Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Мен Нечун Исломни Танладим? (2)

Мен Нечун Исломни Танладим? (2)

  Ислом динини қабул қилган Абдуллоҳ исмли америкалик мусулмон Ислом тўғрисидаги ўз фикрини шундай изҳор этади:

  «Ислом таълимоти ирқчилик ва миллатпарастликни ҳал этиш йўли ва шунингдек аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликдир.»

  Ислом дини 1400 йил бурун эркак ва аёлни бир-бири билан тенг ҳуқуқли қилиб қўйган. Аёл Исломда эркакга тенг инсондир ва камолот йўлини босиб ўта олади. Қуръони Карим ҳатто аёл ва эркакни иқтисодий нуқтаи назардан ҳам ўз бойлиги ва молларининг молики, деб таништиради. Ғарб давлатларининг аёллари бўлса, тенгликни 50-60 йил олдин қўлга киритганлар.

  Эндигина Ислом динига кирган америкалик мусулмон Ислом динини қабул қилгандан сўнг ўзида пайдо бўлган ҳиссиётлар ҳақида шундай дейди: «Мусулмон бўлганим замонидан бошлаб, менда ўзгаришлар вужудга кела бошлади. Зулматдан чиқиб ёруғлик нурига кираётгандекман ва фақат парвардигорнинг бандаси эканимни ҳис қилаётибман. Аллоҳга бўлган ишқ-муҳаббат ва ибодат жилоси, Аллоҳга муножот ва ёлғиз парвардигорга бўлган ишқ шарофати ила ва таърифлаб бўлмайдиган ички хотиржамликка мушарраф бўлдим. Бундай туйғуни насронийлик динида ҳис этмаган эдим. Айни пайтда ишларимда қийинчилик вужудга келиши ё бирон муаммоларга юзма-юз бўлиш мен учун муҳим эмас.»

  «Бу эркин демократик жамиятда мусулмон бўлганим боис, яккаланиб қолишим муҳим эмас, чунки, бундан илгари агарчи қийинчиликларга дуч келмаган ва ҳамда эркин бўлган бўлсам-да, аммо ҳаётимнинг ҳеч қандай лаззатини сезмас эдим, ўзимни ёлғиз ва ўзлигини йўқотган кишидек сезардим. Мен Ислом динини қабул қилдим, чунки, ҳақиқатни инкор этолмасдим. Ислом бир чиройли ҳақиқатдир ва ушбу ҳақиқат менга эркинлик ва ҳаёт бағишлади.»

  Юқорида айтилган сўзлар америкалик Кевин Комбеснинг имонга юз тутгани ҳақидаги саргузашти эди. Эндиликда эса, Ислом динидаги чиройни сезганим боис исмимни Абдуллоҳ Ислом деб қўйдим. Абдуллоҳ Ислом ўз сўзини шундай давом эттиради: «Агар мусулмон бўлганим сабабини сизларга баён этсам, яхшиси таржимаи ҳолимни сизларга сўзлаб беришимга тўғри келади. Мен масиҳий оиласида дунёга келдим. Отам католик ва онам протестант оиласига мансуб шахслар эди. Ёшлик давримда католик ақидаларидан юз ўгирдим ва хиёбонларда бекор ҳолда санқиб юриб, гиёҳванд моддалар ва алкагол ичимликларни истеъмол этишни бошладим. Аммо тош кўтариш мураббийим мени бу балодан қайтариб, обрў-эътиборимни менга қайтариб берди. У менга айтди: Ҳаёт руҳий ва маънавий жиҳатларга ҳам эгадир ва жисмни тарбиялаш билан бир пайтда руҳни ҳам тарбиялаш керак. Ўз руҳимни тарбиялашим мана шу замондан бошланди.»

