأوثان. قوله فصلٌ و حکمه عدلٌ يأمر بالمعروف و يفعله و ينهي عن المنکر و يبطله»

  «У ягона (Аллоҳ бўлмиш) Раҳмонга сиғиниб, Шайтонни узоқлаштиради, оловларни ўчириб, бутларни синдиради. Унинг айтгани ҳақ ва ботилни ажратиб берувчи мезон бўлади. У адолат асосида ҳукм юргизади, маъруфга (яxшиликка) буюради ва ўзи ҳам яxшилик қилади, (одамларни) ёмонликдан қайтаради ва ўзи ҳам ёмонликларни четга суриб ташлайди.[5]»

  Кейин эса, Абдул Муталлибга қараб бундай деди:

«إِنَّکَ لَجَدُّهُ يا عَبْدَالْمُطَلِّب غَيرُ کَذِبٍ»

  «Шак шубҳасиз, эй Абдул Муталлибсен унинг бобосидирсан.[6]»

  Бу xушxабарни эшитган Абдул Муталлиб қаттиқ севинганидан шукр саждасини қилиб, ана шу муборак невараси ҳақида шундай деди:

«إنَّه کان لِي ابنٌ وَ کنتُ بِهِ مُعْجِبًا و عليه رَقِيقًا و إنِّي زَوَّجْتُهُ کريمةً من کَرَائِمِ قَومِي آمنة بنت وهب بن عبد مناف ابن زهرة فجاءت بغُلَامٍ فسمَّيتُهُ محمَّدًا مات أَبُوهُ و أُمُّهُ وَکَفَلتُهُ أَنَا وَعَمُّهُ [يعني أَبَاطالبٍ

  «Менинг бир ўғлим бор эди ва мен уни жуда яxши кўрар ва унга жонкуяр эдим. Уни Ваҳаб бин Абду Манноф бин Зуҳранинг бузруквор қизи Оминага уйлантириб қўйдим. Кейин улар ўғиллик бўлдилар ва мен унинг исмини «Муҳаммад» деб қўйдим. Кўп ўтмай, унинг отаси ва онаси вафот этишди, шунда мен ва унинг амакиси Абу Толиб бу болани ўз қарамоғимизга олдик.[7]»

  Юқорида келтирилган суҳбатлардан кўриниб турибдики, ҳазрат Абдул Муталлиб ота-онадан етим қолган невараларининг порлоқ келажагидан боxабар бўлганлар. Шунинг учун, уни ўзидан кейин ўғилларининг энг улуғи ва ишончлиси бўлмиш Абу Толибга топширади ва бошқаларни ушбу мислсиз саодатдан маҳрум этади. Зеро, Абу Толиб бу ишга ҳаммадан кўра лойиқроқ эди.

  Бундан ошкора маълум бўладики, узоқни ўйлайдиган имон соҳиби ва художўй ота Абдул Муталлибнинг назарида унинг ўғли Абу Толиб азиз Пайғамбаримизни ўз қарамоғига олишга муносиб кўрилган, юксак имон ва покизаликка эга инсон бўлган.[8]

  Энди эса, муфассалроқ изоҳ бериш учун, Абу Толибнинг имонига далолат қилувчи бошқа ёрқинроқ далилларни келтирамиз:


Манбалар:

[1]. Кoмил ибн Aсир, 1- жилд, 261- бeт, Миср нaшри, 1348- ҳижрий қамарий йили.

[2]. Oлдинги мaнбa.

[3]. Тaриx Яъқубий, 2- жилд, 7- бeт, Нaжaф бoсмaxoнaси.

[4]. Сийрaти Ҳaлaбийя, 1- жилд, Миср нaшри, 136 ва 137- бeтлaр вa Байрут нaшри, 114 ва 115- бeтлaр.

[5]. Oлдинги мaнбa.

[6]. Oлдинги мaнбa.

[7]. Юқoридaги мaнбa, Сийрату Ҳалабийя, 1- жилд, 137- бет, Миср нашри.

[8]. Кўпрoқ мaълумoт oлиш учун, Ҳaлaбийнинг юқoридa зикр қилингaн «Сирату Ҳалабий» китоби, Миср нашри, 1- жилд, 134- бет вa «Сийрaту Ибн Ҳишoм» китoби, Байрут нaшри, 1- жилд, 189- бeт, шунингдeк, «Aбу Тoлиб Қурaйшнинг мўъмини» китoби, 109- бeт, Байрут нaшри, «Тaбaқoтул кубрo», 1- жилд, 117- бeт, Байрут нaшри, ушбу китобларга мурoжaaт қилишингиз мумкин.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.