АҲД ДУОСИ

 БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ

Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) шундай марҳамат қиладилар:

Кимки қирқ кун эрталаб Аҳд дуосини (маъносига эътибор бериб эътиқод билан) ўқиса, у Қоим (адолат ва ҳақиқатни барпо этувчи Имом Маҳдий)нинг ёр-ансорларидан бўлади ва агар ул ҳазратнинг зуҳуридан (ғойиблик ҳолатидан чиқишидан) олдин вафот этса, Аллоҳ таоло уни Имомнинг хизматида бўлиши учун қабрдан олиб чиқади, яъни уни тирилтиради. Тангри таоло унга бу дуонинг ҳар бир сўзи эвазига минг савоб амал ато этади ва минг гуноҳни ундан кетказади.

АҲД ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

 اللّٰهُمَّ رَبَّ النُّورِ الْعَظِيمِ ، وَرَبَّ الْكُرْسِيِّ الرَّفِيعِ ، وَرَبَّ الْبَحْرِ الْمَسْجُورِ ، وَمُنْزِلَ التَّوْراةِ وَالْإِنْجِيلِ وَالزَّبُورِ ، وَرَبَّ الظِّلِّ وَالْحَرُورِ ، وَمُنْزِلَ الْقُرْآنِ الْعَظِيمِ ، وَرَبَّ الْمَلائِكَةِ الْمُقَرَّبِينَ وَالْأَنْبِياءِ وَ الْمُرْسَلِينَ.

 Аллоҳумма роббаннурил аъзийм ва роббал курсиййир рофийъи ва роббал баҳрил масжури ва мунзилат тавроти вал инжили ваззабури ва роббал зилли валҳаруури ва мунзилал Қуръонил аъзийми ва роббал малаиъкатил муқорробина вал анбийаиъ вал мурсалийн.

«Эй Аллоҳим, эй буюк Нурнинг Рабби ва эй баланд Курсийнинг Рабби ва эй тошқин денгизнинг Парвардигори ва эй Таврот, Инжил ва Забурни нозил қилувчи Зот ва эй соя ва қуёш ҳароратининг Парвардигори, эй Буюк Қуръоннинг нозил қилувчиси ва эй [Аллоҳ даргоҳига] яқин бўлган фаришталар, пайғамбарлар ва элчиларнинг Рабби».

اللّٰهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِوَجْهِكَ الْكَرِيمِ وَبِنُورِ وَجْهِكَ الْمُنِيرِ وَمُلْكِكَ الْقَدِيمِ، يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، أَسْأَلُكَ بِاسْمِكَ الَّذِي أَشْرَقَتْ بِهِ السَّمَاواتُ وَالْأَرَضُونَ، وَبِاسْمِكَ الَّذِي يَصْلَحُ بِهِ الْأَوَّلُونَ وَالْآخِرُونَ، يَا حَيّاً قَبْلَ كُلِّ حَيٍّ، وَيَا حَيّاً بَعْدَ كُلِّ حَيٍّ، وَيَا حَيّاً حِينَ لَاحَيَّ، يَا مُحْيِيَ الْمَوْتىٰ ، وَمُمِيتَ الْأَحْياءِ، يَا حَيُّ لَاإِلٰهَ إِلّا أَنْتَ؛

️ Аллоҳумма инни асъалука биважҳикал карими ва бинури важҳикал мунири ва мулкикал қодимиЙаа ҳаййу йа қаййумАсъалука бисмикаллази ашрокот биҳис самаваату вал аразууна бисмикаллазии ясълаҳу биҳил аввалуна вал ахируунаЙа ҳаййан қобла кулли ҳаййин ва йаа ҳаййан баъда кулли ҳаййин ва йаа ҳаййан ҳиина лаа ҳаййа йаа муҳйийал мавтаа ва мумиитал аҳйааиъ йа ҳаййу лаа илаҳа илла анта.

«Эй Аллоҳим, мен Сендан кароматли юзинг ҳақ-ҳурмати ила ва нур таратувчи юзингнинг ёруғлиги ҳақ-ҳурмати ила ва қадимий ҳукмронлигинг ҳақ-ҳурмати ила сўрайман! Эй Барҳаёт ва Бардавом Зот, Сендан осмонлар ва ерлар унинг билан ёритишган Исминг ҳақ-ҳурмати ила, олдингилар ва кейингилар унинг билан солиҳ кишилар бўладиган Исминг ҳақ-ҳурмати ила сўрайман. Эй ҳар бир тирикдан олдин Тирик-Барҳаёт бўлган Зот, эй ҳар бир тирикдан кейин Тирик-Барҳаёт бўлган Зот ва эй ҳеч бир тирик мавжудот бўлмаган вақтда Тирик-Барҳаёт бўлган Зот, эй ўликларни тирилтирувчи ва тирикларни ўлдирувчи Зот, эй сендан ўзга тангри бўлмаган Тирик-Барҳаёт Зот»;

