Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (7)

Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (7)

Олтинчи омил: Имомат ва вилоят (пешволик)га далолат қилувчи ҳадислар;

Шиалик эътиқоди вужудга келишининг яна бир омили, Аҳли-Байтнинг имомат ва вилоятларини баён қилувчи ҳадислардир ва Аҳли-Байтнинг бошида мўъминлар амири Али (алайҳис салом) туришлари шубҳасиздир. Ушбу ҳадислар қуйидагилардан иборат:

1. Ғадир ҳадиси;

«مَن کُنتُ مَوْلَاهُ فَعَلِي مَوْلَاهُ»

«Мен кимнинг мавлоси ва раҳнамоси бўлсам, демак, бу Али унинг мавлоси ва раҳнамосидир.»[1]

2. Ўн икки халифага далолат қилувчи ҳадислар;

Ўн икки халифа ва ворис ҳақидаги ҳадис аҳли суннатнинг энг машҳур ва таниқли китоби бўлмиш Саҳиҳул Бухорийда қуйидагича келтирилган:

حدثني محمد بن المثني حدثنا غندر حدثنا شعبة عن عبد الملك سمعت جابر بن سمرة قال سمعت النبي صلي الله عليه وسلم يقول «يکُونُ إِثْنَا عَشَرَ أَمِيرًا – فَقَالَ کَلِمَةً لَمْ أَسْمَعْهَا – فَقَالَ أَبِي إِنَّهُ قَالَ کُلُّهُم مِنْ قُرَيشٍ»

Жобир ибн Самура айтади: Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) «Мендан кейин ўн икки амир бўлажак.» Сўнгра яна бир сўз дедилар, мен уни эшитолмадим. Шунда отам деди: Ул зот: «Уларнинг ҳаммаси Қурайшдандир[2]», деб марҳамат қилдилар.

«Саҳиҳул Муслим»да ушбу ҳадис қуйидагича нақл қилинган: Жобир айтади: Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрдилар:

«لَا يزَالُ الإِسْلَامُ عَزِيزًا إِلَي إِثْنَا عَشَرَ خَلِيفَةً ثُمَّ قَالَ کَلِمَةً لَمْ أَفْهَمْهَا، فَقُلْتُ لِأَبِي مَا قَالَ؟ فَقَالَ کُلُّهُمْ مِنْ قُرَيشٍ»

«Модомики, ўн икки халифа ва ворис бор экан, ислом азиз ва юксак қолажак.» Сўнгра яна бир сўз дедилар, мен уни англай олмадим. Бу ҳақда отамдан сўраганимда, отам: Ул ҳазрат: «Уларнинг ҳаммаси Қурайшдандир[3]», деб марҳамат қилдилар, деди.

Муснад Аҳмад китобида машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуддан шундай нақл қилинган: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ул зотнинг халифалари ва ворислари ҳақида сўралганда, ул ҳазрат:

«إِثْنَا عَشَرَ کِعِدَّةِ نُقَبَاءِ بَنِي إِسْرَائِيلَ»

«Уларнинг сони бани Исроил нақиблари (бошлиқлари)нинг сони сингари ўн иккитадир[4]», деб марҳамат қилдилар.

«يکون بعدي إِثْنَا عَشَرَ أميرًا کلُّهم من قريش»

Бошқа бир ҳадисда Сарвари олам шундай буюрадилар: «Мендан сўнг, ўн икки халифа ва амир бўлажак ва уларнинг ҳаммаси Қурайшдандир.»[5]

Шак-шубҳасиз, мазкур ҳадислар фақат шиалик эътиқодига тўғри келади ва бошқа мазҳаблар қанча уринмасинлар, уларни тўғри тафсир қила олмай, ўз эътиқодларига татбиқ эта олмайдилар.

3. Вилоят ҳадиси;

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али (алайҳис салом)га хитоб қилиб шундай марҳамат қилганлар:

«أنت ولي کلِّ مؤمن بعدي»

«Сен мендан сўнг ҳар бир мўъминнинг валийси ва пешвосидирсан.»[6]

4. Висоят ҳадиси;

Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай буюрганлар:

«إنَّ لکُلِّ نبي وَصِيا ووارثًا وإنَّ عليا وصيي ووارثِي»

«Ҳар бир пайғамбарнинг (йўлини давом эттирувчи) ўринбосари ва вориси бор. Шак-шубҳасиз, Али менинг ўринбосарим ва ворисимдир.»[7]

5. Манзилат ҳадиси;

Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али (алайҳис салом)га қарата шундай марҳамат қилганлар:

«أَنْتَ مِنِّي بِمَنْزِلَةِ هارُونَ مِنْ مُوسَي، إِلَّا أَنَّهُ لا نَبِي بَعْدِي»

«Сен менинг наздимда худди Ҳоруннинг Мусо наздидаги мартабаси кабидир, фарқи шундаки, мендан кейин пайғамбар бўлмас.»[8]

6. Хилофат ҳадиси;

Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али (алайҳис салом)га хитоб қилиб шундай марҳамат қилдилар:

«أَنْتَ أخِي ووصيي وخليفتي فيکم فاسمعوا له وأطيعوه»

«Сен уммат орасида менинг биродарим, ворисим ва ўринбосаримсан. Демак, унинг айтганларини эшитингиз ва фармонига бўйин сунингиз»[9]


Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал», 6 – жилд, 401 – бет, 18506 – ҳадис.

[2]. Бухорий, «Саҳиҳул Бухорий», Китобул аҳком, бобул истихлоф, 6796 – рақамли ҳадис.

[3]. Муслим, «Саҳиҳи Муслим», китаабул имароҳ, Ан-носу табаун лиҚурайш боби вал-хилофату фий Қурайш, ҳадис рақами: 1821/4598.

[4]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад Аҳмад», 1-жилд, 398 – бет.

[5]. Бухорий, «Саҳиҳул Бухорий», Китобул аҳком, бобул истихлоф, 6797 – рақамли ҳадис.

[6]. Табароний, «Ал-Мўъжамул кабийр», 12 – жилд, 78 – бет.

[7]. Ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган Аҳли суннат олимлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 201 – бет, 238 – ҳадис.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 3 – жилд, 5 – бет, 1022 – ҳадис.
  3. Ҳофиз Шамсиддин Аз-Заҳабий, «Мийзонул-иътидол фий нақдир-рижол», 4 – жилд, 127 ва 128 – бет, 8590 – ҳадис.
  4. Ганжий Шофиий, «Кифааятут-толиб», 62 – боб, 260 – бет.
  5. Ҳайсамий, «Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид», 9 – жилд, 113 – бет, 7 – жилд, 200 – бет.
  6. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 90 ва 295 – бет, 15 – боб.
  7. Жалолуддин Суютий, «Аллиъолил маснуъа», 1 – жилд, 185 – бет.
  8. Ҳофиз Ҳасконий, «Шавоҳиддут танзийл», Бақара сураси\30 оятининг тафсирида.
  9. Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 52 – боб, 222 – ҳадис.
  10. Хоразмий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 88 – бет, 22 – ҳадис ва бошқалар.
  11. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», таржимату имом Али (алайҳис салом), 42 – жилд, 392 – бет.

[8]. Ушбу ҳадисни аҳли суннат уламоларининг кўплари ўз китобларида нақл қилганлар. Улардан айримларини шу ерда келтирамиз:

  1. Муслим, «Саҳиҳи Муслим», китаабу фазоилус саҳааба, мин фазоили Алий ибн Аби Толиб (разияллоҳу анҳу) боби, ҳадис рақами: 2404.
  2. Али ибн Булбулон ибн Ҳиббон Ал-Форсий, «Саҳиҳ ибн Ҳиббон», 60 – китоб: Ихбааруҳу ан манаақибис – саҳааба, 73 – боб, ҳадис рақами: 1/6927 ҳамда 72 – боб, ҳадис рақами: 1/6926.
  3. Хатиб Бағдодий, «Тариху Бағдод», 7 – жилд, 452 – бет, 6790 – ҳадис.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 56 – боб, 2 – жилд, 242 – бет.
  5. Абу Исо Тирмизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 73/20 – боб, ҳадис рақами: 3745 ва шунингдек, «Сунанут- Тирмизий», 77/20 – боб, ҳадис рақами: 3751 ва 3752.
  6. Муттақий Ал-Ҳиндий, Канзул уммол, 11 – жилд, 599 – бет, ҳадис рақами: 32880 ва 32882.
  7. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад Аҳмад», 2 – жилд, 699, 700 ва 701 – бетлар, ҳадис рақами: 954, 956 ва 957.
  8. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1097 ва 1098 – бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 201 ва 202 – бетлар.
  9. Ибн Асир, Ал-Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 26 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 600 – бет.
  10. Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-маноқиб», 9 – фасл, 115 – рақам, 108 – бет.
  11. Муҳаммад Тоҳир бин Али Ал-Ҳиндий Ал-Фатаний, «Тазкиратул мавзуаат», 97 – бет.

[9]. Ибн Асир Ал-Жазарий, «Ал-Каамилу фит-тарих», Беъсатнинг учинчи йили ҳодисаларида ушбу ҳадис зикр этилган.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.