Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (6)

Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (6)

Бешинчи омил: Аҳли-Байт (алайҳимус салом)нинг фазилатларига далолат қилувчи оятлар;

Бу ўринда ушбу оятларнинг айримларига ишора қиламиз:

1. Инсон сураси;

<وَيطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَي حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيتِيمًا وَأَسِيرًا. إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاءً وَلَا شُكُورًا>

«Ўзлари таомни суйиб – хоҳлаб турсалар – да, уни мискин, етим ва асирга берурлар. «Шубҳасиз, биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирурмиз. Бу иш эвазига сизлардан бирор мукофот ва миннатдорчилик истамаймиз.» (Инсон сураси, 8 ва 9 – оятлар)

Аҳли суннат уламоларидан ўттиз олти киши юқоридаги ояти карима Сарвари оламнинг Аҳли-Байтлари шаънига нозил бўлганини ошкора баён қилганлар. Жумладан Фахри Розий «Ат-Тафсирул Кабийр» китобида, Қози Байзовий «Анворут-Танзил» китобида ва Суютий «Ад-Дуррул мансур» китобида ушбу оятнинг тафсирида ҳамда Абул Фидо ўзининг тарих китобида,[1] Бағдодий ўзининг «Тарихи Бағдод» китобида[2] ва бошқалар ушбу ҳақиқатни очиқлаганлар.

2. Широъ (жонини фидо қилиш) ояти;

<وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَآءَ مَرْضَاتِ اللهِ وَ اللهُ رَؤُوفٌ بِالْعِبَادِ>

«Одамлар орасида Аллоҳ ризолигини талаб қилиб, ўз жонини сотадиган (яъни: Аллоҳ учун ўз жонини фидо қиладиган) кишилар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига Меҳрибондир.» (Бақара сураси\ 207-оят)

Ибн Аббос айтади:

«نزلت الآية في علي حين هرب رسول الله (ص) من المشترکين إلي الغار مع أبي بکر ونام علي فراش النَّبي (ص)»

«Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мушриклар қўлидан қочиб, Абу Бакр билан ғорга паноҳ тортганларида, Али (алайҳис салом) ул ҳазратнинг ўринларида ухладилар, шу пайт ушбу ояти карима Али (алайҳис салом) шаънига нозил бўлди.»[3]

Аҳли суннат олими Ибн Абул Ҳадид бу ҳақда айтади:

«وقد روي المفسرون کلّهم أنَّ قول الله تعالي: >وَمِنَ النَّاسِ …< أُنزِلت في علي ليلة المبيت علي الفراش»

«Ҳамма муфассирларнинг қилган ривоятига биноан, ушбу ояти карима Али (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ўринларида ухлаган кечаси Али (алайҳис салом) шаънига нозил қилинди.»[4]

Аҳли суннат уламоларидан ўн тўрт нафар мазкур ояти карима мўъминлар амири Али (алайҳис салом) шаънига нозил бўлганини ошкора баён қилганлар ва улардан ўн уч киши ушбу ояти карима «Лайлатул мабийт» кечаси Набий (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га нозил бўлганини ёрқин тарзда баён этганлар. Жумладан, Аҳмад ибн Ҳанбал,[5] Ибн Жарийр Табарий,[6] Ибн Саъд,[7] Ибн Ҳишом,[8] Ибн Асийр,[9] Ибн Касийр[10] ва бошқалар.

3. Мубоҳала ояти;

Оли Имрон сурасининг олтмиш биринчи ояти каримасида қуйидагича айтилган:

<فَمَنْ حَآجَّكَ فِيهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَآءَكَ مِنَ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَآءَنَا وَأَبْنَآءَكُمْ وَنِسَآءَنَا وَنِسَآءَكُمْ وَأَنْفُسَنَا وَأَنْفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَي الْكَاذِبِينَ>

«Энди сизга келган илмдан кейин, (насронийлардан) кимда-ким сиз билан у ҳақида тортишса: (ундай кимсаларга) «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, биз ўзимизни ва сиз ўзингизни чақирайлик-да, сўнгра Аллоҳга тазарруъ билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўрайлик», деб айтинг.» (Оли Имрон/ 61 – оят)

Тафсирчи олимларнинг ижмосига биноан, юқоридаги ояти каримада ўзимиз ёки жонимиздан мурод имом Али ибн Абу Толиб (алайҳимас салом) бўлиб, бу ерда ҳазрат Али (алайҳис салом) пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ўзлари ёки жонлари эканлиги ошкора айтилган.