  Имон келтириш ҳаётнинг руҳий саломатлик омили, ўзини англаш ва борлиқ оламнинг ҳодисаларидан тўғри хулосалар чиқаришдир. Инсон имон зиёси орқали кўпгина руҳий касалликлардан нажот топа олади. Қуръони Карим имон келтиришнинг фалсафаси ва унинг мақсадини инсоннинг ақлий ва ахлоқий униб-ўсиши, деб таъкидлайди ва имонсизликни эса ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тўбанликка юз тутиш, деб билади. Бақара сурасининг 186-ояти каримасида шундай деб буюрилган:

  «(Эй Муҳаммад,) бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқиндирман. Дуогўйнинг Менга дуо қилган пайтда дуосини ижобат қиламан. Демак, ҳақ йўлда юришлари учун Менинг даъватимни қабул қилсинлар ва Менга имон келтирсинлар.»

  Тўғри ва Ҳақ динга эътиқод қилиб, унинг кўрсатмаларига амал қилиш инсоннинг дунёдаги эҳтиёжларидан ҳисобланади. Борлиқни англаш эҳтиёжи ҳаётнинг асосий мақсади бўлиб, ундаги инсоннинг роли, инсоннинг бошқалар билан алоқаси ва борлиқ жаҳонга унинг тўғри қарай олиши диний эҳтиёжлар сирасидандир. Табиийки, имон ва эътиқод эгаси бўлган одамлар оламда рўй берадиган ҳодисаларни ижобий тарзда баҳолай оладилар ва уларни Аллоҳнинг синови, деб биладилар ва натижада ўзларининг ривожи ва равнақи учун қулай фурсат, деб ҳисоблашади.   Абдуллоҳ Ислом динига имон келтирганлар жумласидандир.

У ўзининг бошидан ўтганларини шундай деб изоҳлайди: «Мураббийим тавсиясига кўра, динларни ўрганиш билан шуғулландим. Унинг таъбири билан айтганда, дин инсонда маънавиятни ижод этади ва инсон шахсиятини шакллантиради. Мен турли динларни ўрганишни бошладим. Дастлаб, протестандликнинг пентикостал жараёнини ўргандим. Қаерга бормай Исо (алайҳи салом) ва инсонлар ҳаётини ўзгартириш ва нажот бериш йўллари ҳақида сўз юритардим. Бир куни менинг тарғиботим сабабли Исо (алайҳи салом)га имон келтирган дўстим Аллоҳнинг зотига ота, ўғил ва муқаддас руҳ каби учликни тўнкашлари ҳақида баҳслашганимизда менга қаршилик кўрсатди.

  Шундай қилиб, менинг тарғибот даврим ўтди ва мен мусулмонлар ўртасида мусиҳийлик тарғиботини олиб бориш учун қарор қилдим. Бу ишни бошлашдан олдин Ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадида ва мусулмонларнинг ақида ва фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида излана бошладим. Китоб сотиш марказларида Исломга қарши турли китоблар сотиларди. Масиҳийлар Ислом дини кенгайишидан хавотирга тушгандилар. Мен ушбу икки дин ўртасидаги фарқли ва ўхшаш томонларини кўриб чиқдим.

  Муқаддас китобнинг кўплаб таълимлари пайғамбарларнинг ҳукмлари ва йўл-йўриқлари кўринишида келтирилмаган, балки уларнинг амалий суннатлари кўринишида ёзилган. Масалан: Муқаддас китобда ўқиймизки, Мусо (алайҳис салом) Худога муножот қилаётганда тупроққа тиз чўкардилар, Дониёл, Иброҳим ва Исо ҳам шундай қилардилар. Довуд (алайҳис салом) ҳикоятида келтирилишича, ул зот тонгда, пешин ва кечаси Тангри даргоҳига дуо қилардилар. Аммо биз масиҳийлар бўлсак, фақат якшанба куни черковда Худога чиғинамиз, у ҳам бўлса бир мусиқа билан бир рақс кўринишида. Бу ибодат эмас. Бу фақат бир мусиқий консертдир, холос.

  Мен мусулмон биродар ва сингилларимиз бундай эмаслигини англаб етдим. Улар масжидларда йиғилганда, Аллоҳга сажда қиладилар; тонгда, тушлик пайти ва кечқурун Худога ибодат қиладилар. Буни англаганимдан сўнг ибодат қилиш назаримда ўзгача тасвирга эга бўлди. Гўёки, ибодат қилиш билан менинг руҳим парвоз қилгандек бўларди ва барча гўзалликлар ва эзгуликларни талаб қилгандек бўлардим.»

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.