Home / Қурони Карим / Қуръон ва Аҳли-Байт / Ростгўй-Маъсумларга эргашайлик

Ростгўй-Маъсумларга эргашайлик

وَقَدْ أَمَرَ اللّهُ  تَعَالَى بِاتِّبَاعِكَ ، وَنَدَبَ الْمُؤْمِنِينَ إِلى نَصْرِكَ، وَقالَ عَزَّوَجَلَّ: ﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ﴾

 Ҳолбуки, Аллоҳ таоло сизга эргашишни (ва сизнинг  кўрсатган йўлингиздан боришни) уларга буюрган эди ва мўъминларни сизга кўмак беришга чорлаган эди ва Енгилмас ва Буюк бўлган Аллоҳ ушбу борада шундай буюрди:

  «Эй имон келтирган инсонлар, Аллоҳ (азоби)дан сақланингиз ва ростгўй инсонлар билан бирга бўлингиз!»[1]

 Абдуллоҳ бин Аббос(разияллоҳу анҳу)данривоят қилинишича, ушбу мазкур ояти шарифа имом Али(алайҳис салом) ҳақларида нозил бўлган.

 Ибн Аббос(разияллоҳу анҳу)дан ушбу оят борасида қуйидагича ривоят қилинган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ فِى هَذِهِ الآيَةِ: ﴿يَا أَيُّهَا الَّذينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَ كُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ﴾ قالَ: مَعَ عَلِىِّ بْنِ اَبِى طَالِبٍ وَ أَصْحَابِهِ.

 «Эй имон келтирган инсонлар, Аллоҳ (азоби) дан сақланингиз ва ростгўй инсонлар билан бирга бўлингиз! Яъни: Али бин Абу Толиб(алайҳимас салом) ва унинг ёронлари билан бирга бўлингиз!».

  Бошқа бир ривоятда Жаъфар бин Муҳаммад(алайҳимас салом)дан нақл қилинганки, Аллоҳ (азоби)дан сақланингиз ва ростгўй кишилар билан бирга бўлингиз! Яъни: Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ва Али(алайҳис салом) билан бирга бўлингиз.

 Абдуллоҳ бин Умардан ушбу мазкур ояти карима ҳақида қуйидагича нақл қилинган:

عَن عَبْدِاللهِ بْنِِ عُمَرَ فِى قَوْلِهِ تَعَالَى: ﴿إِتَّقُوا اللهَ﴾ قالَ: أَمَرَ اللهُ اَصحَابَ مُحَمَّدٍ بِاَجْمَعِهِمْ أَنْ يَخَافُوا اللهَ ثُمَّ قالَ لَهُم: ﴿كُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ﴾ يَعْنِى مُحَمَّدًا وَ أَهْلَ بَيْتِهِ.

 «Аллоҳ (азоби)дан сақланингиз деган сўзи борасида шундай деди: Аллоҳ Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг барча саҳобаларига Аллоҳдан қўрқишларини амр қилди, сўнгра эса, уларга шундай деди: Ростгўй кишилар билан бирга бўлингиз яъни: Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ва Унинг аҳли-байти (хонадони) билан бирга бўлингиз».

  Имом Али(алайҳис салом) Фотимаи Заҳро(саломуллоҳи алайҳо) ва имом Ҳасан ва имом Ҳусайн(алайҳимас салом) ва у кишининг зурриётларидан бўлган тўққиз имом, пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг аҳли-байтлари (хонадонлари)дан эканликларига ҳеч қандай шак-шубҳа бўла олмас.

  Нақл қилинган мазкур ривоят асосида Аллоҳ таоло Ўз китобида Пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ва у ҳазратнинг аҳли-байтлари (хонадонлари)дан бўлган имом Али(алайҳис салом) ва у ҳазратнинг зурриётлари, яъни, ўн бир имом билан бирга бўлишни, ҳақ ва тўғри йўлда юришни истаган барча имонли инсонларга амр қилгандир.

  Аллоҳ ушбу ояти каримада ҳеч бир қайд-шартсиз, барча ҳолатлар ва вазиятларда, Ростгўй кишилар билан бирга бўлиб, уларнинг изидан боришга буюргани, ҳамда улар ҳеч қандай хато-маъсият ва гуноҳга йўл қўймайдиган пок-маъсум, яъни: ҳар қандай гуноҳлардан йироқ кишилар ва ҳеч қандай оғиш ва бурилиш бўлмаган ҳақ ва тўғри йўлда эканликлари ва Пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)дан сўнг пешво, валий ва йўлбошчи бўлишга сазовор бўлган ёлғиз инсонлар эканликларига ёрқин Қуръоний далилдир.[2]



[1]. Тавба сураси119-оят.

[2]. Ушбу муҳим ҳадисни ўз китобида тасдиқлаб келтирган Аҳли суннат олимлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳофиз Ҳасконий, «Шавоҳиддут танзийл», 1-ж, 259-б.
    1. Жалолуддин Суютий, «Ад-дуррул мансур», ушбу оятнинг тафсирида мана шу ҳадисни келтирган.
    2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 2-ж, 421-б, 930-ҳ, ва бошқа олимлар ўз китобларида мана шу ҳадисни нақл қилганлар.
Share

Check Also

Qur’оn va imоmat

  Qur’оn bu biz musulmоnlarning buyuk samоviy va ilоhiy kitоbimiz bo`lib, har taraflama hidоyatga bоshlоvchi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.