Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ҳаётда билишимиз зарур бўлган ҳадислар тўплами

Ҳаётда билишимиз зарур бўлган ҳадислар тўплами

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳаётимизда турли саволлар ва муаммоларга дуч келганимизда уларга тўғри ечим топишга ҳаракат қиламиз. Айтилган ёки кўсатилган ечимлар оддий инсонлар томонидан бўлгани учун кўп ўринларда нафақат бизга тўғри йўлни кўрсатмайди, балки саволлар ва муаммолар устига яна муаммолар туғдириб, адашган ҳолда яшаб юришимизга сабаб бўлади.

Шу сабабдан, ҳаётимизда юзага келадиган турли саволлар ва муаммоларга тўғри ечим топиш учун оддий инсонларга эмас, балки Аллоҳ таоло бутун инсонларнинг ҳидояти учун танлаган илоҳий кишиларнинг кўрсатмалари ва таълимотларига юзланишни тўғри йўл деб билганимиз учун Сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг Аҳли-Байтларидан бўлган барҳақ ворислар, яъни ўн икки имомнинг бизга баён қилган кўрсатмаларини «Ҳаётда билишимиз зарур бўлган ҳадислар тўплами» унвони остида сиз азизларга тақдим этамиз.

Ушбу ҳадислар тўплами ҲАЁТИНГИЗ ЧИРОҒИ бўлади деган умиддамиз.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اُذكُروا محاسِنَ مَوْتاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ .

«Ўтганларингизнинг яхшиликларини эслаб, ёмонликларини унутинг».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 75-жилд, 239-бет.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إنَّ حدیثنا یُحْيِ الْقُلُوبَ.

«Шубҳасиз, ҳадисларимиз қалбларни тирилтиради».

Манба: Шайх Садуқ, Хисол, 22-бет.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قال النَّبيُّ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: ألا أخبرکم بأشبهکم بي؟ قالوا: بلی یا رسول الله‏! قال: أحسنکم خلقًا وألینکم کنفًا وأبرکم بقرابته وأشدکم حبًّا لإخوانه في دینه وأصبرکم علی الحقِّ وأکظمکم للغیظ وأحسنکم عفوًا وأشدُّکُمْ من نفسه إنصافًا فِي الرِّضَا وَالْغَضَبِ» (الکافي (ط-الاسلامية) ج 2، ص 240 و 241).

«Сизларга менга энг кўп ўхшайдиганларингиз ҳақида хабар берайми?» – Ҳа, Ё Расулаллоҳ – дейишди саҳобалар. Шунда ул зот шундай деб айтдилар:

«- Хулқи энг яхшиларингиз;

– Юмшоқ муомалалигингиз;

– Қариндошларига яхшилик қилувчиларингиз;

– Диний биродарларини севувчиларингиз;

 – Ҳақ йўлда сабрлироқларингиз;

– Ғазабини юта олувчиларингиз;

– Кечиримлироқларингиз;

– Шодлик ва ғазабда инсофлироқларингиз».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-жилд, 240 ва 241-бетлар, 35-ҳадис.

  1. Саҳобаларнинг бириданшундай ривоятқилинади:

قد دخلنا علی رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ عشيًّا فرایناه کئیبًا حزیناً …. . فلما أصبحنا أتیناه فرأیناه ضاحکًا مستبشرًا فقلنا له: بآبائنا و أمَّهاتنا دخلنا إلیک البارحة فرأیناك کئیبا حزینا ثم عدنا إلیك الیوم فرأیناك فرحًا مستبشرًا فقال: نعم کان قد بَقِيَ عِنْدِي مِنْ فَیِّ المسلمین أربعةُ دنانیرَ لم أکن قَسَّمْتُهَا وَخِفْتُ أن يُدْرِکَنِيَ الموت وَ هِيَ عِندِي وقَدْ قَسَّمْتُهَا الیوم وَاسْتَرَحْتُ مِنْهَا» (قمی، ج 1، ص 51).

Бир куни Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳузурларига кирганимизда ул зотни бир нарсадан хавотирда эканлигини кўрдик, ул ҳазрат маҳзун эдилар. Аммо эртасига ул зотни кўрсак, юзларида табассум ва хотиржамликни кўрдик. Бунинг сабабини ул зотдан сўраганимизда шундай деб марҳамат қилдилар:

«Кеча мусулмонларга тегишли бўлган тўрт дийнор менинг ёнимда қолиб кетгандиуни тақсим қилмагандим ва ўлимим етиб келиб ушбу омонат менинг бўйнимда қолиб кетишидан қўрқиб турган эдимАммо бугун эса уни тақсимлаб эгаларига етказиб ундан қутулдим».

Манба: Қумий, 1-жилд, 51-бет.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ کان یقول: من کان یؤمن بالله‏ والیوم الآخر فلا یؤاخِیَنَّ کافرًا وَلَایُخَالِطَنَّ فاجرًا ومن أَخَی کافرًا أو خَالَطَ فاجرًا کان فاجرًا کافرًا (شیخ حر عاملی، وسائل الشيعة، ج 16، ص 265).

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, кофир билан биродарлашмасин ва фожир [фисқ-фасод ва бузғинлик қилиб юрган] билан аралашиб юрмасин. Кимдаким кофир билан ака-ука тутиниб фожир билан алоқа қилиб юрса, ўзи ҳам кофир ва фожир бўлади».

Манба: Шайх Ҳур Омулий, «Васоилуш-шиа», 16-жилд, 265-бет.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ قال: من مضی مع ظالم یعینه علی ظلمه فقد خرج من رِبْقَةِ الْإسلامِ و من حالت شفاعته دون حدٍّ من حدود الله‏ فقد حادَّ اللّه‏ و رسوله و من أعان ظالما لیبطل حقًّا لمسلم فقد بَرِئَ من ذِمَّةِ الإسلام و ذِمَّةِ الله‏ و ذِمَّةِ رَسُولِهِ ومَنْ دَعَا لظالمٍ بالبقاءِ فقد أَحَبَّ أَن یَعْصِيَ الله‏ ومن ظُلِمَ بِحَضْرَتِهِ مُؤْمِنٌ أو اغتیب و کان قادرًا عَلَی نصره ولم یَنْصُرْهُ فقد بَاءَ بِغَضَبٍ مِنَ الله‏ وَمِنْ رَسُولِهِ وَمَنْ نصره فقد استوجب الجنَّة من الله‏ تعالی (دیلمی، 1412، ج 1، ص 76).

 «Ким золимнинг зулмидан кечиб унга ёрдам берса, ислом чегарсидан чиққан бўлади. Аллоҳнинг қоида-қонунларига қарамай, золимнинг шафоатини истайдиган бўлса, Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши чиққан бўлади. Ва мусулмоннинг ҳақини топталаш учун золимга ёрдам берган киши Исломнинг, Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг зиммасидан ташқарида бўлади. Золимнинг тирик қолиши учун дуо қилган одам эса Аллоҳга исён қилишни яхши кўрган бўлади. Кимнинг ҳузурида мўминга зулм қилинса ёки унинг ғийбати қилинса ва у қўлидан келган ҳолда унга ёрдам бермаса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг ғазабига учрайди. Аммо ёрдам берадиган бўлса, Аллоҳ таолонинг жаннатига киришга ноил бўлади».

Манба: Дейламий, 1412, 1-жилд, 76-бет.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

إنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ قَالَ: مِن اَخلاقِ الأنبياءِ التَّنَظُّفُ؛ (الکافي، ج 5، ص 567، ح 50)

«Покизалик анбиёлар одоб-ахлоқидандир».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 5-жилд, 568-бет, 50-ҳадис.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ الرَّسُولُ الأكرم صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: كادَ الحَليمُ أَن يَكونَ نَبِيًّا؛ بحارالأنوار، ج43، ص70، ح61

«Сабрли одам пайғамбарга яқин бўлади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 43-жилд, 70-бет, 61-ҳадис.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ الرَّسُولُ الأكرم صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إِنَّ الأنبياءَ إِنَّما فَضَّلَهُمُ الله عَلَى خَلْقِهِ بِشِدَّةِ مُدَارَاتِهِمْ لأَعداءِ دِينِ الله وَحُسْنِ تَقِيَّتِهِمْ لِأَجْلِ إِخوَانِهِمْ فِي الله؛ (بحارالأنوار، ج75، ص401، ح42)

«Шак-шубҳасиз, Аллоҳ таоло пайғамбарларни уларнинг душманларга нисбатан муроса-мадора қилганликлари ва Аллоҳ йўлида биродарлари билан хушмуомалаликлари сабабли бошқа яратганларидан устун қўйиб танлади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 75-жилд, 401-бет, 42-ҳадис.

