Home / Долзарб мавзулар / Исломда илм-маърифат / Дажжол аллақачон пайдо бўлганидан хабарингиз борми?!

Дажжол аллақачон пайдо бўлганидан хабарингиз борми?!

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Марҳум шаҳид Саййид Муҳаммад Содиқ Садр ўзининг «Мавсуъатул Имом ал-Маҳдий» номли китобида шиа ва Аҳли суннатнинг китобларида ривоят қилинган ҳадисларда айниқса, суннийларнинг манбаларида кўпроқ келтирилган ҳадисларга кўра, Дажжол охирзамонда келиб ҳаммани нобуд қилиши ҳамда унинг ким ёки нима эканлиги ҳақида бир эҳтимол ва қарашни илгари сурган. Бу олимнинг ушбу китобда билдирган фикрича, Дажжол аллақачон пайдо бўлган ва у дунё аҳлини бошқараётган ҳолда.

Марҳум шаҳид Саййид Муҳаммад Содиқ Садр ушбу масалани кўтариб чиқиб, дастлаб Дажжол мавзусига оид бўлган ҳадисларни келтиради. Киши илк бор Дажжол ҳақидаги ҳадисларга, Пайғамбаримиз ва у зот Аҳли-Байтларининг Дажжол охирзамонда чиқиб, мўминларни нобуд этиши ҳақида берган хабарларига назар ташласа, бундай бир мавжудотнинг чиқишига ишонгиси келмайди.

Бу ерда Дажжолнинг ҳадиси шарифларда айтилган баъзи аломатларини зикр этамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳамда у ҳазратнинг Аҳли-Байтларидан ривоят қилинган ҳадисларда Дажжол яҳудий онадан туғиладиган бир кўзли жонзот бўлиб, ейдиган овқати тоғ миқдорида жуда катта эканлиги ва унинг фитна-фасоди бутун дунёнинг Шарқ ва Ғарбини эгаллаб олиши ҳамда Дажжолнинг фарёди Фиръан фарёди каби: أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ «Мен сизларнинг энг олий мартабали Парвардигорингизман» эканлиги, яъни худолик даъвоси билан чиқиши айтилган.

Бу белгилар ҳадиси шарифларда келган. Киши дастлаб, ушбу белги-аломатларни ҳадиси шарифларда кўрганида, бундай жонзотнинг чиқишига умуман ишонгиси келмайди. Ейдиган овқати тоғ миқдорида бўлган бир кўзли жонзотнинг чиқиши асло мумкин бўлмаган нарсадек туюлади.

Марҳум шаҳид Саййид Муҳаммад Содиқ Садр ўзининг ушбу китобида Дажжол ҳақида ниҳоятда мантиқий ва ажойиб бир қарашни илгари сурган. Ушбу қарашга кўра, инсон нафақат Дажжолнинг чиқишини мумкин деб ҳисоблайди, балки асосан унинг келганига ва дунёни нобуд қилаётганига ишонч ҳосил қилади.

Шаҳид Садр бу борада айтади: Аҳли-Байт бизга хабар берган Дажжол, биз ишонишимиз учун пешонасининг ўртасида бир кўзи бор бўлган одам бўлиши шарт эмас. Аллоҳнинг душмани, ислом дини душмани, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва у зот Аҳли-Байтларининг душмани яралишида нуқсонли ва камчилиги бор бўлиши керак, дегани эмас. Бошқа таъбир билан айтганда, бир кўзли бўлиш ҳеч қандай хусусиятга эга эмас.

Ушбу олим Дажжол асосан инсон эмаслигини айтади. Баъзи ҳадиси шарифларда Дажжол ҳақида «ذلك أمرٌ» «у бир нарса» дейилган. Ушбу «أمرٌ» яъни «нарса» деган сўз «ذوو العقول» ақлга эга бўлганлар ҳақида қўлланмайди, балки «غیر ذوي العقول»  ақл эгаси бўлмаганлар ҳақида қўлланади. Чунки, инсон ҳақида «бир нарса», деб айтилмайди; нарса деган сўз инсонга нисбатан ишлатилмайди. Ҳадисларда келган белги-нишоналардан Дажжолнинг умуман инсон эмаслиги, аксинча у охирзамонда юзага келадиган бир худосиз ва бузуқ маданият эканлиги аён бўлади, дейди Марҳум Шаҳид Садр.

