Home / Шеърий маърифат / Ўзбек шоирлари / Ҳамду Сано Бўлсин Сана

Ҳамду Сано Бўлсин Сана

Эй Аллоҳу меҳрибоним, яратдинг комил жаҳоним;
Бердинг ризқим, ошу-ноним, уфурдинг танамга жоним;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!
Сан ҳам азал, сан ҳам охир, ягона покловчи-Тоҳир;
Аён сана ботин, зоҳир, ҳар номингда шифо бордир;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!

Ҳафта ичра туздинг жаҳон, тўққиз арзу, етти осмон;
“Бўл!” деган амринг бегумон, яратди фаришта, жин, инсон;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!
Бу дунёга соҳиб бердинг, адашманг, деб роҳиб бердинг;
Ибодат чун қолиб бердинг, ҳар ким ризқин тортиб бердинг;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!
Ибодат ўргатдинг-намоз, намоз санла рози-ниёз;
Намозхон чун охират соз, сенла дийдор бўлади боз;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Ақл бердинг, бердинг имон, ажрат дединг яхши, ёмон;
Бердинг боринг, йўқдир армон, ҳар исминг мўъминга дармон;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Ҳар махлуқни ризқи бутун, бохабарсен ҳар туну-кун;
Баланд қўйдинг инсон кучин, банданг қарздор неъмат учун;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!
Осмонга устун қилдинг тоғ, фойдалан деб яратдинг боғ;
Кечалари бердинг чироқ, қадрингга етмасман бироқ;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Бу оламда йўқ нарса йўқ, бор нарса мўъжиза буюк;
Киприк қора, нега кўз кўк, қайтмас нега отилган ўқ?
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Заминдан ўсган ҳар гиёҳ, ўзи мўъжизаи Аллоҳ;
Бириси кўк, бири сиёҳ, рассомин кўрмассан аслоҳ;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Сон-саноқсиз ёқдинг юлдуз, кечанг ўтиб келар кундуз;
Қиш, баҳор, ёз, сўнг келар куз, бу тартибга дерман бир сўз;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан менга!
Фасллар кетма-кет келар, сувлар сокин, шамол елар;
Осмондан ким қор элар, тош бўғдой юмшоқ нон бўлар;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Пайғамбарларинг имтиҳон, борлигинг айлашди баён;
Сенга шак қилган бегумон, охират жазоси аён;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан мана!
Бердинг муқаддас деб китоб, тушса найза бўйи офтоб;
Ким айлар у кун бунга тоб, ҳар бир ишга бордир ҳисоб;
Ҳамду сано бўлсин сенга, доим парвонасан менга!
Имомлар шаҳид ҳар замон, мазлум улар, қони равон;
Саййиди уларнинг Ҳусайнжон, интиқоми- имом замон;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!
Юбор тез соҳибаззамон, ноҳақликдан қайнайди қон;
Ошиқларга боз берсин жон, таъжил қил, сақла омон;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан менга!
Юрак дардим мен сўзларам, самони доим кўзларам;
Ишқингда Баҳодир бўзларам, қайта бу мисра сўзларам;
Ҳамду сано бўлсин сана, доим парвонасан мана!

Share

Check Also

Али мавлом Али мавлом Алижон!

      Ўтар кунлар, ўтар йиллар, ҳам асрЕмирилар шоҳлар, тахтлар ҳам қасрТакрорлайди аммо дилда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.