Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Ваҳҳобийлик- бу ҳаётбахш исломнинг юзини қора қилиб кўрсатувчи босқинчи гуруҳ

Ваҳҳобийлик- бу ҳаётбахш исломнинг юзини қора қилиб кўрсатувчи босқинчи гуруҳ

images93108 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.   Олдинги мақоламизда айтиб ўтганимиздек, Оли Сауд ҳукумати турли воситалар ёрдамида ваҳҳобийлик фирқасини Ислом дунёсининг турли минтақаларига ёйиш учун ҳаракат қилмоқда.

Оли Сауд тузуми ўзининг мақсадини амалга ошириш учун, нефтдан келадиган даромадларидан ва АҚШ билан Ғарбнинг ҳомийликларидан фойдаланмоқда ва деярли АҚШ ва Ғарбнинг тузган режаси асосида Оли Сауд ҳукумати тарғиботчиларни тайёрлаб, уларни турли мамлакатларга юбориш билан ваҳҳобийликнинг бузғунчи ва асоссиз ақидаларини ёйишга уринмоқда. Ушбу йўлда Арабистон халқининг миллий сармояси бўлмиш нефт даромадлари ҳисобидан Оли Сауд ҳукумати ақл ва мантиққа зид бўлган салафийлик ақидаларига тааллуқли китобларни нашр этиб, ҳаж амалларини бажаришга келган ҳожиларга ушбу китобларни бепул тарқатиш билан ваҳҳобизм ғояларини турли малакатларига ёймоқда.

  Бошқа томондан эса яқин кунларгача телефон ва телевизорга ўхшаган янги саноат ва технология воситаларини ҳаром билиб келган реакцион ваҳҳобийлар ўзларининг чалғитувчи ва хато ғояларини ёйиш учун замонавий технологиялар, жумладан сунъий йўлдош орқали эфирга узатиладиган каналлар ва интернетдан кенг фойдаланмоқдалар. Катта пул сарфланиб олиб борилаётган ушбу тарғибот ишлар саноқли кишиларни адаштириб ваҳобийлик тузоғига илинтирган бўлиши мумкин. Аммо кўпчилик мутахассислар ва диншунос олимларнинг фикларига кўра, ваҳҳобийлик оқими аста-секинлик билан таназзулга юз тутмоқда ва фитна-фасод қўзғовчи бу фирқанинг умри тугаган.

  Ваҳҳобийлар дастлаб Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг раҳбарлиги остида ва Ол Сауд ҳокимиятининг ҳарбий ҳамкорлигида «ширк ва бидъат» туҳмати билан жуда кўп мусулмонларнинг қонларини тўкдилар. Радикал ва ҳаддидан ошмоқ даражасидаги шафқатсизлик ва мантиқсизлик салафийларнинг асосий хусусиятларидан ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам радикал ваҳҳобийлар аҳли суннат ва шиаларнинг уламоларини «кофир» эълон қилиб, уларни «жоҳил» ҳамда «мушрик» унвонлари билан атайдилар. Бундай мутаасиблар бошқаларнинг дунё қарашларини назар-писанд қилмай, ўз мухолифлари келтирадиган далилларни қабул этмайдилар. Чунки, бундай кимсалар ўзларига бино қўйиб, бошқалар билан ҳисоблашмайдилар. Мўъминлар амири Али(алайҳис салом) ўз хутбаларида таассубни шайтонга хос сифат, деб атаганлар ва  бу хусусида шундай буюрганлар:

  «Аллоҳнинг душмани бўлмиш Иблис, мутаасиблар пешвоси ҳамда золимлар саркардасидир.» (Наҳжул-балоға 192-хутба)

  Кескин кайфиятдаги радикал ваҳҳобийлар ўзларининг хато ва асоссиз ақидаларини мантиқ ва далиллар ёрдамида ҳимоялай олмасликлари сабабли, Ислом уламоларини ёмон сўзлар билан таҳқир қиладилар. Дарвоқе, Ибн Таймия ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ақидаларининг ҳосили бўлмиш ваҳҳобийликнинг ақидавий моҳияти ақл-идрок ва мантиққа асосланмаган. Шунинг учун, ваҳҳобий уламолари билан Ислом уламолари ўртасида бўлиб ўтадиган мунозараларда ваҳҳобийлар келтирадиган далиллар мантиқий асосга эга эмаслигини очиқ-ойдин кўриш мумкин. Шу боис, ваҳҳобийлар ҳақорат сўзлар ёрдамида ўзларида мавжуд бўлган ушбу ожизликнинг устини ёпишга ҳаракат қиладилар. Ислом мантиқ ва таффакур дини бўлишига қарамай, ваҳҳобийларнинг кўр-кўрона, фанатизм ва таассубга асосланган ақидалари яққол кўзга ташланади. Аллоҳнинг башарият ҳидояти учун йўллаган азиз Ислом дини ва севикли пайғамбаримизнинг арзирли йўл-йўриқлари мусулмонларнинг ваҳдати (бирдамлиги)га қаратилган, уларни камситиш ва ҳурматсизлик қилишга эмас. Аммо ваҳҳобийларнинг тутган йўли эса ўзларидан бошқаларни «кофир» ва «мушрик»ка чиқариб, мусулмонларнинг қонини ноҳақ тўкиб, улар орасида тафриқа солишдир.