Ўша бузуқ маданиятнинг мезонлари илоҳий мезонлар эмас, балки нафсоний ҳою-ҳавас ва истаклар мезонларига асосланган кибрли, такаббур маданиятдир. Ушбу бузуқ ва такаббур маданият ер юзининг ҳамма жойларини эгаллайди ва ушбу маданият Аҳли-Байт ҳадисларида Дажжол ҳақида айтилган барча белги-аломатларга эга.

Дажжол бир кўзли бўлади деган гапнинг маъноси, юзага келадиган ўша худосиз маданиятнинг фақат дунёвий ва моддий кўзи бор, дегани. Унинг малакутий, илоҳий ва охиратни кўрадиган кўзи йўқ. Дажжолнинг кўзи фақат ерни ва моддийликни кўради. Шунинг учун, у ғайб, охират ва малакут каби ҳақиқатларни асло қабул қилмайди.

Ҳадисларда Дажжол яҳудий онадан туғилади, дейилган. Бу гапнинг маъноси ўша бир кўзли бузуқ маданиятни яҳудийлар ишлаб чиқаришади, уни яҳудийлар ўртага келтирашади.

Эдвард Берман исмли бир америкалик шахс Culture Control, «Маданият назорати» унвонли бир китоб ёзган. У Клинтон президентлиги даврида таълим вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Эдвард Берман ушбу китобда дунёдаги маданият ишлаб чиқариш марказлари ҳозир кимнинг қўлида эканлиги, хабар ва янгиликлар ишлаб чиқариш, санъат асарлари ишлаб чиқариш кимнинг қўлида эканлиги ҳақида аниқ ҳужжат ва маълумотлар билан тўлиқ ёритган.

Эдвард Берман мусулмон эмас, исломий қараш ва эътиқод билан бу китобни ёзган десак. У бир насроний киши бўлган. Уни бир билимсиз ва бехабар одам деб ҳам бўлмайди. Чунки, у таълим вазири ўринбосари бўлган. У ўзининг ушбу китобида дунёдаги маданият ишлаб чиқаришнинг асосий марказларини сионистлар ўзларининг жуда катта бойликлари билан бошқараётганлигини айтиб ўтган.

Марҳум Шаҳид Садр айтадики, ҳадиси шарифларда Дажжолнинг ейдиган таоми тоғдек катталикда бўлади, деб айтилган гапнинг маъноси ушбу бир кўзли маданиятни ишлаб чиқариш учун миллиардлаб маблағ сарфланиши керак ва жуда катта сарф-харажатлар қилиниши керак, дегани. Дажжолнинг ейдиган овқати, ўша катта миқдорда сарфланадиган пул ва бойликлардир.

Бу бир кўзли бузуқ маданиятни ишлаб чиқариш учун яҳудийлар жуда кўп ва катта миқдорда сарф-харажатлар қилишлари керак бўлади. Яҳудийлар бу ишни албатта, амалга ошираяптилар ва ҳеч парво қилмайдилар ҳам! Айрим миллат ва давлатларни нобуд қилиш учун турли кинолар ишлаб чиқарадилар.

Улар биз мусулмонларга ўхшаб маданий ишларни бажаришни билмайдиган эмаслар, балки миллионлаб доллар сарфлаб, бир кўзли маданиятни кундан-кунга кучайтириб, бутун дунёга тарқатаяптилар. Шунинг учун, бугунги кунда Дажжолнинг фитна-фасоди бутун дунёнинг Шарқ ва Ғарбини эгаллаб олди. Ҳатто мусулмонлар ва мўминларнинг уйларига кириб боришга ҳам улгурди.