اللّٰهُمَّ بَلِّغْ مَوْلانَا الْإِمامَ الْهادِيَ الْمَهْدِيَّ الْقائِمَ بِأَمْرِكَ صَلَواتُ اللّٰهِ عَلَيْهِ وَعَلَىٰ آبائِهِ الطَّاهِرِينَ عَنْ جَمِيعِ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِناتِ فِي مَشارِقِ الْأَرْضِ وَمَغارِبِها، سَهْلِها وَجَبَلِها ، وَبَرِّها وَبَحْرِها، وَعَنِّي وَعَنْ وَالِدَيَّ مِنَ الصَّلَواتِ زِنَةَ عَرْشِ اللّٰهِ، وَمِدادَ كَلِماتِهِ، وَمَا أَحْصاهُ عِلْمُهُ، وَأَحاطَ بِهِ كِتابُهُ.

 Аллоҳумма баллиғ мавлонал имомал ҳаадийал маҳдиййал қооиъма биамрика салавотуллоҳи аълайҳи ва аълаа аабаиъҳиттоҳирина аън жамииъл мўъминиина вал мўъминаати фии машаариқил арзи ва мағоорибиҳаа саҳлиҳаа ва жабалиҳаа ва барриҳаа ва баҳриҳаа ва аънни ва аън ваалидаййа минассолаваати зината аършиллаҳи мидаада калимаатиҳи ва маа аҳсоҳу иълмуҳу ва аҳаато биҳи китаабуҳу.

«Эй Аллоҳим, бизнинг Пешвоимиз бўлмиш ҳидоятчи ҳамда ҳидоят қилинган, Сенинг Амру Фармонингни барпо этувчи Имомга – Аллоҳнинг дуруду салавотлари ул зотга ва покиза ота-боболарига бўлсин – ернинг шарқ томонлари ва ғарб томонларида, текисликлари ва тоғларида, қуруқликлари ва денгизларида яшовчи барча мўмин эркаклар ва мўмина аёллар томонидан ҳамда менинг ва ота-онамнинг томонидан Аллоҳ Аршининг оғирлиги ва Унинг сўзларининг кўтариши миқдорида ҳамда Унинг Илми ҳисоблаган нарсалар ва Унинг Китоби уни қамраб олган нарсалар даражасида дуруду салавотлар етказгин».

اللّٰهُمَّ إِنِّي أُجَدِّدُ لَهُ فِي صَبِيحَةِ يَوْمِي هٰذَا وَمَا عِشْتُ مِنْ أَيَّامِي عَهْداً وَعَقْداً وَبَيْعَةً لَهُ فِي عُنُقِي لَا أَحُولُ عَنْها وَلَا أَزُولُ أَبَداً، اللّٰهُمَّ اجْعَلْنِي مِنْ أَنْصارِهِ وَأَعْوانِهِ، وَالذَّابِّينَ عَنْهُ، والْمُسارِعِينَ إِلَيْهِ فِي قَضاءِ حَوَائِجِهِ، وَالْمُمْتَثِلِينَ لِأَوامِرِهِ ، وَالْمُحامِينَ عَنْهُ ، وَالسَّابِقِينَ إِلىٰ إِرادَتِهِ ، وَالْمُسْتَشْهَدِينَ بَيْنَ يَدَيْهِ؛

Аллоҳумма инни ужаддидулаҳу фии собииҳати йавмии ҳаза ва маа иъшту мин аййаамии аъҳдан ва аъқдан ва байаътан лаҳу фии уънуқий лаа аҳуулу аънҳаа ва лаа азуулу абадан. Аллоҳуммаж аълний мин ансоориҳи ва аъвааниҳи ваззааббийна аънҳу вал мусаарииъна илайҳи фии қозоиъ ҳавааиъжиҳи вал мумтасилина лиавамириҳи вал муҳаамиина аънҳу вассаабиқина илаа ироодатиҳи вал мусташҳадина байна йадайҳи.

«Эй Аллоҳим, мен бу кунимнинг тонгида ва яшаган кунларим давомида Имом Маҳдийга нисбатан бўйнимда бўлган аҳду паймон, вафодорлик ва байъат-қасамёдни янгилайман, зинҳор бу аҳду паймондан юз ўгирмайман ва ҳеч вақт ортга чекинмайман. Эй Аллоҳим, мени ул ҳазратнинг ёр-ансорларидан, ёрдамчиларидан, ул ҳазратни ҳимоя қилувчилардан, ул зотнинг ҳожат-истакларини бажаришда ул ҳазрат томон шошувчилардан, ул зотнинг амрларига бўйсунувчилардан, ул ҳазратни мудофаа қилувчилардан, ул зотнинг ирода-истаги томон ўзиб кетувчилардан ва ул ҳазратнинг кўз олдида шаҳид бўладиганлардан қилгин»;

اللّٰهُمَّ إِنْ حالَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ الْمَوْتُ الَّذِي جَعَلْتَهُ عَلَىٰ عِبادِكَ حَتْماً مَقْضِيّاً فَأَخْرِجْنِي مِنْ قَبْرِي مُؤْتَزِراً كَفَنِي، شاهِراً سَيْفِي، مُجَرِّداً قَناتِي، مُلَبِّياً دَعْوَةَ الدَّاعِي فِي الْحاضِرِ وَالْبادِي.

