Home / Шариат қонунлари / Жиҳод / Исломда жиҳоднинг сабаблари(1)

Исломда жиҳоднинг сабаблари(1)

   Исломнинг мушрикларга қарши курашлари ишғолчилик, мустамлакачилик ва иқтисодий манбаларга таянмоқ каби моддий сабаблар юзасидан эмас эди. Бу борада исломнинг қарашлари бутун мафкуралар билан фарқлидир.

Ислом байроғи остида олиб борилган муҳорабаларда ўта чуқур ва буюк мақсадлар назарда тутиларди. Бу дин ўз зуҳурининг ўта илк чоғларидан бошлаб золим ва зўравонларнинг ҳукмронлиги учун хатарга айланганди. Шунинг учун ҳам, бутун муxолиф кучлар бирлашиб, унинг кенгайиб боришининг ва қудратга айланишининг олдини олмоққа тиришардилар. Душманлар бутун моддий имкониятларни ишга солиб, ҳар қандай восита ёрдамида унга қарши кураша бошладилар. Улар исломни қабул қилганлар билан шафқатсизларча душманчилик қилар ва имконлари борича уларни турли қийноқларга солардилар.

  Қурайш қабиласи Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ёронлари ила алоқаларини тамомила узади ва уч йил муддатида ул ҳазрат (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва мусулмонлар Макканинг яқинидаги тоғларнинг бирида иқтисодий муҳосара (қамал) шароитида яшашга мажбур бўладилар. Бу даврда мусулмонлар жуда кўп азият-озорлар кўриб, очлик билан юзма-юз бўлгандилар.

  Ислом Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам, мушриклар мусулмонларга қарши душманчилик қилишдан қўл тортмайдилар. Шунинг учун ҳам, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳарбий мудофаа чора-тадбирларини кўрадилар.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ғазавотларининг (урушларининг) кўпи мудофаа хусусиятига эга эди ва бу муҳорабалар мушрикларнинг ва ислом душманларининг ҳозирлик кўрган ҳужумларининг олдини олиш мақсадида амалга ошириларди. Душманлар эса доим бундай ҳужум этиш режаларини тузардилар. Қуйидаги оятларда илк дафъа ўлароқ, жиҳодга ижозат берилиш сабаблари баён этилади:

 <أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ. الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَنْ يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ>

  «[Мушриклар томонидан] ҳужумга учраётган (мусулмон)ларга зулм қилингани сабабли [жанг қилишга] изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир.»

  «Улар ўз диёрларидан фақатгина «РаббимизАллоҳдир» деганлари учун ноҳақ қувилгандилар.» (Ҳаж сураси, 39 ва 40-оятлар)

<وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ>

  «Сизларга қарши уруш қилаётганлар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва ҳаддан ошмангиз. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни хуш кўрмас.» (Бақара сураси, 190-оят)

  Ислом байналхалқ ва бутун башариятга тааллуқли бўлган дин бўлгани учун, унинг файзу марҳамати ер юзидаги ҳар бир инсонларга етимоғи лозим. У ўзини бир минтақанинг чегалари ҳудудида чеклай олмайди. Ислом бутун башариятни чиркин ва руҳий нопокликларнинг панжасидан халос этмоқ учун Аллоҳ тарафидан юборилан бир диндир. Эски ва чириган ақидаларни ўртадан олиб ташлаб, янги тартиб-интизом яратмоққа тиришган ҳеч бир ғоя курашсиз ва муҳорабасиз ўз мақсадига ета олмайди. Магар дунёдаги инқилоблар курашсиз ва муҳорабасиз амалга оширилган ва натижага эриша олганми?

  Франция, Россия, Ҳиндистон инқилоблари, Американинг истиқлоли учун кураши фақат жанг ва қурбонлар ҳисобига ўз мақсадларига етганлар. Исломнинг ҳадафи муртаже (реакцион) ва пуч фикрлар, ярамас одат-анъаналарни ўзгартирмоқ бўлгани учун, ўз моддий манфаатларини ва ҳукмронлигини сақлаб қолишга тиришадиган табақа билан мусулмонлар орасида уруш ва муҳорабалар юз бериши қатъий эди.

  Бундай бир диннинг ёйилиши учун фақатгина қалам ва сўз кучидан истифода этмоқ билан кифояланиб бўлмас эди. Баъзи жоҳил одамлар ўзларининг асоссиз фикрларига шунчалик боғлиқ бўладиларки, уларга ҳеч бир мантиқли сўз ва ошкор далиллар таъсир этмайди. Бундайлар фақат куч қаршисида таслим бўладилар. Ислом Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу ҳақиқатни бундай баён этадилар:

  «Баъзан яxшилик ва хайр қиличнинг қудрати соясида барқарор бўлади. Халқнинг баъзилари фақат куч ва қудрат ишлатилгандагина ҳаққа бўйин эггайлар»[1]

  Агар муxолиф кучлар ҳарбий қудрат билан илоҳий диннинг олдини олмоқчи ва ҳақни оёқ ости қилмоқчи бўлсалар, ҳарбий йўл билан уларга қарши чиқишдан бошқа йўл борми?

