Home / Шариат қонунлари / Жиҳод / Исломда жиҳоднинг сабаблари(4)

Исломда жиҳоднинг сабаблари(4)

   Таниқли шарқшунос олим Одем Минз ёзади:

  «Ислом ўлкаларида масиҳий ва яҳудийлар жуда озод ва эркин ҳолда яшардилар. Улар ўз бутхона (черков) ва ибодатхоналарида осуда ибодат қилар ва диний маросимларини ўтказар эдилар.

Бу озодлик шундай бир шаклда эдики, гуё ўша масиҳий ва яҳудийлар ислом юртида эмас, ўз ўлкаларида яшагандек эдилар. Бундай сулҳ шароитида биргаликда тинч-тотув яшашни ўрта асрлар Оврўпосида ҳеч қандай тасаввур қилиб бўлмасди.»

  Таниқли насроний шарқшунос ва ёзувчи Жон Диюн Пурт эса ёзади:

  «Ислом мутлақ адолатни фақатгина мусулмонлар учун эмас, балки ислом қўшинларига енгилаб, ислом ҳукуматининг паноҳида яшовчи ғайридинлар учун ҳам, барпо этганди. Ислом ҳукумати ўзга дин олимларига ва уларнинг ибодатхоналарига мажбурий ҳолда солинган ўзгармас барча солиқларни тўлашдан уларни озод этади, шунингдек, ҳоким табақага тўланадиган турли солиқларни тўлашдан халқни озод қилади[1].»

  Франциялик тарихчи олим дoктoр Густав Лoбен ёзади:

  «Мусулмонлар бир неча аср давомида Андалосни илмий ва иқтисодий жиҳатдан юксак савияга кўтариб, уни Оврўпонинг тожига айлантирган эдилар. Мусулмонлар xочпараст (насроний)ларга ҳам юксак, арзирли ва инсоний хислатлардан бирини ўргатдилар ёки ўргатишга уриндилар. Бу эса ғайридиндагилар билан биргаликда тинч-тотув яшашнинг энг гўзал намунаси эди. Мусулмонлар насронийларга ўз диний маросимларини ўтказишга ҳам рухсат бергандилар. Ислом ҳукумати даврида Андалосда ҳатто янги бутхоналар ҳам қурилганди. Насронийларнинг кўпчилиги ҳеч бир тазйиқ ва босимсиз исломни қабул этганди. Яҳудий ва xочпарастлар мусулмонлар билан тенг ҳуқуқли саналиб, ҳатто давлат ишларида ҳам хоҳлаган касб ва лавозимга эга бўла олардилар.[2]»

  Биз бу ерда мусулмонларнинг насронийларга нисбатан xушмуомалалик ва олийжанобликларини бунга қарама-қарши ўлароқ, насронийларнинг салиб юрушлари вақтида мусулмонларга қарши амалга оширган ваҳшийликлари ва уятда қолдирадиган амаллари билан таққослаб, хулоса чиқара оламиз. Байтул-муқаддасни ишғол этган салибчилар минглаб гуноҳсиз инсонни, жумладан кексалар, болалар ва аёлларни қиличдан ўказган эдилар. Шаҳарнинг кучалари ва майдонларида чопилган инсон бадани аъзоларидан теппаликлар пайдо бўлганди. Умар масжидига бекинган 10 минг мусулмон салибчилар тарафидан тамомила қатли ом этилди. Сулаймон маъбадида ўлдирилган одамларнинг қони шунчалик кўп эдики, отларнинг тиззисига қадар етарди. Кучаларда инсон қони сув ўрнига оқарди.

  Оврўполик ёзувчи Кларк айтади:

  «Қатъий шаклда дея оламизки, дунё салибчилардек ёвузлик, ҳаёсизлик, ахлоқсизлик ва ваҳшийлик юзага келтирган иккинчи қўшинни кўрмаган. Устига устак, бу ғайриинсоний ишларнинг барчаси «муқаддас уруш» номи остида амалга оширилган эди. Дуо, илтижо қилиш ва яхши амалларни бажариш ўрнига, мусулмонларни ваҳшийларча қатл этиб, уларнинг қонини тўкиш «гуноҳлар»нинг кечирилиши учун шарт, деб ҳисобланган эди![3]»

  Салибчиларнинг Фаластиндаги 88 йиллик ҳукмронлиги-дан сўнг, мусулмонлар ўз ерларини қайтариб олиш мақсадида уларга қарши уруш бошлайдилар. Оврўпо ўз иxтиёрида бўлган бутун кучларини ишғол этган Байтул-муқаддас сарзаминини сақлаб қолиш учун Фаластинга юборади. Аммо буларнинг ҳеч бир фойдаси бўлмайди. Салоҳиддин Айюбийнинг бошчилигида мусулмонлар Байтул-муқаддасни салибчиларнинг ишғолидан озод этадилар. Салибчилар Оврўпога қайтмоққа мажбур бўладилар.

  Бу ҳодиса 1187-йилнинг oктябрида юз беради. Мусулмонлар Байтул-муқаддасни эгаллаганидан сўнг, Салоҳиддин Айюбийнинг буйруғига биноан, салибчиларнинг мусулмонларга нисбатан қилган шафқатсизликлари ва жиноятлари муқобилида умумий афв-кечирим (амнистия) эълон қилиниб, у ердаги насронийларнинг қатл ва ғорат этилиши ҳамда қийноққа солинишининг олди олинади! Бу амал эса исломнинг дунёни фатҳ ва забт этишдаги энг ифтиxорли саҳифаларидан бирини намоён этади. Ушбу урушларда ислом аскарлари кучли бир руҳий-маънавий таъсир остида эдилар ва мусулмонларнинг рафтору кирдорлари ҳар қандай раҳм-шафқатсизлик, бағри тошлик ва пасткашликдан узоқ бўлганди.