  1. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ الرَّسُولُ الأكرم صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: أَدِّبوا أولادَكُم عَلى ثَلاثِ خِصالٍ: حُبِّ نَبيِّكُم وَحُبِّ أَهلِ بَيتِهِ وَقِراءَةِ القُرآنِ؛ (كنزالعمال، ج16، ص456، ح45409)

«Фарзандларингизни уч хислат асосида тарбияланг:

– Пайғамбарингизни севмоқлик;

– Ул зотнинг Аҳли-Байтларига муҳҳабатли бўлиш;

– Қуръони Каримни қироат қилмоқ».

Манба: Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 16-жилд, 456-бет, 45409-ҳадис.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ(алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام :لَمْ يَبْعَثِ اللهُ‏ نَبيًّا قَطُّ اِلاّ بِالْبِرِّ وَالْعَدْلِ؛ (بحارالأنوار، ج 24، ص 292)

«Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбарни фақат яхшилик ва адолатни барпо қилиш учунгина юборган».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 24-жилд, 292-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اِنّا اُمِرْنا مَعاشِرَ الاَنْبياءِ بِمُداراةِ النّاسِ، كَما اُمِرْنا بِاِقامَةِ الفَرائِضِ؛ (أمالي طوسى، ص 521)

«Биз пайғамбарлар тоифаси Аллоҳ буюрган фарзларни амалга ошириш билан бир қаторда одамлар билан муроса-мадора қилишга буюрилганмиз».

Манба: Шайх Тусий «Амолий», 521-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: مَا كَلَّمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ اَلْعِبادَ بِكُنْهِ عَقْلِهِ قَطُّ، قَالَ رَسُولُ اللّه‏ صلى‏الله‏عليه‏و‏آله: اِنّا مَعاشِرَ الاَنْبياءِ اُمِرْنا اَنْ نُـكَلِّمَ النّاسَ عَلى قَدْرِ عُقولِهِمْ؛ (الکافي، ج 1 ، ص 23)

«Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳеч қачон ўзларининг ақллари даражасида одамлар билан гаплашмасдиларУл зот бу борада шундай дердилар: Биз пайғамбарлар тоифаси одамларнинг ақлларига яраша сўзлашга буюрилганмиз».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 1-жилд, 23-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: خَمْسٌ مِنْ سُنَنِ الْمُرْسَلينَ: اَلْحَياءُ وَ الْحِلْمُ وَ الْحِجامَةُ وَ السِّواكُ وَ التَّعَطُّرُ؛ (نهج الفصاحة، ح 1463)

«Беш нарса пайғамбарлар суннатидандир:

– Ҳаёли бўлиш;

– Ҳилмли бўлиш, яъни чиройли сабр қилиш;

– Ҳижомат қилдириш, яъни махсус усулда қон олдириш;

– Тишни мисвок билан ювиш;

– Муаттар ва хушбўй бўлиб юриш».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 1463-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَكْرَمُ أَخْلَاقِ النَّبيّينَ وَالصِّدّيقينَ وَالشُهَداءِ وَالصّالِحينَ التَّزاوُرُ فِي الله‏؛ (دعائم الإسلام، ج 2، ص 106)

«Пайғамбарлар, сиддиқлар (рост сўзловчилар), шаҳидлар ва солиҳларнинг энг энг олийжаноб хислатлари – бу бир-бирларини Аллоҳ йўлида бориб кўришларидир».

Манба: Шайх Садуқ, «Дуоимул Ислом», 2-жилд, 106-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: اِنَّ الله عَزَّوَجَلَّ لَمْ يَبْعَثْ نَبيًّا اِلّا بِصِدْقِ الْحَديثِ وَ أَدَاءِ الأمانَةِ إلَى الْبَرِّ وَ الْفَاجِرِ؛ (الکافي، ج 1، ص 104، ح 1)

«Аллоҳ Азза ва Жалла ҳар бир пайғамбарни тўғри сўзлаш ҳамда яхши ва ёмон одамларга баравар ҳолда омонатни қайтариб бериш билангина юборди».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 1-жилд, 104-бет, 1-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: خَيْرُكُم خَيْرُكُم لأَهلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُم لأَهلي ما أَكْرَمَ النِّساءَ إلَّا كَريمٌ وَلَا أَهَانَهُنَّ إلَّا لَئِيمٌ؛ (نهج الفصاحة، ح 1520)

«Сизларнинг энг яхшингиз ўз аҳли аёлига энг яхши бўлганингиздир ва мен эса ҳаммангиздан кўра ўз аҳли аёлимга яхшироғидирман. Фақат олийжаноб инсонгина аёлларни эъзозлайди ва фақат паст кишигина уларни хорлайди».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 152-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلرَّجُلُ راعٍ عَلى أَهلِ بَيتِهِ وَهُوَ مَسؤُولٌ عَنهُم وَالمَرأَةُ راعيَةٌ عَلى بَيتِ بَعلِها وَوُلدِهِ وَهِىَ مَسؤُولَةٌ عَنهُم… ؛ صحيح بخارى، ج3، ص125.

«Эркак киши оила бошлиғидир ва у оиласи ҳақида саволга тутилади. Аёл киши эса эрининг уй-жойи ва болаларига масъулдир ва улар борасида ундан сўралади».

Манба: «Саҳиҳул Бухорий», 3-жилд, 125-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: خَيرُ الرِّجالِ مِن اُمَّتىَ الَّذينَ لايَتَطاوَلُونَ عَلى أَهليهِم وَيَحِنُّونَ عَلَيهِم وَلا يَظلِمُونَهُم؛ (مكارم الأخلاق، ص 216)

«Умматим орасидаги энг яхши эркаклар оиласига нисбатан қўпол муомалада бўлмайдиганлар ва уларга меҳр-муҳаббат билан муносабат кўрсатиб зулм қилмайдиганлардир».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 216-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِمَن حَسُنَ بِرُّهُ بِأَهلِ بَيتِهِ مُدَّ لَهُ فى عُمُرِهِ؛ (الكافي، ج2، ص105، ح11)

«Аҳли оиласига яхши муомалада бўлган кишининг умри узоқ бўлади».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-боб, 105-бет, 11-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِمَنْ أَدْخَلَ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ سُرُورًا خَلَقَ اللّه مِن ذلِكَ السُّرُورِ خَلْقًا يَسْتَغْفِرُ لَهُ إِلْى يَوْمِ الْقِيَامَةِ؛ (كنزالعمال، ج16، ص379، ح44995).

«Кимда-ким оиласининг кўнглини шод этса, Аллоҳ таоло ўша шодликдан бир мавжудот яратиб қўядики, у Қиёмат кунига қадар ўша киши учун истиғфор айтиб туради».

Манба: Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 16-боб, 379-бет, 44995-ҳадис.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام :لايَزالُ المُؤمِنُ يُورِثُ أَهلَ بَيتِهِ العِلمَ وَالأَدَبَ الصَّالِحَ حَتّى يُدْخِلَهُمُ الْجَنَّةَ جَمَيعًا؛ مستدرك الوسايل، ج12، ص201، ح13881

«Мўъмин киши ўз оиласини илм ва солиҳ адоб-ахлоқдан баҳраманд этади ва натижада бутун оила аъзоларини жаннатга киргизади».

Манба: Муҳаддис Нурий, «Мустадракул васоил», 12-жилд, 201-бет, 13881-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтган эдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إذا أرادَ الله بِأَهْلِ بَيْتٍ خَيْرًا فَقَّهَهُمْ فِي الدِّينِ وَوَقَّرَ صَغِيرُهُمْ كَبِيرَهُمْ وَرَزَقَهُمُ الرِّفْقَ فِي مَعِيشَتِهِمْ وَالْقَصْدَ فِي نَفَقَاتِهِمْ وَبَصَّرَهُمْ عُيُوبَهُمْ فَيَتُوبُوا مِنْهَا؛ (نهج الفصاحة، ح 147).