Аллоҳумма ин ҳаала байнии ва байнаҳул мавтуллазии жааълтаҳу аълаа иъбаадика ҳатман мақзаййан фа ахрижнии мин қобрии муътазирон кафаний шааҳиран сайфии мужарродан қонаатии мулаббийан даъватаддааъии фил ҳазири валбаадии.

«Эй Аллоҳим, агар Сен бандаларингга қатъий ва муқаррар қилиб қўйганинг ўлим мен билан ул ҳазратнинг ўртасида тўсиқ бўлиб қолса, унда кафанимни кийиб олган, қиличимни қинидан чиқарган ва найзамни яланғочлаган ҳамда шаҳардами ва ё чўлдами чақирувчининг чақириғига лаббайлаб жавоб берган ҳолда мени қабримдан чиқаргин».

اللّٰهُمَّ أَرِنِي الطَّلْعَةَ الرَّشِيدَةَ ، وَالْغُرَّةَ الْحَمِيدَةَ ، وَاكْحُلْ ناظِرِي بِنَظْرَةٍ مِنِّي إِلَيْهِ، وَعَجِّلْ فَرَجَهُ، وَسَهِّلْ مَخْرَجَهُ، وَأَوْسِعْ مَنْهَجَهُ ، وَاسْلُكْ بِي مَحَجَّتَهُ ، وَأَنْفِذْ أَمْرَهُ، وَاشْدُدْ أَزْرَهُ.

Аллоҳумма ариниттал аътар рошиидата вал ғурротал ҳамиидатаа вакҳул наазирии биназратин минни илайҳи ва аъжжил фарожаҳу ва саҳҳил махрожаҳу ва авсиъ минҳажаҳу васлук бии маҳажжатаҳу ва анвиз‘ амраҳу вашдуд азраҳу

«Эй Аллоҳим, ўша рашид [етукли] жамолни ва мақтовли пешонани менга кўрсатгин, мендан ул зотга бўлажак бир боқиш ила кўзимга сурма қўйгин, ул ҳазратнинг фаражини [ишидаги кушойиш ва енгилликнитезлик-ла шошилтиргин, ул ҳазратнинг чиқишини осон қилгин, йўлини кенг этгин, мени ул зотнинг йўлига эргаштиргин, ул ҳазратнинг буйруғини нуфузли [ўта таъсирли] қилгин ва ул зотнинг белини қувватлантиргин».

وَاعْمُرِ اللّٰهُمَّ بِهِ بِلادَكَ، وَأَحْيِ بِهِ عِبادَكَ، فَإِنَّكَ قُلْتَ وَقَوْلُكَ الْحَقُّ: ﴿ظَهَرَ الْفَسٰادُ فِي الْبَرِّ وَ الْبَحْرِ بِمٰا كَسَبَتْ أَيْدِي النّٰاسِ﴾، فَأَظْهِرِ اللّٰهُمَّ لَنا وَلِيَّكَ وَابْنَ بِنْتِ نَبِيِّكَ الْمُسَمَّىٰ بِاسْمِ رَسُولِكَ، حَتَّىٰ لَايَظْفَرَ بِشَيْءٍ مِنَ الْباطِلِ إِلّا مَزَّقَهُ، وَيُحِقَّ الْحَقَّ وَيُحَقِّقَهُ؛

Ваъмуриллааҳумма биҳий билаадака ва аҳйии биҳи иъбодика фаиннака қулта ва ковлукал ҳаққу зоҳарал фасааду фил барри вал баҳри бимаа касабат айдиннааси фа азҳириллааҳумма ланаа валиййака вабна бинти набиййикал мусаммаа бисми расуулика ҳаттаа лаа йазфаро бишайъин миналботили иллаа маззақоҳу ва йуҳиққол ҳаққо ва йуҳаққиқаҳу.