  Ваҳҳобийлик фирқаси пайдо бўлган дастлабки кунларданоқ ушбу фирқа тарафдорлари томонидан жоҳиллик асоссида юритилган таассубли хатти-ҳаракатлар, ҳар қанақанги янгиликни «бидъат» сифатида қабул қилишларига ва уни ҳаром эълон қилишларига боис бўлди. Ваҳҳобийлар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) даврларига хос бўлган услубда яшаш зарурлиги ва ўша замонга қайтиш кераклигини таъкидлаб, янги цивилизациянинг барча кўринишларига қарши кураша бошладилар. Мисол учун; улар велосипедни «шайтон араваси», деб атадилар ва телефондан фойдаланишни ман этдилар. Бугунги кунда ҳам аёлларнинг машина ҳайдашлари Арабистонда кечирилмас гуноҳ ҳисобланади.

  Яқин кунларгача Арабистонда фотоаппарат ҳам ҳаром саналарди ва Макка ҳамда Мадина шаҳарларида фотоаппарат олди-сотдиси ман этилган эди. Радикал ваҳҳобийлар фирқасига мансуб бўлган толибон гуруҳининг саркардаси Мулло Умар мана шу қотиб қолган ақида асосида ҳеч кимга ўзини расмга тушириш рухсатини бермади. Афғонистонда толибон ҳукумати ўрнатилган замонда қиз болаларнинг мактаб ўқишлари ман этилганди. Ваҳҳобийлар Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг мавлуд (таваллуд) кунларини нишонлашни ҳам бидъат ва ҳаром ҳисоблайдилар. Диққатга сазовор томони шундаки, улар аҳли суннат ва шиаларни мана шундай оддий ишларни қилишлари сабабли ёмон кўрадилар ва кофир, деб эълон қиладилар.

  Ваҳҳобийларнинг янги технологияларни ёмон кўришлари ва буни ҳаром, деб эълон қилишлари остида нима ётади, дейсиз? Ҳақиқатан ҳам янги технологиялардан фойдаланиш бидъатми? Ислом фақиҳларининг ушбу масала хусусидаги қарашлари ваҳҳобийларнинг ақидаларига тамомила тескаридир. Ислом уламолари янги технологиялардан тўғри фойдаланишга қарши эмаслар ва буни оддий нарса сифатида қабул қиладилар. Янги технологиялардан фойдаланиш ахлоқий бузуқликларга ва тубанликни ривожлантиришга ҳамда Аллоҳдан узоқлаштиришга олиб келган тақдирдагина нотўғри саналади. Бундан ташқари, Ислом дини махсусан ёшларнинг илмий ва ахлоқий ривожланишларига алоҳида эътибор қаратган ва Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мусулмонларни ҳатто кофирлардан таълим олиш билан бўлса ҳам илм ўрганишга даъват этганлар. Шу тартибда ваҳҳобий уламолари бунақанги идишга сиғмайдиган ва тараққиётга тўсқинлик қиладиган фатволарни қайси меъёрлар асосида чиқармоқдалар, ўзлари биладилар!!!

  Салафийлар бугунги кунда мажбур қолганликлари боис ўз ақидалари ва фатволарини бироз ўзгартирганлар. Улар Ибн Таймийя ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг айрим таълимотларидан воз кечишга мажбур бўлганлар. Ҳозирги кунда ваҳҳобий уламолар мантиқсиз ва гоҳида кулгили бўлган фатволарни чиқаришдан ўзларини тийишга ҳаракат қиладилар. Ваҳҳобийлар бугунги кунда мусулмонларга қарши террор ва суиқасддан ташқари бошқа услублардан ҳам фойдаланишга уринмоқдалар. Улар аввалида даҳшатли қон тўкишлар ва мусулмонларнинг мол-мулкларини ғорат қилиш йўли билан ваҳҳобийлик ғояларини мусулмонларга юклашга уринган бўлсалар, сўнгги йилларда эса бошқача услубларни ишлатаётганликларини кўришимиз мумкин. Албатта улар ҳали ҳам ўзларини бошқа мусулмонлардан устун қўядилар ва бошқаларнинг йўлдан озганликларини иддао қиладилар. Аммо бугунги кунда ўз ғояларини қўрқитиш йўли билан мажбурлаш ўрнига, ахбарот воситалари ёрдамида тарғибот-ташвиқот ишларини юритиш услубини танлаганлар.

