Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Қуръон билан Инжил ўртасида нима фарқ бор?

Қуръон билан Инжил ўртасида нима фарқ бор?

Ассалому Алайкум Ака ишларингиз яхшими?

Келинг, мен сизга ўзимни таништирсам. Мени исмим Равшанбек ёшим 24 да Андижон шаҳариданман. Мен ҳозир УСАдаман Калифорния штати Ҳанфорд шаҳридаман. Бу ерда мен ишлаяпман, бу ерда ҳар-хил миллатдан боллар ҳам бор, шунга мусулмонлардан ҳозирча битта мен, қолганлар християн динидан (Аввали ОЛЛОҲ КЕЧИРСИН МЕНИ) нега деганда уларни ҳам ОЛЛОҲ яратган. Хуллас, ака улар менга кўп саволлар беришади, кўпроқ ака билсангиз уларни БИБЛИЯ деган китоби бор шунга ака кейин мендан Мусулмонларни китоби КУРАН деб сўрашди. Шунга ака шуларни орасида қанақа фарқи бор ака, шу ҳақида ёзиб юборсангиз ака илтимос ака. Агар иложи бўлса шу БИБЛИЯ ҳақида малумотлар, у қайси асрда келганлигини ва бизни КУРАН қачон келган, шулар ҳақида ёзиб юборсангиз. Сиздан катта илтимос.

Ҳа айтганча, исмингизни ҳам ёзиб юборинг Ўзбекистонни қаериданлигизди ҳам илтимос иложи бўлса ҳозирги яшаётган жойизди телефонини ёзиб юборинг, мен телефон қиламан.

Ҳурман билан

Равшанбек

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Ва алайкум ассалом ука. Ёзган саволларингизни олдим, менга қилган эътиборингиздан мамнунман.

Хўп жавобга келадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам Библия ёки «Инжил» насронийларнинг муқаддас китоби ҳисобланади. Бу китобни Аллоҳ таоло ҳазрат Исо (алайҳис салом)га одамларни ҳақ йўлга бошлаш учун нозил қилган.

Лекин вақт ўтиши билан Исо пайғамбарнинг издошлари ул ҳазратдан кейин ушбу муқаддас китоб Инжилга кўплаб ўзгартиришлар киритганлари сабаб, бу илоҳий дин ҳақ йўлдан четга оғишиб қолди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳазрат Исо (алайҳис салом) кўрсатган йўлнинг давоми бўлган Ислом динини янги илоҳий китоб бўлмиш Қуръони Карим орқали ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га нозил қилди.

Ушбу муқаддас Ислом дини тўлиқ илоҳий йўл-йўриқ ва кўрсатмалар билан келганидан кейин олдинги динлар ботил ҳисобланади. Умуман олганда, ҳар янги дин ўзидан олдинги динни комиллаштириб келгани учун олдинги динга амал қилиш ботил ҳисобланади. Чунки, олдинги дин ўзгартирилгани сабабли Аллоҳ янги дин юборади. Шунинг учун ҳамма насронийлар ва ёки яҳудийлар комил ва охирги дин сифатида ислом динига иймон келтиришлари зарурдир.

Мусулмонлар илгари юборилган ҳамма пайғамбарларга иймон келтирадилар, лекин бошқа диндагилар эса афсуски бундай эмас. Масалан, яҳудийлар ҳазрат Мусо (алайҳис салом)дан кейинги ҳеч қайси пайғамбарга иймон келтирмайдилар, масиҳийлар ҳазрат Исо (алайҳис салом)дан кейинги барҳақ пайғамбар ҳазрат Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ГА ИЙМОН КЕЛТИРМАЙДИЛАР.

Қуръони Карим ва умуман ислом дини бешинчи асрда нозил бўлгандир. Аслида Аллоҳ таоло йўллаган ҳамма пайғамбарлар Исломни, яъни ягона яратувчи зот бўлмиш Тангри таолога таслим бўлишни даъват қилишган. Динга ўзгартиришлар киритиш натижасида умматлар адашиб кетганлиги учун Худо томонидан янги пайғамбарлар юборилган.

Шунинг учун ҳазрат Исо (алайҳис салом)нинг дини нотўғри демаймиз, фақат ҳозирги кундаги наронийлар дини айнан ҳазрат Исо (алайҳис салом) келтирган дин эмас, деймиз. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, қандай қилиб Исо Худонинг ўғли, деб айта оламиз? Лекин бугунги кундаги насронийлар шу нарсага эътиқод қиладилар ҳамда уч бирликка, яъни Худо, Исо ва Руҳул-Қудусга ишониб ягона Аллоҳни учликда биладилар, бирлик ва ягоналикни айнан учликда билиб шундай изоҳлайдилар ва бу ақийдани диннинг асоси деб қабул қилганлар.

Хуллас калом, сиз азиз биродаримга шу нарсани айтмоқчиманки, Ислом динини яхши ўрганинг ва унда маҳкам бўлинг. Албатта, шу нарсани ҳам айтишим керакки, минг афсуслар бўлсинким, «ВАҲҲОБИЙЛАР» деган даҳшатли бир оқим Исломда пайдо бўлиб ҳозирги кунда ҳаммага ўзларини ҳақиқий мусулмон қилиб кўрсатишяпти. Ваҳоланки, уларнинг қилаётган саноқсиз жиноятлари Ислом динидан анча узоқдадир. Сизга соғлик ва саломатлик тилаб қоламиз.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.