  Салоҳиддин бутун шаҳар аҳлига омон берилади, деб эълон қилади. Эркаклар 10 динор, аёллар 5 динор, болалар эса 2 динор тўлаш шарти билан бор мол-мулкларини олиб, истаган ерларига бора оладилар. Бу орада насронийлар-нинг бош руҳонийси ҳисобсиз мол-мулк билан Байтул-муқаддасдан чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида, Салоҳиддиннинг яқин одамлари унга бу мол-давлатни мусодара этиб, мусулмонлар орасида тақсимлашни таклиф этадилар. Салоҳиддин эса ушбу таклифга шундай жавоб қайтаради: «Бундай хиёнатни қила олмайман. Тайин қилинган 10 динорни тўлаб, хоҳлаган ерига бора олади.»

  Жон Диюн Пурт бу борада ёзади:

  «Сурия султони Салоҳиддин иккинчи марта Байтул-муқаддасни насронийлардан қайтариб олиб, шаҳарни қўлга киритгач, асир тушган насронийларга энг юқори даражада раҳм-шафқат кўрсатганди, бу жангда ҳатто бир киши ўлдирилмаганди[4].»

  Масиҳийларнинг Андалосдаги ваҳшийликлари салибчиларнинг шарқда қилган жиноятларидан сира ҳам оз бўлмаган. Мусулмонларнинг Испаниядаги шундай буюк xизматларидан сўнг, насронийларнинг раҳбарлари уларни қатл этишга фармон берадилар. Бу ерда ҳам, на кексаларга, на аёлларга, на болаларга омон берилмайди. Папа иккинчи Филип мусулмонларни Испаниядан қувиб чиқарилиши ҳақида буйруқ беради. Аммо ўлкани тарк этмаганларнинг ҳар 4 нафаридан учи бутхона (черков)нинг буйруғи билан ўлдириларди. Соғ қолганлар эса, кейинчалик «тафтиш маҳкамасининг» чиқарган ҳукми билан ўлим жазосига тортилардилар! Ўша вақтда уч миллионга яқин мусулмон қатл этилган эди!! Ҳолбуки, мусулмонлар неча йиллар давомида Испанияда ҳукронлик қилган вақтларида ҳеч ким улардан зулм кўрмаган эди.

  Машҳур насроний ёзувчи Жон Диюн Пурт бу борада ёзади:

  «Олийжаноблик ва жавондардликнинг энг сўнгги асарлари йўқолишига, яъни Испаниядаги ислом ҳокимиятининг қулашига мотам тутмаган ким бор? Ўша шижоатли ва саховатли халққа нисбатан қалби мақташ ва улуғлашга тўлиб тошмаган ким бор? Ўша халқ (яъни мусулмонлар) 800 йил давомида Испанияга қилган ҳукмронлик даврида ҳатто мухолиф тарихчилар ҳам, улар ҳақида энг кичик зулм ва зўравонлик ёзиб қолдира олмаганлар.

  Насронийлар ташкилотининг тарғибот-ташвиқот ишларидан уятда қолмаган ким бор? Ўша тарғибот-ташвиқот ишлар натижасида ички кучлар (Испаниялик масиҳийлар) ўта шиддатли таассуб ва шайтоний зулм-зўравонлик билан мусулмонларга қарши ҳаяжонга келиб, улкан жиноят ва ваҳшийликларни содир этдилар. Бу ваҳшийликларни шундай бир халққа нисбатан амалга оширдиларки, улар Испаниялик насронийларга юксак даражада инсонийлик ва ҳимоя кўрсатгандилар[5].»

  Таниқли тарихчи олим Жoржий Зайдон ёзади:

  «Масиҳийлар Андалосни босиб олгандан сўнг, мусулмонларни яҳудийлар каби xос белгилар ва тамғалар тақишга мажбур этдилар, токи, шу орқали уларни таний олсинлар. Уларга ўлимни ёки насронийликни қабул этишни танламоққа таклиф этардилар.[6]»

  «Кейинчалик масиҳийлар мусулмонлар масжидларини бутхоналарга айлантирдилар, уларнинг қабристонларини буздилар. Мусулмонларнинг ҳаммомларини ҳам йиқитиб, ювинмоқни уларга тақиқладилар![7]»

  «Тўртинчи Ҳенрининг даврида насроний «жанговарлари» мусулмонлар яшаган Дувлон қасаба минтақасига ҳужум этиб, у ернинг тўрт мингга яқин бўлган барча аҳолисини қўллари билан бўғиб ўлдиргандилар![8]»


[1]. Муҳаммад ва Қуръоннинг ҳузурида айбдорликни тан олиб узр сурамоқ, 105 ва 106-бетлар.

[2]. Ислом ва араб тамаддуни, 345-бет.

[3]. Муҳаммад ва Қуръоннинг ҳузурида айбдорликни тан олиб узр сурамоқ, 139-бет.

[4]. Муҳаммад ва Қуръоннинг ҳузурида айбдорликни тан олиб узр сурамоқ, 139-бет.

[5]. Муҳаммад ва Қуръоннинг ҳузурида айбдорликни тан олиб узр сурамоқ, 133-бет.

[6]. Ислом тамаддуни тарихи, 4-жилд, 282-бет.

[7]. Мусулмонларнинг Испаниядаги юксакликлари, 243-бет.

[8].Салиб юришлари, 1-жилд, 47-бет.

Share

Check Also

Исломда жиҳоднинг сабаблари(1)

   Исломнинг мушрикларга қарши курашлари ишғолчилик, мустамлакачилик ва иқтисодий манбаларга таянмоқ каби моддий сабаблар юзасидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.