  Бундай бир шароитда ислом қуролли урушга бошлайди ва аслида бу башариятга озодлик баxш этмоқ учун олиб борилган жанг ҳисобланади. Ушбу муҳорабалар ширкка, зулмга ва адолатсизликка қарши олиб борилади. Аллоҳнинг номи ила олиб борилган мана шу жанглар дунё тарихидаги моддий тамакорликлар ва босқинчи урушлардан асосий шаклда фарқланади. Ислом инсоний қадриятларни юксалтирмоқ учун, ҳамда башариятга адолат, иззат ва юксаклик баxш этмоқ учун жанг қилади. У халқнинг умумий манфаатини тушунади, фасод ва бузғунликка сабаб бўлган омилларни йўқотмоқ мақсадида уруш олиб боради. Исломнинг илк даврларида мусулмонлар фақатгина динни қабул этганлари боис, шиддатли қийноқларга ва тазйиқларга дучор бўлагандилар. Аммо, улар буларнинг ҳаммасига матонат-ла бардош бердилар ва оқибат ғолиб келдилар.

>وَمَا لَكُمْ لا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا<

  «[Эй мусулмонлар] сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида ва: «Эй Раббимиз, бизни аҳли золим бўлган бу шаҳардан чиқаргин ва бизга Ўз тарафингдан бир йўлбошчи ато этгин ва бизга Ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи ато қилгин», деяётган заифҳол эркагу аёл ва болаларни [нажот бериш] йўлида жанг қилмайсизлар?!»(Нисо сураси, 75-оят)

  Кўпчиликнинг назарида жанг- бу одамларни қирмоқ, душманларни маҳв этмоқ ва раҳм-шафқатсизлик демакдир. Аммо исломнинг уруш ҳақидаги қарашлари буткул фарқлидир. Ислом айтади: Урушнинг маъноси дарҳақиқат, золим ва зўравонларга қарши жанг қилиб, фасод ва бузғунликларга қарши курашмоқ ва зулму босқинчилик-нинг илдизини қуритмоқ, ҳақни қайта тиклаб, адолат ва инсоний фазилатларни барпо этмоқ демакдир.

  Исломнинг асосий даъвати халқни Аллоҳдан ўзга аллақандай бир нарсага ёки бирор кимасага сиғинишдан қайтармоқдир. Ислом Аллоҳнинг қонунларидан бошқа ҳеч нарса инсонларга ҳукмронлик қилмаслигини хоҳлайди. Чунки, тошларга, ёғочларга, онгсиз ва шуурсуз ашёларга, пулга, мол-мулкка сиғинмоқ чиндан ҳам энг буюк разиллик ва тубанликдир. Мусулмонларнинг урушдан олдин душманни исломга даъват этишлари уларнинг олий ҳадаф ва мақсадларидан дарак беради. Ислом қўшини эронликлар билан юзма-юз бўлган вақти, Эрон қўшинининг саркардаси Рустам мусулмонларнинг саркардаси Саъд ибн Ваққосдан ислом жиҳодининг мақсади ва моҳиятини уларга очиқлаб бериш учун бир нафар вакил талаб қилади. Ушбу вакил эронликлар учун жиҳоднинг нима эканини шундай баён этади:

  «Биз келганмиз, токи, Аллоҳнинг бандаларини ботил маъбудларга сиғинишдан қайтарайлик. Уларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг рисолати (пайғамбарлиги)га тобе бўлишга чақирайлик. Биз келганмиз, токи, Аллоҳнинг бандаларига ширкнинг зулмидан нажот берайлик ва сизларни қиёмат кунига инонмоққа даъват этайлик. Биз сизларни дунёнинг маҳдудликларидан ва сиқувларидан озод этиш учун келганмиз. Биз ботил динлар ва зулмнинг ўрнига ҳақ ва адолат барқарор бўлишини истаймиз.»

  Уч кун мобайнида ислом қўшинининг вакиллари билан Рустам орасида музокаралар бўлиб ўтди ва уларнинг ҳаммасининг сўзи айнан бир эди. Ушбу вакиллар сўзларининг пировардида шундай дейдилар: «Агар бизнинг даъватимизни қабул этсангиз, шундайига бу ердан ҳам орқага қайтиб кетгаймиз. Бу сиз, бу ҳам юртингиз!»

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳазрат Али (алайҳис салом) га шундай марҳамат қиладилар: «Исломга даъват этишдан олдин ҳеч кимга қарши уруш бошлама. Аллоҳга қасамёд этаманки, агар бир нафар сенинг воситанг-ла ҳидоят топса, бу сенинг учун қуёш нури устига тушган барча нарсалар сеники бўлишидан кўра, яхшироқдир[2].»

  Мусулмонлар учун жиҳод қилмоқ; ибодат ва ўз диний вазифаларига амал қилмоқ дегани эди. Улар ишонадиларки, Аллоҳнинг ҳаққини ва Унинг барҳақ динини бутун дунёга етказа олсалар, инсонлар орасида баробарлик, адолат ва биродарлик барқарор бўлажак.

<إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنْيَانٌ مَرْصُوصٌ>

  «Ҳақиқатан, Аллоҳ Ўз йўлида худди мустаҳкам бинодек саф тортиб жанг қиладиган зотларни севар.» (Саф сураси, 4-оят)


[1]. Васоилуш-шиа, «Китобул жиҳод» 1- боб.

[2]. Васоилуш-шиа, 2-жилд, 421-бет.

Share

Check Also

Исломда жиҳоднинг сабаблари(2)

  Мужоҳидларнинг баъзилари жоҳилият давридан қолган одатлар юзасидан моддий ғаниматларга кўз тикканларида, бошқа мусулмонлар тарафидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.