«Ва эй Аллоҳим, юртларингни ул ҳазратнинг қўли билан обод этгин ва бандаларингни ул зот ила тирилтиргин. Зеро, Сен Ўзинг дединг ва Сенинг Сўзинг Ҳақдир: «Одамларнинг қилган қилмишлари сабабли қуруқликда-ю денгизда фасод-бузғунлик ошкор бўлди». (Рум сураси, 41-оят) Бас, эй Аллоҳим, Ўз Валийингни ва Расулинг [Элчинг] исми билан номланган Пайғамбаринг қизининг ўғлини бизга ошкор этгин, токи ул ҳазрат дуч келган ҳар бир ботил [ноҳақ] нарсани янчиб юборсин ва ҲАҚни барпо этиб рўёбга чиқарсин»;

وَاجْعَلْهُ اللّٰهُمَّ مَفْزَعاً لِمَظْلُومِ عِبادِكَ، وَناصِراً لِمَنْ لَايَجِدُ لَهُ ناصِراً غَيْرَكَ، وَمُجَدِّداً لِمَا عُطِّلَ مِنْ أَحْكامِ كِتابِكَ، وَمُشَيِّداً لِمَا وَرَدَ مِنْ أَعْلامِ دِينِكَ وَسُنَنِ نَبِيِّكَ صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وآلِهِ، وَاجْعَلْهُ اللّٰهُمَّ مِمَّنْ حَصَّنْتَهُ مِنْ بَأْسِ الْمُعْتَدِينَ.

Важъалҳуллоҳумма мафза аън лимазлууми иъбодика ва наасиран лиман лаа йаҳиду лаҳу наасиран ғойрока ва мужаддидан лимаа уъттила мин аҳкаами китаабика ва мушаййидан лимаа варода мин аълаами дииника ва сунани набиййика саллаллоҳу аълайҳи ва алиҳи важ аълҳу. Аллоҳумма мимман ҳассантаҳу мин бахсил муътадиина.

«Ва эй Аллоҳим, ул ҳазратни жабрланган бандаларинг учун паноҳ, Сендан бошқа ўзига ҳеч бир ёрдамчи топмайдиган кишига мададкор ва Китобинг [Қуръон] ҳукмларидан четга сурилган нарсаларни қайта тикловчи ҳамда Дининг белги-нишоналари ва Пайғамбаринг (Аллоҳнинг дуруду салавоти ул зотга ва хонадони аҳлига бўлсин) Суннатларидан [тутган йўлларидан] етиб келган нарсаларни мустаҳкамловчи қилгин. Ва ул ҳазратни эй Аллоҳим, Ўзинг тажовузкорлар ҳужумидан сақлаган кишилардан қилгин!»

اللّٰهُمَّ وَسُرَّ نَبِيَّكَ مُحَمَّداً صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وآلِهِ بِرُؤْيَتِهِ وَمَنْ تَبِعَهُ عَلَىٰ دَعْوَتِهِ، وَارْحَمِ اسْتِكانَتَنا بَعْدَهُ. اللَّهُمَّ اكْشِفْ هٰذِهِ الْغُمَّةَ عَنْ هٰذِهِ الْأُمَّةِ بِحُضُورِهِ، وَعَجِّلْ لَنا ظُهُورَهُ، إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيداً وَنَرَاهُ قَرِيباً، بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

Аллоҳумма ва суррп набиййака Муҳаммадин саллоллоҳу аълайҳи ва аалиҳи би руъйатиҳи ва ман табиаъҳу аълаа даъватиҳи варҳамистикаанатанаа бахдаҳу. Аллоҳуммакшиф ҳазиҳил ғуммата аън ҳазиҳил уъммати биҳузуриҳи ва аъжжил ланаа зуҳураҳу иннаҳум йаравнаҳу баииъдан ва нарооҳу қориибан бираҳматика йаа арҳамар роҳимина.

«Эй Аллоҳим, пайғамбаринг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)ни Имом Маҳдийни кўриш билан ҳамда ул ҳазратнинг даъватига кўра ул зотга эргашганларни хурсанд этгин ва ул ҳазратдан кейинги ночорлигимизга раҳм қилгин. Эй Аллоҳим, Имом Маҳдийнинг келиши билан бу ғам-андуҳни бу умматдан бартараф этгин ва ул ҳазратнинг зоҳир бўлишини бизга тезлик-ла шошилтиргин! Зеро, бошқалар ул ҳазратнинг зоҳир бўлишини узоқ кўрадилар ва биз эса уни яқин кўрамиз, Сенинг меҳрибонлигинг ила эй меҳрибонларнинг энг Меҳрибони бўлган Зот». 

Шундан сўнг 3 марта ўнг сонига ўнг қўли билан секин уриб, ҳар урганда:

الْعَجَلَ الْعَجَلَ يَا مَوْلايَ يَا صاحِبَ الزَّمانِ.

«Алаъжала алаъжала йаа мавлаайа йаа сооҳибаззамаан»

«Шошилинг, шошилинг! Эй Мавлоим, эй замона Соҳиби» деб айтилади.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (32)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ НАЖОТКОР КЕЛИШИДАН ОЛДИН ОИЛАЛАЛАР АҲВОЛИ Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.