Home / Қурони Карим / Қуръон ва Аҳли-Байт / Фаришталарга устозлик қилган зотлар ҳақида

Фаришталарга устозлик қилган зотлар ҳақида

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)нинг асҳобларидан бўлмиш Муфаззал бир куни имомдан бундай деб сўради:

– Аллоҳ таоло еру-осмонларни яратишидан олдин сизлар қаерда эдингизлар?

Муфаззалнинг бу саволини ўқиб сизлар ҳам ҳайратлангандирсиз. Тавба, шунақа ҳам бемаъни савол бўладими? – деб.

Аммо шошмай туринг, ахир ҳазрат Одам (алайҳис салом) жаннатдан қувилган пайтларида: «Муҳаммад ва унинг Аҳли-Байти ҳаққи мени кечир, эй Раббим» деганини ва шу гап туфайли Аллоҳ таоло Одам пайғамбарнинг гуноҳларини кечирганини биламиз-ку. Шунинг учун Муфаззал қизиқиб имомдан шу саволни сўраган бўлса, ажаб эмас.

Энди имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)нинг берган жавобини эшитинг.

Бизлар Аллоҳнинг нурлари эдик ва доимо Аллоҳга тасбеҳ айтардик. Сўнгра Аллоҳ таоло фаришталарни яратди ва уларга тасбеҳ айтишни буюрди. Улар эса: «Биз тасбеҳ айтишни билмаймиз», – дейишди. Шунда Аллоҳ таоло бизга: «сизлар тасбеҳ айтингиз» деб буюрганда, бизлар (яъни пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг хонадони аҳли) тасбеҳ айтдик ва фаришталар биздан тасбеҳ айтишни ўрганишди.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб айтингизчи, наҳотки фаришталарга устозлик қилган Сарвари олам ва ул ҳазратнинг Аҳли-Байтидан ҳар нарсани, жумладан тасбеҳ айтишни ҳам ўрганмасак-а! Унда нима деган одам бўламиз?! Ахир уларни Аллоҳ таоло бизларнинг орамизда йўлбошчи ва пешво бўлишлари учун яратган-ку.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Мубоҳала куни исломнинг ҳақлиги намоён бўлди

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Зулҳижжа ойининг 24-кунида пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.