  Салафийлар шундай хулосага келганларки, бугунги жаҳонда оммавий ахборот воситалари ёрдамида натижага яхшироқ эришиш мумкин. Шунинг учун, Арабистон ҳукмдорлари оммавий ахборот воситалари ёрдамида ўзларини жуда меҳрибон ва жонкуяр қилиб кўрсатиб, ваҳҳобийлик ғояларини ёйишга ҳаракат қилмоқдалар. Аммо ушбу меҳрибонлик ниқоби остида уларнинг мусулмонларга нисбатан гина-кудуратлари яшириниб ётибти ва фурсат топишлари билан шиа ёки аҳли суннат бўлишидан қатъий назар, мусулмонларни ўлдиришга бел боғлайдилар.

  Бугунги кунда Алқоида, Толибон, Сипоҳи саҳоба ва шунга ўхшаган бошқа ваҳҳобий гуруҳлар турли мавридларда ва дунёнинг ҳар жойида ўзларинининг шафқатсиз башараларини кўрсатиб келмоқдалар. Ироқда зиёратчилар йўлида бомба портлатишлар, азадорлар карвони йўлида турли жиноятлар содир этиш ва мусулмонларнинг бошларини таналаридан жудо қилиш ушбу радикал гуруҳлар қўл уриб келаётган жиноятлар сирасидандир.

  Шунингдек, Покистонда Алқоида ва Сипоҳи саҳобага мансуб бўлган раҳм-шафқатсиз ва золим ваҳҳобийлар ҳимоясиз мазлум мусулмонларни масжидда намоз ўқиётганларида ёки автобус каби нақлиёт воситасига минган чоғларида бомба қўйиб портлатиш ёхуд отиб ташлаш билан қатл этишади ва эндиликда Покистонда минлаб бегуноҳ шиа мусулмонларнинг, айниқса кучсиз болалар ва аёлларнинг қонлари ушбу ваҳҳобий террористларнинг жинояти оқибатида ерга тўкилмоқда. Ваҳҳобийларнинг Покистондаги шафқатсиз жиноятларининг олди олиниши ўрнига кундан-кунга шиддатли равишда ортиб бормоқда. Негаки, ваҳҳобийлар ўзларининг жиноятларини амалга ошириш учун Арабистоннинг молиявий ҳимоясидан ва АҚШ ҳамда Ғарбнинг тузган режаси ва кўрсатган йўл-йўриғидан тўлақонли баҳраманддирлар.

  Шу кеча-кундузда ваҳҳобийлар Сурия давлатини ағдариб, Арабистон ва Американинг сиёсий ва иқтисодий манфаатини таъминлайдиган реакцион ва қолоқ Ислом давлати қуриш учун мудҳиш жиноятларга қўл урмоқдалар. Террорист ваҳҳобийлар Сурия давлатини қўллаб-қувватлаётган халқни раҳмсизларча қириб ташлаб, минглаб гуноҳсиз мусулмонларнинг қонини ноҳақ тўкиб, портлатиш йўллари билан уларнинг уй-жойларини йўқ қилиб юбормоқдалар. Туркия, Қатар, Арабистон ва Ғарб ўлкалари ҳамда АҚШ мазкур террористларни қурол-аслаҳа билан таъминлаб, молиявий томондан ҳам ҳимоя қилаётиблар.

  Айтиб ўтганимиздек, Ваҳҳобийлар бундай оғир жиноятларни амалга ошириш учун, дастлаб мусулмонларни «мушрик» ва «кофир»га чиқариб, уларга қарши жиҳод қилиш вожиб эканини эълон қиладилар. Ўзларини бидъатга мухолиф, деб эълон қилган ваҳҳобийларнинг ушбу кирдикори Ислом тарихининг ўтмишида юз бермаган бидъат бир амалдир. Улар ўзларининг ушбу бидъат амаллари билан бир гуруҳ мусулмонларнинг шаҳид бўлиб, жаннатга киришларига ва ўзлари эса жаҳаннамга дохил бўлиб, Аллоҳнинг қаттиқ азобига дучор бўлишларига сабаб бўладилар. Чиндан ҳам ваҳҳобийлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида қандай қилиб қилган жиноятларининг жавобини беришади?!

Share

Check Also

Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Араб баҳорида халқларнинг улкан ҳаракати Ўрта Шарқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.