Али шери Худодур

  1. Сифат қилсам Али шери Худодур,
  2. Ки шамшир бирла кофирни қиродур.
  3.  
  4. Кофирларни қилур имонға даъват,
  5. Берадур ҳар замон исломға қувват.
  6.  
  7. Ки мўъмин бўлғанин олиб келадур,
  8. Қабул қилмағанин чопиб келадур.
  9.  
  10. Ки шамшир қўлға олиб минса Д у л д у л,
  11. Тушадур қавми кофирларға ғул-ғул.
  12.  
  13. Қўлидағи яроғи зулфиқори,
  14. Чопушқанда узалур қирқ қори.
  15.  
  16. Алини бор эди ўн саккиз ўғли,
  17. Ани ҳар қайсисидур катта туғли.[1]
  18.  
  19. Али ислом учун қонлар ютодур,
  20. Ки ислом туғини[2] маҳкам тутодур.
  21.  
  22. Хожа Аҳмад, бил, ғарибликка тушубдур,
  23. Расул авлодиға сўзлар қотибдур.
  24.  


[1]. Туғи бор, туғ кўтарган.

[2]. Туғ сўзи эски туркий тилларда байроқ ва алам демакдир.

Share

Check Also

Али мавлом Али мавлом Алижон!

      Ўтар кунлар, ўтар йиллар, ҳам асрЕмирилар шоҳлар, тахтлар ҳам қасрТакрорлайди аммо дилда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.