«Қачонки Аллоҳ таоло бирон оилага яхшиликни раво кўрган бўлса, у оила аъзоларини динда олим қилади, кичиклари катталарига эҳтиром қиладиган бўлади, уларга ҳаётларида юмшоқлиликни ва сарф-харажатларида ўрта-миёналикни ризқ қилиб беради ҳамда уларни ўз айбларидан огоҳ этади, токи улар айбларидан Аллоҳга тавба қилишади».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 147-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: يا عَلِيُّ! خِدْمَةُ الْعِيالِ كَفَّارَةٌ لِلْكَبائِرِ وَتُطْفَى غَضَبَ الرَّبِّ، وَمُهُورُ الْحُورِ العِينِ، وَتَزِيدُ فِي الْحَسَنَاتِ وَالدَّرَجَاتِ؛ (جامع الأخبار، ص 276)

«Эй Али, оиласига хизмат қилиш гуноҳи кабираларга каффорат бўлиб, Аллоҳ ғазабини ўчиради, Ҳурул ийн учун маҳр, ҳасанот ва даражотларни оширади».

Манба: Тожиддин Муҳаммад Шаъийрий, «Жомеъул ахбор», 276-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلمُؤمِنُ يَأكُلُ بِشَهوَةِ أَهلِهِ، اَلمُنافِقُ يَأكُلُ أَهلُهُ بِشَهوَتِهِ؛ (الکافي، ج4، ص12، ح6)

«Мўмин киши оила аъзосининг истагига қараб овқат еса, мунофиқ эса оила аъзоси унинг истагига қараб таом ейишади».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 4-жилд, 12-бет, 6-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: تَلا رَسُولُ اللّه صلى الله عليه و آله (قُوا أنفُسَكُم وَأَهْلِيكُمْ نَارًا) فَقالُوا: يا رَسُولَ اللّه كَيْفَ نَقِي أَهْلَنَا نارا؟ قَالَ: تَأمُرُونَهُمْ بِمَا يُحِبُّ اللهُ وَتَنْهَوْنَهُمْ عَمَّا يَكْرَهُ اللهُ؛ (الدرّالمنثور، ج6، ص244)

«Ўзингизни ва аҳли оилагизни жаҳаннам оловидан сақлаб қолинглар». Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, аҳли оиламизни дўзах ўтидан қандай сақлаб қолайлик?» деб сўрашганда, ул ҳазрат шундай жавоб қайтардилар:

«Аллоҳ яхши кўрган ишларга буюриб, Аллоҳ хўш кўрмаганидан эса қайтаринглар».

Манба: Жалолиддин Суютий, «Ад-Дурул Мансур», 6-жилд, 244-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إنَّ المَرْءَ يَحتاجُ فى مَنزِلِهِ وَعِيالِهِ إِلى ثَلاثِ خِلالٍ يَتَكَلَّفُها وَإن لَم يَكُن فى طَبعِهِ ذلِكَ: مُعاشَرَةٌ جَميلَةٌ وَسَعَةٌ بِتَقديرٍ وَغَيرَةٌ بِتَحَصُّنٍ؛ (تحف العقول، ص 322)

«Эркак киши уйида оиласига нисбатан уч нарсага риоя қилмоғи лозимгарчи бу хусусиятлар унда бўлмаса ҳам:

1.Чиройли муомала қилиш;

2. Қўлиданкелганчафаровон ҳаёт яратиш;

3.Номусига нисбатанориятли бўлиш».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 322-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: يا عَلِىُّ! لا يَخدِمُ العِيالَ إلَّا صِدّيقٌ أَو شَهيدٌ أَو رَجُلٌ يُريدُ اللهُ بِهِ خَيْرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ؛ (بحار الأنوار، ج104، ص132، ح1).

«Эй Али, оиласига фақат сиддиқлар, шаҳидлар ёки Аллоҳ таоло унга дунё ва охират яхшилигини истаган кишигина хизмат қилади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 104-боб, 132-бет, 1-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: ثَلاثَةٌ إِن يَعْمَلهُنَّ الْمُؤْمِنُ كَانَتْ زِيَادَةً فِي عُمُرِهِ وَبَقَاءَ النِّعْمَةِ عَلَيْهِ: تَطْوِيلُهُ فِي رُكوعِهِ وَ سجودِهِ فِي صلاتِهِ وَ تَطويلُهُ لِجلوسِهِ عَلَى طَعامِهِ إِذَا أَطْعَمَ عَلَى مَائِدَتِهِ وَاصْطِنَاعُهُ الْمَعْرُوفَ إِلَى أَهْلِهِ؛ (الكافي، ج 4، ص 49، ح 15)

«Уч нарса борки, агар мўмин уларга амал қиладиган бўлса, умри узоқ ва Аллоҳнинг унга бўлган неъматлари давомли бўлади:

  1. Намозида сажда ва рукуъничўзиш;
  2. .Бошқаларни таомлантирадиган дастурхонида кўп ўтириш;
  3. Аҳли аёли билан яхши муомалада бўлиш».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 4-жилд, 49-бет, 15-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلمَرأَةُ الصّالِحَةُ أَحَدُ الكاسِبَينِ؛ (بحار الأنوار، ج103، ص238، ح39)

«Солиҳа аёл оилани саодатга етакловчи икки омилнинг биридир».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 103-жилд, 238-бет, 39-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لاتـَرْفَعْ حَــاجَتَكَ إِلَّا إِلَـى أَحَدِ ثَلاثةٍ: إلَى ذِي دِیـنٍ، أَوْ مُــرُوَّةٍ أَوْ حَسَبٍ؛ (تحف العقول، ص 251)

«Фақат уч тоифа кишилардан биригагина ҳожатингни айтгин:

  1. .Диндор одамга;
  2. Мурувватли-олийжаноб инсонга;
  3. Наслу насаби тайин бўлган одамга»

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 251-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: حُسْنُ الْخُلْقِ فِي ثَلاثٍ: اِجْتِنابُ الْمَحارِمِ وَطَـلَبُ الْحَلالِ وَالتَّـوَسُّعُ عَلَى الْعِيالِ؛ (بحارالأنوار، ج 71، ص 394، ح 63)

«Хушмуомалалик уч нарсад(адир:

  1. .Ҳаромдансақланиш;
  2. .Ҳалол ризқ талаб қилиш;
  3. Оиласига тинчлик ва фаровонлик яратиб бериш».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 71-боб, 394-бет, 63-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَنْ ساءَ خُلْقُهُ مَلَّهُ اَهْلُهُ؛ (تحف العقول، ص 214)

«Кимнинг хулқ-атвори ёмон ва қўпол бўлса, аҳли оиласи ундан безийди ва озорда бўлади».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 214-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إنَّ العَبدَ إذا اَرادَ اَن يَقرَأَ أَو يَعمَلَ عَمَلاً فَيَقُولُ: بِسمِ اللّه الرَّحمنِ الرَّحيمِ فَإنَّهُ يُبارَكُ لَهُ فيهِ؛ (بحار الأنوار، ج92، ص242، ح48)

«Қачонки Аллоҳнинг бандаси ўқимоқчи ёки бирор ишни бажармоқчи бўлса, шунда «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» деб бошласа, иши баракотли бўлади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 92-боб, 242-бет, 48-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلمُفَوِّضُ أَمرَهُ إلَى الله في راحَةِ الأَبَدِ وَالعَيشِ الدّائِمِ الرَّغَدِ وَالمُفَوِّضُ حَقًّا هُوَ العالي عَنْ كُلِّ هَمِّهِ دُونَ الله تَعَالَى؛ مصباح الشريعة، ج1، ص175، ح83

«Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ишини топширган киши ҳамиша осойишга ва хайру-баракотли ҳаётга эга бўлади. Ҳамма ишини Аллоҳга топшира оладиган одам эса бутун ҳиммати Аллоҳга қаратилган бўлади».

