Home / Uncategorized / Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

  Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

  Ушбу сайт «Нажот Кемаси»  NAJOTKEMASI.NET номли Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Маркази томонидан бошқарилади. Сайтни таъсис этишдан кўзланган мақсад юртимиз равнақи, ватанимиз тараққиёти ва янги авлод камолоти бўлиб, бу йўлда зиммамиздаги ўта муҳим вазифани шарафли ўтамоқчимиз. Шунинг билан бирга, юртдошларимизнинг ислом дини таълимотлари борасида фикр юритиш ва тафаккур қилиш савияларини юксалтириш ҳамда уларга чуқур маълумотлар бериш назарда тутилган. Негаки, фикрини ишга солиб, тафаккур қилган халқгина тўғри ва ҳақ йўлни топа олади ва юксак инсоний даражаларга кўтарилади.

  Шунингдек, ушбу сайт ислом дини таълимотлари борасида илмий-таҳлилий мақолалар ёзиб Аҳли-Байт ғояси, Аҳли суннат мазҳаблари ҳамда Салафийлик номи остида фаолият юритаётган ваҳҳобийлик ақийдаларини чуқур далил-исботлар билан ўрганиб чиқади. Аммо қайси тафаккур ва ғоя тўғри эканлигини аниқлаш эса ўқувчининг ўзига ҳавола этилади.

  Аллоҳ таолодан бу йўлда қилаётган ишларимизда бизга мадад беришини ва Унинг Ҳидоят Нурини бутун оламга ёйишда хизмат қилишни бизга марҳамат ва иноят қилишини ожизона ва астойдил сўраб қоламиз!

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.