Аҳмад ибн Ҳанбал бу борада шундай нақл қилган:

«… ولمَّا نزلت هذه الآية <نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَآءَكُمْ> دعا رسول الله3 عليا وفاطمة وحسنًا وحسينًا رضوان الله عليهم أجمعين، فقال: اللَّهمَّ هؤلآء أهلي»

«Ушбу ояти карима нозил бўлганда, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайнларни чақирдилар-да, сунгра дедилар: эй Аллоҳим, мана шулар менинг Аҳли-Байтимдирлар.»[11]

Муслим ибн Ҳажжож Нишобурийнинг қилган нақлига кўра, Муовия ибн Абу Суфён Саъд ибн Абил Ваққосни ҳузурига чақириб унга шундай деди:

«ما منعک أن تسبَّ أبا تراب؟ فقال: أمَّا ما ذکرت ثلاثًا قالهنَّ له رسول الله (ص) فلن أسبَّه، لأن تکون لي واحدةٌ منهنَّ أحبَّ إلي من حمر النِّعم… ولمَّا نزلت هذه الآية: <فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَآءَنَا وَأَبْنَآءَكُمْ> دعا رسول الله (ص) عليا وفاطمة وحسنًا وحسينًا فقال: اللَّهمَّ هؤلآء أهلي»

«Нима сени Абу Туробни[12] сўкишингга тўсқинлик қилди? Шунда Саъд ибн Абил Ваққос деди: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али ҳақида баён қилган уч фазилат бор экан, мен зинҳор уни сўкмагайман. Агар ўша фазилатлардан биригина менинг учун бўлганда эди, (қиммат баҳо) қизил рангли туялардан кўра менга севимлироқ бўларди… Улардан бири шулким, ушбу ояти карима: «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, биз ўзимизни ва сиз ўзингизни чақирайлик-да» нозил бўлганда, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайнларни чақириб, шундай дедилар: эй Аллоҳим, мана шулар менинг Аҳли-Байтимдирлар.»[13]

Ушбу маънога эга бўлган ҳадисни саҳоба ва тобеинлардан йигирма тўрт киши ривоят қилиб, мазкур ояти каримани Аҳли-Байт шаънларига нозил бўлганини айтганлар. Ҳижрий қамарийнинг учинчи асридан бошлаб ўн учинчи асрига қадар аҳли суннат уламоларининг эллик кишидан ортиғи мазкур маънодаги ҳадисни нақл қилганлар.[14]

4. Маваддат ояти;

<قُل لَّا أَسْأَلُكُمْ عَلَيهِ أَجْرًا إِلَّا الْمَوَدَّةَ فِي الْقُرْبَي>

(Эй, Муҳаммад (с.а.о), мусулмонларга) айтгин: «Мен сизлардан бу (Аллоҳ йўлида чеккан заҳматим) эвазига ажр-мукофот эмас, фақат қариндошим (Аҳли-Байтим) меҳринигина сўрайман, холос» (Шўро сураси, 23-оят).

Умум аҳли суннат уламоларининг қилган ривоятларига кўра, ушбу ояти карима нозил бўлгач, айрим саҳобалар Сарвари оламдан бизга меҳри вожиб бўлган сизнинг қариндошингиз кимлар? деб сўраганларида, ул ҳазрат уларга жавобан шундай марҳамат қиладилар: Сизга севиш ва меҳри вожиб бўлган менинг қариндошларим: Али, Фотима, Ҳасан, Ҳусайнлардир.

Ҳоким Нишобурий ўзининг «Ал-Мутадраку алас-саҳиҳайн» номли китобида мукаммал санад билан Али ибн Ҳусайндан қуйидагича ривоят қилади:

«خطب الحسن بن علي حين قتل علي، فحمد الله وأثني عليه، ثمَّ قال: لقد قبض في هذه اللَّيلة رجل لا يسبقه الأوَّلون بعمل ولا يدرکه الآخرون، وقد کان رسول الله (ص) يؤتيه رايته فيقاتل وجبرئيل عن يمينه وميکائيل عن يساره، فما يرجع حتَّي يفتح الله عليه. وما ترک علي أهل الأرض صفرآءَ ولا بيضآءَ إلّا سبعمائة درهم فضلت من عطاياه أراد أن يبتاع بها خادمًا لأهله… ثمَّ قال: أيها النَّاس! من عرفني فقد عرفني، ومن لم يعرفني فأنا الحسن بن علي، وأنا بن النَّبي وأنا بن الوصي وأنا بن البشير وأنا بن النَّذير وأنا بن الدَّاعي إلي الله بإذنه وأنا بن السِّراج المنير وأنا من أهل البيت الَّذي کان جبرئيل ينزل إلينا ويصعد من عندنا، وأنا من أهل البيت الَّذي أذهب الله عنهم الرِّجس وطهَّرهم تطهيرًا. وأنا من أهل البيت الَّذي افترض الله مودَّتهم علي کلِّ مسلم، فقال تبارک وتعالي لنبيه (ص): <قُل لَّا أَسْأَلُكُمْ‏ْ عَلَيهِ أَجْرًا إِلَّا الْمَوَدَّةَ في الْقُرْبَيٰ وَمَن يقْتَرِفْ حَسَنَةً نَّزِدْ لَهُ فِيهَا حُسْنًا> فاقتراف الحسنة مودَّتنا أهل البيت»

«Имом Ҳасан ибн Али оталари имом Али ўлдирилиб шаҳид бўлгач, хутба ўқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар-да, сўнгра дедилар: Бу кечада шундай бир киши оламдан ўтдики, аввалгилардан бирор кимса амал қилишда ундан ўза олмади ва кейингиларнинг бирортаси унга ета олмас. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) доим байроқни унинг (Алининг) қўлига берардилар ва у эса (мушрикларга қарши) уришар эди, ҳолбуки ҳазрат Жаброил унинг ўнг томонида ва ҳазрат Микоил унинг сўл томонида турар эди. Ва у то фатҳу зафар қозонмай туриб орқага қайтмас эди. Замин аҳлига бирор сариқ ва оқ (олтин ва кумуш) қолдирмади, илло унинг инъом – эҳсонидан ортиқча қолган етти юз дирҳам бор эди ва у бу пул билан хонадони учун бир хизматкор олмоқчи эди… Сўнгра имом Ҳасан дедилар: Эй халойиқ! Кимки мени таниса, демак танибди ва кимки мени танимаса, мен Ҳасан ибн Алидирман. Мен Пайғамбарнинг ўғли, мен Вориснинг ўғли, мен башорат берувчининг ўғли, мен огоҳлантирувчининг ўғли, мен Аллоҳ сари Унинг изни билан даъват этувчининг ўғли ва мен нур таратувчи чироқнинг ўғлидирман. Мен Жаброил доим бизга тушадиган ва бизнинг ёнимиздан кўтариладиган Аҳли-Байтданман. Мен Аллоҳ улардан нопоклик ва гуноҳни кетказиб, уларни бутунлай покиза қилган Аҳли-Байтданман. Мен Аллоҳ уларнинг меҳрини ҳар бир мусулмонга фарз қилган Аҳли-Байтданман. Аллоҳ таборака ва таоло бу ҳақда Ўз Пайғамбарига шундай буюрган: (Эй, Муҳаммад (с.а.о), мусулмонларга) айтгин: «Мен сизлардан бу (Аллоҳ йўлида чеккан заҳматим) эвазига ажр-мукофот эмас, фақат қариндошим (Аҳли-Байтим) меҳринигина сўрайман, холос. Кимки яхшилик қўлга киритса, Биз унинг учун ўша амалида яхшиликни зиёда қилурмиз». Яхшилик қўлга киритиш, бу биз Аҳли-Байтни севиш ва бизга бўлган меҳр-муҳаббатдир.»[15]

Ушбу маъно-мазмунни саҳоба ва тобеинлардан йигирма тўрт киши ва аҳли суннат уламоларидан чамаси олтмиш нафар ўз китобларида нақл қилганлар. Жумладан, Суютий,[16] Табарий,[17] Аҳмад ибн Ҳанбал[18] ва бошқалар.

 


:Фойдаланилган манбалар

[1]. «Тарихи Абул Фидо», 1 – жилд, 126 – бет.

[2]. Хатиби Бағдодий, «Тарихи Бағдод», 13 – жилд, 191 – бет.