Манба: Имом Жаъфар Содиқ (а.с)га мансуб Китоб: «Мисбоҳуш-шариъаҳ ва Мифтоҳул ҳақиқаҳ», 1-жилд, 175-бет, 83-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَن أَصلَحَ فيما بَينَهُ وَبَينَ اللّه أَصلَحَ اللّه فيما بَينَهُ وَبَينَ النّاسِ؛ (بحار الأنوار، ج71، ص366، ح12)

«Ким Алоҳ таоло билан ўзининг орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ ҳам у билан одамлар орасидаги ишни ислоҳ қилиб қўяди».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 71-жилд, 366-бет, 12-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إنَّ الله لا يَنْظُرُ إلَى صُوَرِكُم وَلَا إلَى أَمْوَالِكُمْ وَإنَّمَا يَنْظُرُ إلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ؛ (أمالي طوسى، ج1، ص536، ح1162)

«Аллоҳ таоло сизларнинг на юзларингизга, на молларингизга қарайди, балки шак-шубҳасиз, У қалбларингиз ва амалларингизга қарайди».

Манба: Шайх Тусий, «Амолий», 1-жилд, 536-бет, 1162-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: طُوبَى لِمَنْ أَخلَصَ للهِ عَمَلَهُ وَعِلمَهُ وَحُبَّهُ وَبُغْضَهُ وَأَخْذَهُ وَتَرْكَهُ وَكَلَامَهُ وَصَمْتَهُ وَفِعْلَهُ وَقَوْلَهُ؛ (تحف العقول، ص 100)

«Амалини, илмини, дўстлигини, душманлигиниолишию қўйишини, сўзлашию сукут қилишинииши ва гапини фақат Аллоҳ учунгина холис қилган киши ҳақиқий саодат эгасидир».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 100-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَن تَرَكَ للهِ سُبحانَهُ شَيئًا عَوَّضَهُ اللهُ خَيرًا مِمَّا تَرَكَ؛ (غررالحكم، ج5، ص395، ح8909)

«Кимда-ким Аллоҳ учун бирор нарсадан воз кечса, Аллоҳ таоло воз кечган нарсадан ҳам яхшироғини унга ато этади».

Манба: Абдул Воҳид Тамимий Омудий, «Ғурарул ҳикам ва Дурарул калим», 5-жилд, 395-бет, 8909-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَللّهُمَّ ارزُقنى حُبَّكَ وَحُبَّ مَن يُحِبُّكَ وَحُبَّ ما يُقَرِّبُنى إلى حُبِّكَ وَاجعَل حُبَّكَ أَحَبَّ إلَىَّ مِنَ الماءِ البارِدِ؛ (محجة البيضاء، ج8، ص5)

«Эй Аллоҳим, менга Ўзингни севишни, Сени севган кишини севишни ва мени Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирадиган нарсани севишни ризқ қилиб бергин ва Ўзингга бўлган муҳаббатни менга муздек сувдан кўра ёқимлироқ қилгин!»

Манба: Файз Кошоний, «Маҳажжатул байзо», 8-жилд, 5-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لَيسَ مِن عَبْدٍ يَظُنُّ بِالله خَيرًا إلَّا كَانَ عِنْدَ ظَنِّهِ بِهِ؛ (بحار الأنوار، ج70، ص384، ح42)

«Қайси банда Аллоҳга нисбатан яхши гумон қилса, албатта, ўша гумонига яраша жавобни олади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 70-жилд, 384-бет, 42-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَن أخلَصَ للهِ أرْبَعِينَ صَبَاحًا ظَهَرَت يَنَابِيعُ الْحِكْمَةِ مِنْ قَلْبِهِ عَلَى لِسَانِهِ؛ (نهج الفصاحة، ح 2836)

«Кимки қирқ кечаю кундуз барча амалларини Аллоҳ учун холис қилса, ҳикматлар булоқлари қалбидан тилига зоҳир бўлади».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 2836-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَنِ اسْتَخَارَ اللهَ رَاضِيًا بِمَا صَنَعَ الله لَهُ خَارَ اللهُ لَهُ حَتْمًا؛ (الکافي، ج8، ص241، ح330)

«Ким Аллоҳдан яхшилик тилаб Унинг берганига рози бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло унга албатта хайру-баракот беради».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 8-жилд, 241-бет, 330-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لا تَخَفْ فِي اللهِ لَوْمَةَ لَائِمٍ. (معاني الأخبار، ص 335)

«Аллоҳ йўлида маломатчилардан ва уларнинг маломатларидан қўрқмангиз».

Манба: Шайх Садуқ, «Маониюл ахбор», 335-бет.

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إیَّاكَ أن تَمْنَعَ فِي طَاعَةِ اللهِ فَتُنْفِقَ مِثْلَیْهِ فِي مَعْصِیَةِ اللهِ (بحار الأنوار ج75, ص32)

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

«Аллоҳнинг итоати йўлида сарфлашдан ман этма, зероки шундай қилсанг, Аллоҳга гуноҳ бўлган ишларда бунинг икки баробарини сарфлагайсан».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 75-жилд, 32-бет.

Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إنَّ أحَبَّ النَّاسِ إلَى اللَّهِ يَوْمَ الْقِيامَةِ أَطْوَعُهُمْ لَهُ (الكافي – ج 5 – ص340)

«Қиёматда Аллоҳга энг суюкли одамлар уларнинг Аллоҳга энг итоатлисидир».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 5-боб, 340-бет.

  1. Луқмони Ҳаким ўғлига шундай деди:

قال لقمان الحکيم عليه ‏السلام: يَا بُنَيَّ اِذَا امْتَلأَتِ المَعِدَةُ نَامَتِ الْفِكْرَةُ وَخَرِسَتِ الْحِكْمَةُ وَقَعَدَتِ الْأَعْضَاءُ عَنِ الْعِبادَةِ؛ (مجموعه ورام، ج 1، ص 102)

«Эй ўғлим, билгинки, меъдани тўлдириб овқатланганда фикр ўтмас бўлади, илму ҳикмат қўлдан кетади ва бадан аъзолари ибодатдан тўхтаб қолади».

Манба: Варром ибн Абий Фарос Ҳиллий, «Танбийҳул хавотир ва Нузҳатун-навозир», 1-жилд, 102-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб айтганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلخُلقُ الحَسَنُ عِبادَةٌ؛ كنزالعمال، ج13، ص151، ح36472

«Хушмуомалалик ҳам ибодат саналади».

Манба: Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 13-жилд, 151-бет, 36472-ҳадис.

  1. Ҳадиси Қудсийда шундай дейилади:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: قال الله تعالی: يا أَحمَدُ إِنَّ العِبادَةَ عَشَرَةُ أَجزاءَ: تِسعَةٌ مِنها طَلَبُ الحَلالِ فَإِذا طَيَّبتَ مَطْعَمَكَ وَمَشْرَبَكَ فَأَنْتَ فِي حِفْظِي وَكَنَفِي؛ (مستدرك سفينة البحار، ج2، ص378)

«Эй Аҳмад, ибодат ўн қисматдан иборат бўлиб, тўққизтаси ҳалол ризқ топишдадир. Демак, агар таомингни ва ичадиганингни покиза қилсанг, Менинг ҳимоятим остида бўлурсан».

Манба: Шайх Аббос Қумий, «Мустадраку Сафинатил Биҳор», 2-жилд, 378-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: لَوْ كَانَ عِندَ اللهِ‏ عِبَادَةٌ تَعَبَّدَ بِها عِبادُهُ المُخْلِصُونَ أفْضَلَ مِنَ الشُّكرِ عَلى كُلِّ حالٍ لَأَطْلَقَ لَفْظَهُ فِيهِمْ مِنْ جَميعِ الْخَلْقِ بِهَا فَلَمَّا لَمْ يَكُنْ أَفْضَلَ مِنْهَا خَصَّها مِن بَيْنِ الْعِبَادَاتِ وخَصَّ أَرْبَابَهَا، فَقَالَ تَعَالَى ﴿وقَليلٌ مِن عِبَادىَ الشَّكُورُ؛ (كنزالعمال، ج 13، ص151، ح 36472)

«Агар Аллоҳ наздида мухлис бандаларнинг ҳар ҳол учун шукр қилишдан кўра каттароқ ибодат бор бўлганда эдиу ибодат ҳар ерда айтилган бўлур эдиАммо ундан кўра афзалроқ ибодат бўлмагани учун ҳам Аллоҳ таоло бу ибодатни ибодатлар орасидан хос қилиб қўйди ва холис бандалари учун шу ибодатни танлади ва: «Бандаларим орасида шукур қилгувчилар жуда оздир» деди».

