Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Фуруиддин ёки Диннинг шохлари дегани нима маънони англатади?

Фуруиддин ёки Диннинг шохлари дегани нима маънони англатади?

 Покиза Ислом динининг самарали ва баракали дарахтининг шохлари фуруиддин бўлиб, у қуйидагилардан иборатдир:

 

Намоз

 Ҳар-бир мусулмон ҳар куни беш марта: эрталаб, тушда, аср, оқшом ва хуфтон вақтларида намоз ўқийди.

Рўза

  Балоғат ёшига етган мусулмон муборак Рамазон ойида рўза тутиб, Аллоҳнинг фармонини бажариш учун бу улуғ ойда еб-ичишдан сақланади.

Закот

  Ҳар бир мусулмон, камбағал ва фақир инсонларга закот беради… Аллоҳ таоло ўзига тўқ ва бой мусулмонлардан фақир ва камбағалликда ҳаёт кечирадиган биродарига кўмаклашишини ва шунинг билан биргаликда ҳар бир инсон саодатли ҳаёт кечиришини истайди.

Хумс

  Ҳар бир мусулмон меҳнат қилиб топган даромадининг 20%ни Пайғамбаримизнинг фақир- муҳтож зурриётлари (саййидлар)га Пайғамбаримизни эъзозлаб ва у кишининг аҳли байтлари-хонадонларига бўлган муҳаббати учун бериши лозимдир, чунки садақа уларга ҳаромдир.

Ҳаж

   Сафар қилишга куч-қудрати етган мусулмон Байтуллоҳил-ҳаромни зиёрат қилиши учун йўлга тушади ва у ерда ҳаж амалларини бажаради.

Жиҳод

   Ҳар бир мусулмон, инсонларнинг барчаси озод ва азиз яшашлиги учун Аллоҳ ва инсоният душманларига қарши курашади.

Амри маъруф (Яхшиликка буюриш)

 Ҳар бир мусулмон яхши ишларни қилгувчи ва инсонлар учун яхшиликни истагувчи ва инсонларни яхши амаллар томонига чорлаб, уларга насиҳат қилиши зарурдир.

Наҳйи мункар (Ёмонликдан қайтариш)

  Ҳар бир мусулмон гуноҳга йўл қўймайди ва диндаги биродарларини гуноҳ қилмасликка чақириб, мусулмонлар жамияти покиза ҳаёт кечиришини истовчидир.

Таваллий (Дўстлашиш)

  Ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг валийларини ва Унинг мусулмонлар ҳидоятда бўлишлари учун танлаган йўлбошчиларини қалбан дўст тутиб, уларга эргашади.

Табаррий (Юз ўгириш)

Ҳар бир мусулмон Аллоҳ ва Унинг йўллаган элчиларига қарши душманлик қилган кимсалардан юз ўгириб, уларга қарши оёққа туриши лозим.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.