[3]. Имом Али (алайҳис салом) нинг ушбу фазилатларини нақл қилган аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Фахри Розий, «Ат-тафсирул Кабийр», 5 – жилд, 204 – б, мазкур оятнинг тафсирида.
  2. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 62 – боб, 239 – бет.
  3. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 21 – боб, 105 – бет.
  4. Шабланжий, «Нурул абсор», 86 – бет.
  5. Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёул улум» , 3 – жилд, 238 – бет.
  6. Ибн Саббоғ Моликий, «Ал-фусулул муҳиммаҳ», 47 – бет.
  7. Сибт ибн Жавзий, Ҳанафий, «Тазкиратул хавос», 21 – бет.
  8. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 1 – жилд, 348 – бет.
  9. Ибн Жарийр Табарий, «Тарихут-табарий», 2 – жилд, 99 дан 101 – бетлар.
  10. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак», 3 – жилд, 4 – бет.

[4]. Ибн Абул Ҳадид, «Шарҳу Наҳжил балоға», 13 – жилд, 262 – бет.

[5]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 1 – жилд, 348 – бет.

[6]. Ибн Жарийр Табарий, «Тарихут-табарий», 2 – жилд, 99 дан 101 – бетлар.

[7]. Ибн Саъд, «Ат-Табақотул кубро», 1 – жилд, 212 – бет.

[8]. Ибн Ҳишом, «Ас-сийрату либни Ҳишом», 2 – жилд, 291 – бет.

[9]. Ибн Асийр, «Ал-Каамилу фит-тарих», 2 – жилд, 42 – бет.

[10]. Ибн Касийр, «Ал-бидааяту ван-ниҳааяҳ», 7 – жилд, 338 – бет.

[11]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 1 – жилд, 185 – бет.

[12]. Абу Туроб номи ҳазрат Али (алайҳис салом) нинг лақабларидир.

[13]. Муслим ибн Ҳажжож Нишобурий, «Саҳиҳи Муслим», Маърифатус-саҳааба китоби, мин фазоили Алий ибн Аби Толиб (разияллоҳу анҳу) боби, ҳадис рақами: 1875/4

[14]. Юқоридаги фазилатни нақл қилган аҳли суннат уламоларининг айримларини шу ўринда келтирамиз:

  1. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Ансорий, Ал-Қуртубий, «Тафсири Қуртубий» ёки «Ал-жомиъу лиаҳкомил- Қуръон», 9 – жилд, 62 – бет ҳамда 14 – жилд, 158 – бет.
  2. Исмоил ибн Умар ибн Касир, «Тафсиру Ибн Касир» ёки «Тафсири ал-Қуръонил азийм», 1 – жилд, 379 – бет.
  3. Аш-Шавконий, «Фатҳул-қадийр», 3 – жилд, 565 – бет ҳамда 4 – жилд, 395 – бет.
  4. Жалолиддин Суютий, «Аддурул мансур», 2 – жилд, 231 – бет.
  5. Жоруллоҳ Замахшарий, «Ал-кашшоф», 1 – жилд, 996 – бет.
  6. Шаҳобуддин Саййид Маҳмуд ал-Олусий, «Руҳул маъоний», 6 – жилд, 153 – бет ҳамда 12 – жилд, 102 – бет ҳамда 16 – жилд, 284 – бет.
  7. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 2 – жилд, 451 – бет ҳамда 3 – жилд, 143, 159 ва 172 – бетлар.
  8. Ал-Фаҳрир-Розий, «Ат-тафсирул Кабийр, 8 – жилд, 89 – бет.
  9. Ибн Асийр Ал-Жазарий, «Ал-Каамилу фит-тарих», 2 – жилд, 293 – бет.
  10. Қози Азудуддин Абдур-Раҳмон Ал-Ижий, «Шарҳул мавоқиф», 8 – жилд, 367 – бет.
  11. Рашид Ризо, «Тафсири Ал-Манор», 3 – жилд, 322 – бет, Дорул-фикр нашриёти, иккинчи нашр.
  12. Ибн Таймийя Ал-Ҳарроний, «Ал-Фатаавал Кубро», 2 – жилд, 190 – бет.
  13. Ибн Таймийя Ал-Ҳарроний, «Минҳожус-сунна», 3 – жилд, 157 – бет ва 4 – жилд, 23 – бет.

[15]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 7 – жилд, 120 – бет.

[16]. Жалолиддин Суютий, «Аддурул мансур», 2 – жилд, 231 – бет.

[17]. Муҳаммад ибн Жарийр «Ат-Табарий, Жомиъул баён», 25 – жилд, 14 ва 15 – бетлар.

[18]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 1 – жилд, 199 – бет.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.