Манба: Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 13-жилд, 151-бет, 36472.

  1. Пайғамбаримизнинг нури дийдалари ҳазрат Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) марҳамат қилиб дедилар:

قالت فاطمة الزهرا سلام الله علیها: مَن أَصْعَدَ إِلَی اللهِ خَالِصَ عِبَادَتِهِ أَهْبَطَ اللهُ عَزَّوَجَلَّ إِلَیْهِ أَفْضَلَ مَصْلَحَتِهِ؛ (بحار الأنوار، ج 70، ص 249)

«Кимки ўзининг холис ибодатларини Аллоҳ таоло сари йўналтирса, Аллоҳ ҳам унинг томон энг яхши маслаҳатини туширади».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 70-жилд, 249-бет.

  1. Ўн биринчи пешвоимиз Имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الامام الحسن العسکري عليه السلام: لَيسَتِ الْعِبَادَةُ کَثْرَةَ الصِّیَامِ وَالصَّلَوةِ وَانَّما العِبَادَةُ کَثْرَةُ التَّفَکُّرِ فِي أَمْرِ اللهِ؛ (تحف العقول، ص448)

«Ибодатнинг ҳақиқати кўп намоз ўқиш ва рўза тутишда эмас балки шак-шубҳасиз, ҳақиқий ибодат Аллоҳнинг ишлари ҳақида кўп тафаккур юритишдадир».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 448-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: العِبَادُةُ سَبْعُونَ جُزءً، اَفضَلُهَا جُزءً طَلَبُ الْحَلالِ؛

«Ибодат етмиш қисмдан иборат бўлиб, унинг энг афзали ҳалол ризқ талаб қилмоқликдир».

قال الامام الحسن العسکري علیه السلام: اِنَّ الوُصُولَ إِلَی اللهِ عَزّوجلَّ سَفَرٌ لَا یُدرَکُ اِلَّا بِامتِطاءِ اللَّیْلِ؛ (مسند الأمام العسکري، ص290)

  1. Ўн биринчи пешвоимиз Имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

«Аллоҳ Азза ва Жаллага эришиш етиб бўлмас бир сафардир, бироқ фақат кечалари ибодат қилиш билангина ҳосил бўлади».

Манба: «Муснадул Имом Ал-Аскарий», 290-бет.

  1. Еттинчи пешвоимиз Имом Мусои Козим (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الامام موسی الکاظم علیه السلام: أفضَلُ العِبادَةِ بَعْدَ الْمَعْرِفَةِ‌ إِنْتِظَارُ‌ الْفَرَجِ؛ (تحف العقول، ص403)

«Ибодатнинг энг афзали Аллоҳни танишдан сўнг Фаражни – енгиллик ва кушойишни (жумладан Имом Маҳдий (а.жзуҳуриникутишдир».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 403-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: إِنَّ المُؤمِنَ هِمَّتُهُ فِي الصَّلاةِ وَالصِّيامِ وَالعِبادَةِ وَالمُنافِقُ هِمَّتُهُ فِي الطَّعامِ وَالشَّرابِ كَالبَهيمَةِ؛ (تنبيه الخواطر،ج1، ص 94)

«Мўъминнинг ҳиммати намоз, рўза ва ибодатда бўлса, мунофиқнинг ҳиммати ҳайвонлар каби еб-ичишдадир».

Манба: Варром ибн Абий Фарос Ҳиллий, «Танбийҳул хавотир ва Нузҳатун-навозир», 1-жилд, 94-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: عَدلُ ساعَةٍ خَيرٌ مِن عِبادَةِ سَبْعينَ سَنَةً قِيامِ لَيْلِها وَصِيَامِ نَهَارِها؛ (مشكاة الأنوار في غرر الأخبار، ص 544)

«Бир лаҳза адолатни барпо этиш кечалари тоат-ибодатда қоим бўлиб, кундузлари рўза тутишдан иборат етмиш йиллик ибодатдан афзалдир».

Манба: Абулфазл Али ибн Разиюддин ибн Ҳасан ат-Табарсий, «Мишкотул анвор фий Ғурарил ахбор», 544-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَن أَعرَضَ عَن مُحَرَّمٍ أَبدَلَهُ اللهُ بِهِ عِبادَةً تَسُرُّهُ؛ (بحار الأنوار، ج 77، ص 121، ح 20)

«Ким ҳаромдан юз ўгирса, Аллоҳ таоло унга қувонтирадиган ибодатни ўрнига насиб этади».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 77-жилд, 121-бет, 20-ҳадис.

  1. Бешинчи пешвоимиз Имом Муҳаммад Боқир (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الإمام محمد الباقر علیه السلام: عالِمٌ یُنتَفَعُ بِعِلمِهِ اَفضَلُ مِن سَبعینَ اَلفٍ عابِدٍ؛ (بحار الأنوار، ج75، ص173)

«Илмидан одамлар баҳра оладиган олим етмиш обид (ибодат қилувчи)дан афзалдир».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 75-жилд, 173-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ(алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: اَفضَلُ العِبَادَةِ إدمانُ التَّفکُّر في اللهِ و فی قُدرَتهِ؛ جهاد النفس، ح53

«Ибодатларнинг энг афзали Аллоҳ таоло ва Унинг қудрати ҳақида давомли тафаккур юритишдир».

Манба: «Жиҳоду нафс», 53-ҳадис.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) шундай марҳамат қилганлар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: فِکرَةُ ساعَةٍ خَیرٌ مِن عِبادَةِ اَلفِ سَنَةٍ؛ (بحار الأنوار، ج71، ص326)

«Бир лаҳза тафаккур юритиш минг йиллик ибодатдан афзалдир».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул Анвор», 71-жилд, 326-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)  шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: من عَبَد اللهُ حَقَّ عِبِادِتِهِ آتَاهُ اللهُ فَوْقَ أمَانِیهِ وَ کِفَایَتِهِ؛ (بحار الأنوار، ج۷۱، ص۱۸۳)

«Кимки Аллоҳга ҳақини адо этиб ибодат қилса, Аллоҳ таоло ўша бандасига орзу қилганидан ва унга кифоят этганидан ҳам юксакроқ ато этгусидир».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 71-жилд, 183-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لاتُكَرِّهُوا إلَى أَنْفُسِكُمُ الْعِبَادَةَ. (الكافي – ج 2 – ص86)

«Ибодатдан ўзингизни зада қилиб қўймангиз».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-жилд, 86-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اِغسِلُوا اَيديَكُم قَبلَ الطَّعامِ وَ بَعدَهُ فَاِنَّهُ يَنفِى الفَقرَ وَ يَزيدُ فِى العُمُرِ؛ (المحاسن ج 2، ص 202، ح 1594)

«Таомдан олдин ва ундан кейин қўлларингизни ювинг. Чунки, бу иш камбағалликни кетказиб умрни зиёда қилади».

Манба: «ал-Маҳосин», 2-жилд, 202-бет, 1594-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلبِرُّ وَ الصَّدَقَةُ يَنفيانِ الفَقرَ وَ يَزيدانِ فِى العُمرِ وَ يَدفَعانِ عَن صاحِبِهِما سَبعينَ ميتَةَ سوءٍ؛ (ثواب الاعمال، ص 141)

«Хайру эҳсон ва садақа қилиш камбағалликни кетказиб умрни узайтиради ва бу икки ишни қилган кишини етмиш хил ёмон ўлимдан асрайди».

Манба: Шайх Садуқ, «Савобул аъмол ва ъиқобул аъмол», 141-бет.