Ушбу ширк ва куфр маданияти Аҳл-Байт издошларининг уйларига ҳам етиб борди. Улар тилларида “Йо Ҳужжат ибн Ал-Ҳасан! Йо Имом Маҳдий, Ажжил ъало зуҳурик” десалар-да, лекин уларнинг хатти-ҳаракати, юриш-туришига, кундалик ҳаётига, касб-корига, санъатига ва ижтимоий алоқасига ушбу бузуқ маданият ўз таъсирини кўрсатган. Демак, Дажжолнинг фитна-фасоди дунёнинг Шарқ ва Ғарбини эгаллаб олади, деб айтилгани тўғри ва ҳозирда амалга ошмоқда.

Балким Шиа ва Аҳли суннат ривоят қилган мутавотир ҳадисда бутун ер юзини зулм-зўравонлик эгаллаб олганидан кейин Имом Маҳий (алайҳис салом) келадилар, деб айтилгани ҳам Дажжолнинг фитна-фасодига ишора қилиб айтилгандир. Пайғамбаримиз бу борада шундай марҳамат қилганлар:

«یملأ الله به الأرض قسطا وعدلا بعد ما ملئت ظلما وجوراً».

«Аллоҳ унинг билан [Имом Маҳий билан] ер юзини зулму-ситамга тўлиб тошгандан кейин адолат ва ҳақиқатга тўлдиради».

Ҳадиси шарифларларда ҳамма золим бўлади, деб айтилмаган, балки зулм ва адолатсизлик бутун дунёда кенг тарқалади, дейилган. Қуръони Карим таълимотига кўра, энг катта зулм – бу ширкдир.

﴿إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ﴾

«Албатта, ширк катта зулмдир» (Луқмон сураси, 13-оят).

Демак, Худодан узоқлашишга асосланган ширк ва куфр маданияти ҳамма жойни қамраб олади ва бу ҳолат Имом Маҳдий (алайҳис салом) келишларидан олдин рўй беради. Шояд, «бутун ер юзи зулму-ситамга тўлиб тошади», деб айтилган ҳадиснинг маъноси ширк, куфр ва худосизлик маданияти ҳамма жойни қамраб олади, дегани.

Демак, айтганимиздек, Дажжолнинг тўртинчи аломати, унинг фитна-фасоди дунёнинг Шарқ ва Ғарбини эгаллашидир. Дажжолнинг бешинчи аломати эса айнан Фиръавннинг фарёди каби أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ «Мен сизларнинг энг олий мартабали Парвардигорингизман» деган фарёддир. Бунинг маъноси Дажжол худолик даъвосини қилади.

Бу ерда Дажжолнинг бешинчи аломатига бироз изоҳ бериб ўтамиз. Дажжолнинг бешинчи аломати шуки, унинг фарёди айнан Фиръавннинг фарёдидир. Демак, бу маданият такаббур ва ўзини ҳаммадан устун кўриш маданияти эканлиги тушинилади.

Юзага келтирилган бу маданиятда Худонинг розилиги, Худо билан инсон ўртасидаги муносабатлар, яъни Аллоҳ таолога дуо-илтижо ва ибодат қилиш ҳамда шулар каби ишларга ҳеч ўрин йўқ ва бу ишлар ушбу маданиятда мезон эмас, балки нафсоний хоҳиш-истаклар, фақат ўзини кўриш ва инсон лаззати мезон ҳисобланиб, ўрин ва аҳамият касб этган.

Дажжолнинг бир кўзли маданиятида Гуманизм, яъни инсон ва унинг хоҳиш-истаклари асос ва меҳвар қилиб олиниб, Ғарб маданиятининг асосига айлантирилган. Бунинг маъноси Аллоҳ таолони инсонлар ҳаётидан чиқариб ташлаб, Худонинг ўрнига инсон ва унинг нафсоний хоҳиш-истакларини ўтқизиш, дегани.

Шаҳид Садрнинг Дажжол ҳақидаги оқилона ва мантиқий қарашига биноан, нафақат Дажжолнинг чиқиши мумкин, балки ҳозирда у бош кўтариб чиққан, пайдо бўлган ва эндиликда бутун дунё халқларини бузуқ маданият бўлган худосизлик томон етакламоқда.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Ислом умматининг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадиснинг таҳлили (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Демак, Ҳоким Нисобурий ўзининг «Ал-Мустадраку алас-саҳийҳайн» китобида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.