Home / Шеърий маърифат / Ўзбек шоирлари / Пайғамбарнинг ёри- шери Худо Алидур

Пайғамбарнинг ёри- шери Худо Алидур

 

  1. Пайғамбарға ёр бўлғон шери Худо Алидур,
  2. Ҳам меърожда ёр бўлғон шери Худо Алидур.
  3.  
  4. Айтғон сўзи раҳмоний, кўрсанг юзи нуроний,
  5. Кофирларни қирони шери Худо Алидур.
  6.  
  7. Ҳиммат қури[1] белида, мавлом ёди тилида,
  8. Зулфиқори илкида, шери Худо Алидур.
  9.  
  10. Миниб чиқса Дулдулға ерға тушар зилзила,
  11. Кофирларға ғулғула, шери Худо Алидур.
  12.  
  13. Душманларға муқобил, бўлди кофирға қотил,
  14. Зойил қилғон[2] ботилни шери Худо Алидур.
  15.  
  16. Раҳмат қилғай биру бор, ҳар на қилса эрки бор,
  17. Хожа Аҳмадға мададкор шери Худо Алидур.


[1]. Қур, яъни: марта, дафъа.

[2]. Зойил қилмоқнинг маъноси: йўқ қилмоқ, йўқотмоқ демакдир.

 

Share

Check Also

Али мавлом Али мавлом Алижон!

      Ўтар кунлар, ўтар йиллар, ҳам асрЕмирилар шоҳлар, тахтлар ҳам қасрТакрорлайди аммо дилда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.