  1. Биринчи имомимиз мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه ‏السلاماَلمانَةُ تَجُرُّ الرِّزقَ، وَالخيانَةُ تَجُرُّ الفَقرَ؛ (بحارالأنوار، ج78، ص60، ح138)

«Омонатдорлик ризқу рўз келтирадиОмонатга хиёнат қилиш эса камбағаллик келтиради».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 78-жилд, 60-бет, 138-ҳадис.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ(алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: اِنَّ اللّه‏ يُحِبُّ الجَمالَ وَ التَّجميلَ وَ يَكرَهُ البُؤسَ وَ التَّباؤسَ فَاِنَّ اللّه‏ عَزَّوَجَلَّ اِذا اَنعَمَ عَلى عَبدٍ نِعمَةً اَحَبَّ اَن يَرى عَلَيهِ اَثـَرَها. قيلَ: وَ كَيفَ ذلِكَ؟ قالَ: يُنَظِّفُ ثَوبَهُ وَ يُطَيِّبُ ريحَهُ وَ يُجَصِّصُ دارَهُ وَ يَكنِسُ أفنيَتَهُ حَتّى اِنَّ السِّراجَ قَبلَ مَغيبِ الشَّمسِ يَنفِى الفَقرَ وَ يَزيدُ فِى الرِّزقِ؛ (أمالي طوسي، ص 275، ح 526)

«Аллоҳ гўзалликни ва гўзаллаштиришни севади. Камбағаллик ва уни ошкор қилинишини ёқтирмайди. Агар Аллоҳ бандасига бирор неъмат берган бўлса, ўша бандасида унинг ошкор бўлишини яхши кўради. Шунда Имомдан «неъматнинг ошкор бўлиши қандай бўлади?» деб сўрашди. Имом ушбу саволга жавобан: Тоза кийимларни кийиб ораста бўлиш, атир сепиб хушбўй бўлиб юриш, ҳовли-жойни чиройли қилиб бежирим безаш, уни супуриб тоза тутишдир. Шунда ҳали қоронғи тушиб улгурмай, ўша хонадондан фақирлик узоқлаштирилиб, ризқ-рўз зиёда этилади, – деб жавоб бердилар».

Манба: Шайх Тусий, «Амолий», 275-бет, 526-ҳадис.

  1. Биринчи имомимиз мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام علي عليه ‏السلام: نَظِّفُوا بُيوتَكُم مِن حَوكِ العَنكَبوتِ، فَاِنَّ تَركَهُ فِى البَيتِ يورِثُ الفَقرَ؛ (وسائل الشيعة، ج 3، ص 575، ح 2)

«Уйларингиздан ўргимчак тўқималарини тозалаб ташланг. Зеро, ўргимчак тўқималарининг уйда бўлиши камбағаллик келтиради».

Манба: Шайх Ҳур Омилий, «Васоилуш шиа», 3-жилд, 575-бет, 2-ҳадис.

  1. Бешинчи пешвоимиз Имом Муҳаммад Боқир (алайҳиссалом)  шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام محمد الباقر علیه السلام: كَنسُ البُيوتِ يَنفِى الفَقرَ؛ (وسايل الشيعة، ج 3 ، ص 571، ح 2)

«Уйларни супуриш камбағалликни аритади».

Манба: Шайх Ҳур Омилий, «Васоилуш-шиа», 3-жилд, 571-бет, 2-ҳадис.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)  шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلوُضوءُ قَبلَ الطَّعامِ يَنفِى الفَقرَ، وَ بَعدَهُ يَنفِى الهَمَّ وَ يُصَحِّحُ البَصَرَ؛ (مكارم الأخلاق، ص 139)

«Овқатланишдан олдин қўлларни ювиш камбағалликни аритади ва таомланишдан кейин эса ғам-андуҳни кетказади ҳамда кўзни ўткирлаштиради».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 139-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: إَِنَّ السَّرَفَ يورِثُ الفَقرَ وَإِنَّ القَصدَ يورِثُ الغِنى؛ (وسائل الشيعة، ج15، ص258، ح8)

«Исроф ва сочибсовуриш камбағаллик келтиради ва ўртамиёна йўлни тутиш эса бойлик келтиради».

Манба: Шайх Ҳур Омулий, «Васоилуш-шиа», 15-жилд, 258-бет.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام :قُلتُ لاَبى عَبدِ اللّه‏ علیه السلام: اُطعِمُ سائِلاً لا اَعرِفُهُ مُسلِما؟ فَقالَ: نَعَم اَعطِ مَن لا تَعرِفُهُ بِوِلايَةٍ وَ لا عَداوَةٍ لِلحَقِّ اِنَّ اللّه‏ عَزَّوَجَلَّ يَقولُ: و قولوا لِلنّاسِ حُسنا» و لا تُطعِم مَن نَصَبَ لِشَىْ‏ءٍ مِنَ الحَقِّ اَو دَعَا اِلى شَىْ‏ءٍ مِنَ الباطِلِ؛ (الكافي، ج 4، ص 13)

«Ул зотдан «тиланчининг мусулмон эканини билмасак ҳамуни таомлантираверайликми – деб сўралгандаИмомҲатанимаган кишингни ҳам дўстликни изҳор этибҲаққа қаршилик қилмаган тақдирда таомлантираверингиз. Зеро, Аллоҳ таоло: «Одамларга яхши гапиринглар» деб марҳамат қилганАммо агар у тиланчи Ҳаққа қарши гапирса ёки ботил томон чақирсаундайларни таомлантирманг», – деб жавоб қайтардилар.

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 4-жилд, 13-бет.

  1. Биринчи имомимиз мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳиссалом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه السلام: اَلعَفافُ زِینَهُ‌ الفَقرِ، وَ الشُّکرُ زِینَهُ الغِنَی. (تحف العقول، ص75)

«Иффат йўқсизликнинг зийнати ва шукр қилиш эса бойликнинг зийнатидир».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 75-бет.

  1. Яна ул зот шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه السلام: لاغِنَی کالعَقلِ، ولا فَقرَ کالجَهلِ، ولا میراثَ کالاَدَب ولا ظَهِیرَ کَالْمُشاوَرَةِ؛ (تحف العقول، ص89)

«Ақлдан юксакроқ бойлик йўқ, жаҳолат ва нодонлик сингари камбағаллик йўқадабдан яхшироқ мерос йўқ ва маслаҳатлашишдан кўра яхшироқ ҳимоячи йўқдир».

Манба: Ибн Шуъба ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 79-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لا فقرَ اَشدُّ مِنَ الجَهلِ، لا مالَ اَعودُ مِنَ العَقلِ؛ (أصول الکافي، ج1، ص30)

«Нодонликдан кўра ашаддийроқ камбағаллик йўқ. Ақлдан кўра улканроқ бойлик йўқдир».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 1-жилд, 30-бет.

  1. Мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه السلام: اِنَّ اللّه‏ عَزَّوَجَلَّ فَرَضَ عَلى اَئِمَّةِ الْعَدْلِ اَنْ يُقَدِّروا اَنْفُسَهُمْ بِضَعَفَةِ النّاسِ كَيْلا يَتَبَيَّغَ بِالْفَقيرِ فَقْرُهُ؛ (نهج البلاغة، خطبة 209)

«Аллоҳ таоло одил раҳбарларга энг камбағал одамлар даражасида яшашни фарз қилди. То, камбағаллик камбағалларга ғолиб келиб ўз вазиятларидан хижолат чекмасинлар деб».

Манба: Наҳжул Балоға, 209-хутбанинг бир қисми.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلْعَدْلُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِى الاُمَراءِ اَحْسَنُ، وَ السَّخاءُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِي الاَغْنياءِ اَحْسَنُ، اَلْوَرَعُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِى الْعُلَماءِ اَحْسَنُ، اَلصَّبْرُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِى الْفُقَراءِ اَحْسَنُ، اَلتَّوبَةُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِى الشَّبابِ اَحْسَنُ، اَلْحَياءُ حَسَنٌ وَلكِنْ فِى النِّساءِ اَحْسَنُ؛ (نهج الفصاحة، ح 2006)

«Адолат яхшидир, аммо бошлиқларда эса янада яхшироқдир, сахийлик яхшидирлекин бойларда эса янада яхшироқдирПарҳизкорлик яхшидир, аммо уламоларда эса яхшироқдир. Сабрлилик яхшидир, бироқ камбағал кишида эса янада яхшироқдир. Тавба қилиш яхшидир, лекин ёшларда эса янада яхшироқдир. Ҳаё яхшидир, лекин аёлларда эса янада яхшироқдир».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 2006-ҳикмат.

