Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Мушрик, кофир ва мунофиқлар дўзахда абадий қоладиларми?

Мушрик, кофир ва мунофиқлар дўзахда абадий қоладиларми?

708d971hnti28gjcgwuАссалому алайкум. Сизларга бермоқчи бўлган саволим қуйидагича:

Қуръони Каримда мушриклар, кофирлар ва мунофиқлар дўзахда абадий қоладилар, дейилган. Агар улар абадий қолсалар, у ҳолда Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигига, агар у ердан вақт ўтиб чиқсалар, унда Унинг адолатига тўғри келадими?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Ҳурмат билан Дилшод

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Ва алайкум ассалом. Саволингиз жавоби қуйидагича:

Инсоннинг қилган амалига яраша мукофот ёки жазо берилиши, ҳам Худонинг меҳрибонлигига ҳамда Унинг адолатига тўғри келади. Шунинг учун, айрим кофирлар ва мунофиқларнинг содир этган кўплаб оғир жиноятлари ва ҳисобсиз гуноҳлари, Аллоҳ таолонинг фармони қаршида бўйин товлаб ўжарлик қилишлари сабабли, улар жаҳаннамда абадий қолувчи бўладилар, махсусан Худонинг ҳақ динига қарши чиқиб, қалбида душманчилик ва ўжарлик бўлса ҳамда бор кучини ҳақиқат нурини сўндириш учун ишлатган бўлса, бундайлар жаҳаннамда абадий қолувчилар экани шубҳасиздир. Аммо оддий ва содда кофир ва мунофиқлар, агарчи узоқ давом этса-да, қилган амали, руҳий ҳолати ва хулқ-атворига қараб маълум муддат жаҳаннамда қоладилар, ундан кейин жаҳаннамдан чиқиб, жаннат ва жаҳаннам ўртасидаги Аъроф деб номланган жойга кирадилар ёки жаннатнинг пастроқ даражасидан уларга жой берилади.

Асосан, жаҳаннам ҳаммом ҳукмида бўлади. Шунинг учун, бутун вужуди ва зоти кир ва чиркка айланган кофир ва мунофиқлар дўзахда абадий қоладилар. Чунки, улар шу даражада гуноҳ ва нопоклик ботқоғига ботиб кетганларки, улар учун тозаланиш ва покланишнинг имкони йўқ. Аммо жаҳаннамда гуноҳдан покланиши мумкин бўлганлар, албатта, жаҳаннамдан чиқадилар. Жаҳаннамда абадий ёки муваққат қолиш инсоннинг ўзининг амалига боғлиқ. Аллоҳ таоло ҳам банданинг қилган яхши ва ёмон амалига яраша мукофот ва жазо беради.

Айтилганларга асосланиб, Аллоҳ таолонинг бандаларга берадиган ажр-савоби ёки жазоси уларнинг қилган амаллари ва тутган йўлларига боғлиқ бўлиб, дўзахда абадий қолиши ёки бир муддат азобланиб кейин ундан чиқиши Аллоҳ таолонинг адолатига ҳам, Унинг меҳрибонлигига ҳам уйғун ва монанд келади, деган хулосани чиқара оламиз. Зероки, айтиб ўтганимиздек, инсоннинг беҳиштга ёки дўзахга бориши ва шунингдек, жаҳаннамда абадий ёки муваққат қолиши фақатгина ўзининг қилган амали ва тутган йўлига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳам банданинг қилган амали ва тутган йўлига яраша унга ажр-мукофот ёки жазо беради ва бу Тангри таоло адолатининг тақозосига биноандир. Қалбида озгина бўлса-да, яхшилик ва эзгулик бўлган мушрик, кофир ва мунофиқлар, агарчи кўп гуноҳ ва нопок ишларни қилган бўлсалар-да, узоқ муддат (минглаб ёки миллионлаб йил ёхуд ундан ҳам ортиқроқ) жаҳаннамда азоблангач, ундан озод этиладилар. Сўнгра эса Аъроф номли маконга ёки жаннатнинг қуйи даражасига юбориладилар. Бу эса Аллоҳ таоло меҳрибонлигининг тақозосига биноандир.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.