  1. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: أُمِرْتُ أن آخُذَ الصَّدَقَةَ مِنْ أَغْنِيَاءِكُمْ فَأَرُدَّهَا فِي فُقَراءِكُمْ؛ (مستدرك الوسائل، ج 7، ص 105)

«Мен бойларингиздан садақа олиб камбағалларингизга етказишга амр этилганман».

Манба: Муҳаддис Нурий, «Мустадракул васоил», 7-жилд, 105-бет.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сийратларидан эди:

كانَ مِن فِعْلِهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ اِذا لَبِسَ الثَّوْبَ الْجَديدَ حَمِدَ اللّه‏ ثُمَّ يَدْعُو مِسْكِينًا فَيُعْطِيهِ الْقَدِيمَ، ثُمَّ يَقُولُ: مَا مِنْ مُسلِمٍ يَكْسُو مُسْلِمًا مِنْ شَمْلِ ثِيَابِهِ لَا يَكْسُوهُ اِلَّا للهِ عزَّوَجَلَّ إلَّا كَانَ فِي ضَمَانِ اللهِ‏ عزَّوَجَلَّ وحِرْزِهِ وخَيْرِهِ وأَمَانِهِ حَيًّا و مَيِّتًا؛ (مكارم الأخلاق، ص 36)

«Қачонки ул ҳазрат янги кийим кийсаларАллоҳга ҳамдусано айтардиларсўнг фақир одамни чақириб унга олдинги кийимларини ҳадя қилар эдиларПайғамбаримиз шундай дердилар: Кимки эски кийимини Аллоҳнинг ризолиги учун камбағал мусулмонга берадиган бўлса, то у кийим ҳалиги камбағалнинг эгнида экан, Аллоҳнинг паноҳида бўлади, тирик бўлса ҳам ўлганидан кейин ҳам».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 36-бет.

  1. Учинчи пешвоимиз шаҳидлар сарвари Имом Ҳусайн (алайҳиссалом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال االإمام حسين عليه ‏السلام: اِتَّخِذُوا عِنْدَ الْفُقَراءِ أَيَادِي فَإِنَّ لَهُمْ دَوْلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ؛ (الكافي، ج 2، ص 103، ح 2)

«Камбағалларга ёрдам бериш билан уларга яқинлашиб олингларЗеро, қиёмат кунида улар мартабага эга бўладилар».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-жилд, 103-бет, 2-ҳадис.

  1. Сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قال رسول الله صلَّى ‏الله‏ عليه‏ و‏آله :مَنِ اقْتَصَدَ أَغْنَاهُ الله‏ وَمَنْ بَذَّرَ أَفْقَرَهُ اللهُ‏ وَمَنْ تَواضَعَ رَفَعَهُ اللهُ‏ وَمَنْ تَجَبَّرَ قَصَمَهُ اللهُ‏؛ (الكافي، ج 4، ص 95، ح 1)

«Аллоҳ тежамкорлик қилган кишини бой қилур ва сочиб-совурганни эса камбағал қилиб қўюрШунингдек, камтаринлик қилган кишини юқорига кўтарур ва такаббур қилганни эса хор қилиб қўюр».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 4-боб, 95-бет, 1-ҳадис.

  1. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)  шундай марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: لا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَومَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ شَبَابِهِ فِيمَا أَبْلَاهُ وَعَنْ مَالِهِ مِن أَيْنَ اكتَسَبَهُ وَفِيمَا أَنْفَقَهُ وَعَنْ حُبِّنَا أَهْلَ الْبَيْتِ؛ (الخصال، ص 253، ح 125)

«Қиёмат кунида банда қадам босишидан олдин тўрт нарса ҳақида ундан сўралади: умрини қандай ўтказганлиги, ёшлигини нима йўлда ўтказганлиги, мол-мулкини қаердан топгани ва қайси йўлда ишлатгани ҳақида ҳамда Биз АҳлиБайтга муҳаббатли бўлгани ҳақида сўралади».

Манба: Шайх Садуқ, «Хисол», 253-бет, 125-ҳадис.

  1. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: مَن قَلَّمَ أَظْفَارَهُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ يَزيدُ فى عُمُرِهِ و مالِهِ؛ (جامع الأخبار، ص 333)

«Жума куни тирноқларини олган кишининг умри узайиб, ризқи зиёда бўлади».

Манба: Тожиддин Муҳаммад Шаъийрий, «Жомеъул ахбор», 333-бет.

  1. Биринчи имомимиз мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام عليٌّ عليه السلام :يَنْبَغِي لِلعَاقِلِ أن يَحتَرِسَ مِنْ سُكْرِ المَالِ وَسُكْرِ الْقُدْرَةِ، وَسُكْرِ الْعِلْمِ، وَسُكْرِ الْمَدْحِ وَسُكْرِ الشَّبَابِ، فَإنَّ لِكُلِّ ذالِكَ رِيَاحًا خَبِيثَةً تَسْلُبُ الْعَقْلَ وَتَسْتَخِفُّ الْوَقَارَ؛ (غرر الحكم، ح 10948)

«Оқил киши молу-давлат сархушлигидан, қудрат сархушлигидан, илм сархушлигидан, мақтов ва ёшлик сархушлигидан сақланмоғи лозимдир. Зероки, айтилганларнинг ҳар бирида ақлни кетказадиган ва виқорни йўқотадиган ифлос шамол бор».

Манба: Абдул Воҳид Тамимий Омудий, «Ғурарул ҳикам ва Дурарул калим», 10948-ҳикмат.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: صِلَةُ الْأَرْحَامِ تُزَكِّي الْأَعْمَالَ وَتُنْمِي الْأَمْوَالَ وَتَدْفَعُ الْبَلْوَى‏ وَتُيَسِّرُ الْحِسَابَ وَتُنْسِئُ فِي الأجَلِ؛ (الكافي، ج 2، ص 157، ح 33)

«Силаи раҳим [қариндошуруғлар билан алоқа сақлаш] амалларни поклайдимолудавлатни зиёда қилиббалони даф этади ҳамда ҳисобкитобни осонлаштирибўлимни кечиктиради».

Манба: Шайх Кулайний, «Ал-Кофий», 2-жилд, 157-бет, 33-ҳикмат.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الأمام جعفر الصَّادق عليه‏ السلام: ثَلاثَةٌ اُقسِمُ بِاللهِ أَنَّهَا الحَقُّ ما نَقَصَ مالٌ مِن صَدَقَةٍ وَلازَكاةٍ (بحار الأنوار، ج78، ص209، ح79)

«Аллоҳга қасам ичиб айтаманкиуч нарса ҳақдирҲеч бир мол садақа чиқариш ва ёки закот бериш билан камайиб қолмаган».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 78-жилд, 209-бет, 79-ҳадис.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: أَوَّلُ مَنْ يَدْخُلُ النَّارَ أَمِيرٌ مُتَسَلِّطٌ لَمْ يَعْدِل، وَذو ثَرْوَةٍ مِنَ الْمَالِ لَمْ يُعْطِ الْمَالَ حَقَّهُ وَفَقيرٌ فَخُورٌ؛ (عيون أخبار الرِّضا، ج1، ص31، ح20)

«Дўзахга биринчи бўлиб кирадиган киши адолатсизлик билан ҳукмронлик қилган ҳукмдормолмулкининг ҳаққини адо этмаган бойбадавлат одам ва мутакаббир камбағалдир».

Манба: Шайх Садуқ, «Уюни ахборир-Ризо», 1-жилд, 31-бет, 20-ҳадис.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اَلْمُرُوءَةُ إِصْلَاحُ الْمَالِ؛ (كنزالعمال، ج3، ح408، ح7178)

«Ҳақиқий мардоналик – бу молу-давлатини ислоҳ қилишдир».

Манба: Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 3-жилд, 408-бет, 7178-ҳадис.

  1. Биринчи имомимиз мўминлар амири ва тақволилар пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه السلام: مَن أَتى غَنيًّا فَتَواضَعَ لَهُ لِغِناهُ ذَهَبَ ثُلُثا دينِهِ؛ (نهج البلاغة، حكمت 228)

«Кимки бирор бойнинг қаршисида унинг бойлиги учун хоксорлик қилса, динининг учдан бир қисми қўлдан кетгайдир».

Манба: Саййид Разий, «Наҳжул Балоға», 228-ҳикмат.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: اِنَّ الدینارَ وَ الدِّرهَمَ اَهلَکا مَن کانَ قَبلکم و هُما مُهلِکاکم؛ (جهاد النفس، ص 247)

«Шубҳасиздирҳаму динор (мол ва пулсизлардан олдингиларни ҳалок этди ва бу иккаласи сизларни ҳам ҳалок этгувчидир».

Манба: «Жиҳодун-нафс», 247-бет.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: عَليٌّ يَعْسوبُ الْمُؤْمِنينَ وَالْمالُ يَعْسوبُ الْمُنافِقينَ؛ (الأمالي طوسي، ص 355)

«Али мўъминларнинг пешвосидир ва молудунё эса мунофиқлар раҳнамосидир».

Манба: Шайх Тусий, «Амолий», 355-бет.

  1. Биринчи пешвоимиз амирулмўминин ҳазрат Али (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

قال الامام على عليه السلام: إنَّ كَثْرَةَ الْمالِ عَدُوٌّ لِلْمُؤْمِنينَ ويَعْسُوبُ الْمُنافِقينَ؛ (التمحيص، ص48)

«Молу давлатнинг кўплиги мўминларнинг душмани ва мунофиқлар пешвосидир».

Манба: «Ат-тамҳийс», 48-бет.

  1. Амирулмўминин ҳазрат Али (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قال الامام على عليه السلام: تِسْعَةُ اَشْياءَ قَبيحةٌ وَ هِىَ مِنْ تِسْعَةِ اَنـْفُسٍ اَقبَحُ مِنها مِنْ غَيْرِهِمْ: ضيقُ الذَّرْعِ مِنَ الْـمُلوكِ وَ الْبُخْلُ مِنَ الاَغْنياءِ وَ سُرْعَةُ الْغَضَبِ مِنَ الْعُلَماءِ وَ الصِّبا مِنَ الْكُهولِ وَ الْقَطيعَةُ مِنَ الرُّؤوسِ وَ الْكِذْبُ مِنَ الْـقُضاةِ وَ الزَّمانَةُ مِنَ الأطِبّاءِ وَ الْبَذاءُ مِنَ النِّساءِ وَ الطَّيشُ مِن ذَوِي السُّلْطانِ؛ (دعائم الإسلام، ج 1، ص 83)

«Тўққиз нарса хунукдираммо бу тўққиз нарса тўққиз кишида бўлса янада хунукроқ бўладиҳукмдорларнинг кучсизлиги ва нотавонлигибойларнинг бахиллигиолимларнинг тез ғазабланишикексаларнинг болаларга хос қилиқлар қилишиҳокимларнинг халқдан ажралишиқозиларнинг ёлғон сўзлашитабибларнинг эски касалиаёлларнинг сўкиши ва султонларнинг ситамкор бўлишлари».

Манба: Шайх Садуқ, «Даъоимул Ислом», 1-жилд, 83-бет.

  1. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: أَوْحَى اللهُ‏ عَزَّوَجَلَّ إلَى مُوسَى عليه‏السلام يا مُوسَى لا تَفْرَحْ بِكَثْرَةِ الْمالِ وَ لا تَدَعْ ذِكْرِي عَلَى كُلِّ حالٍ فَاِنَّ كَثْرَةَ الْمالِ تُنْسِي الذُّنوبَ وَ اِنَّ تَرْكَ ذِكْرِي يُقْسِي الْقُلُوبَ؛ (نهج الفصاحة، ح 2783)

«Аллоҳ таоло Мусо (алайҳис салом)га ваҳий йўллаб дедиЭй Мусомолудавлатинг кўпайишига хурсанд бўлмаҳеч қайси ҳолатда ҳам Мени зикримни [эсга олишниунутма, мол дунёнинг зиёда бўлиши гуноҳларни унуттиради ва Менинг зикримни тарк қилиш эса қалбларнинг қаттиқлашишига (тошбағирликкаолиб келади».

Манба: Абул Қосим Поянда, «Наҳжул фасоҳа», 2783-ҳадис.

  1. Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ(алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилдилар:

عَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّه‏ علیه السلام قَالَ: رَحِمَ اللَّهُ عَبْداً أَحْسَنَ فِيمَا بَيْنَهُ وَ بَيْنَ زَوْجَتِهِ فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَ جَلَّ قَدْ مَلَّكَهُ نَاصِيَتَهَا وَ جَعَلَهُ الْقَيِّمَ عَلَيْهَا. (من لا یحضره الفقیه، ج3، ص443)

«Аллоҳ таоло ўзи билан хотини ўртасидаги муносабатни яхшилаган бандани Ўз раҳматига олсин. Зеро, Аллоҳ Азза ва Жалла у аёлнинг ихтиёрини унга топширган ва уни ўз хотинига бошлиқ қилиб қўйган».

Манба: Шайх Садуқ, «Ман лаа яҳзуруҳул-фақийҳ», 3-жилд, 443-бет.

  1. Сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلّی الله علیه و آله:‏ خَيْرُ الرِّجَالِ‏ مِنْ‏ أُمَّتِي‏ الَّذِينَ لَا يَتَطَاوَلُونَ عَلَى أَهْلِيهِمْ وَ يَحِنُّونَ‏ عَلَيْهِمْ‏ وَ لَا يَظْلِمُونَهُمْ. (مکارم الأخلاق، ص216-217)

«Менинг умматимнинг энг яхши эркаклари ўз аҳли оиласига зўравонлик раво кўрмайдиган, уларга раҳм-шафқат кўрсатиб, зулму жафо қилмайдиганлардир».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 36-бет.

  1. Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилганлар:

قَالَ النَّبِيُّ صلّی الله علیه و آله:‏ عِيَالُ الرَّجُلِ أُسَرَاؤُهُ، وَأَحَبُّ الْعِبَادِ إِلَى اللَّهِ عَزَّ وَ جَلَّ أَحْسَنُهُمْ صَنِيعاً إِلَى أُسَرَائِهِ‏. (مكارم الأخلاق، ص217)

«Эркакнинг аҳли оиласи унинг асиридир ва бандаларнинг Аллоҳ Азза ва Жалла наздидаги энг севимлиси ўз асирларига энг яхши муносабатда бўлганидир».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 217-бет.

  1. Еттинчи пешвоимиз Имом Мусои Козим (алайҳис салом) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ الْكَاظِمُ علیه السلام:‏ إِنَّ عِيَالَ الرَّجُلِ أُسَرَاؤُهُ فَمَنْ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِ نِعْمَةً فَلْيُوَسِّعْ عَلَى أُسَرَائِهِ فَإِنْ لَمْ يَفْعَلْ أَوْشَكَ أَنْ تَزُولَ عَنْهُ تِلْكَ النِّعْمَة. (من لا یحضره الفقیه، ج4، ص402)

«Эркакнинг аҳли оиласи унинг асиридир. Демак, кимгаки Аллоҳ таоло бирор неъматни ато этган бўлса, у ўз асирларига кенг тутсин ва агар у бу ишни қилмаса, ўша неъмат ундан олинишининг хавфи бўлади».

Манба: Шайх Садуқ, «Ман лаа яҳзуруҳул-фақийҳ», 4-жилд, 402-бет.

  1. Сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилиб дедилар:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلّی الله علیه و آله:‏ مَا مِنْ عَبْدٍ يَكْسِبُ ثُمَّ يُنْفِقُ عَلَى عِيَالِهِ إِلَّا أَعْطَاهُ اللَّهُ بِكُلِّ دِرْهَمٍ يُنْفِقُهُ عَلَى عِيَالِهِ سَبْعُمِائَةِ ضِعْفٍ‏. (مكارم الأخلاق، ص216)

«Ризқ-рўз топиб сўнг уни ўз аҳли оиласига сарфлайдиган бирор банда йўқ. Илло Аллоҳ унга ўз оиласига сарфлаган ҳар бир дирҳам эвазига етти юз бараварини беради».

Манба: Ҳасан ибн Фазл ат-Табарсий, «Макоримул ахлоқ», 216-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Шукр қилишнинг ҳақиқий маъносини билайлик

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳазрати Довуд пайғамбар Худодан бундай деб сўраган экан: Эй Аллоҳим, қандай қилиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.