Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (7)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Инсониятнинг илоҳий «Нажоткор»га эҳтиёжи борми? 

Инсон бу дунёга ўсиш ва юксалиш учун келган. Ривожланиш эҳтиёжларни қондириб «эҳтиёжсизликка» эришиш билан амалга ошади.

Инсон бу дунёдаги ҳаётида ва ундан кейин бўладиган охиратдаги ҳаётида иккита асосий эҳтиёжга эга: маънавий эҳтиёж ва жисмоний эҳтиёж.

Инсоннинг маънавий эҳтиёжи «яккахудолик» ва «монотеизм»га бўлган унинг тўғри ишонч ва эътиқодидир. Яъни инсон ўзи ёлғиз эмаслигини ва оламлар Парвардигори унинг мададкори ва ҳомийси эканлигини билмоғи керак. Шунда унинг вазифаси Ягона Яратувчи Зот билан тўғри алоқа қилиш ва Унинг йўлида юришдир.

Инсоннинг жисмоний эҳтиёжи эса «АДОЛАТ»дир. Яъни Худонинг яратганлари билан тўғри алоқада бўлиш ва Худонинг халқига хизмат этиш йўлида ҳаракат қилишдир.

Демак, энди биз инсоннинг асосий муаммоси «ИБОДАТ» ва «АДОЛАТ» йўлини яхши таниб олиш эканлигини кўрамиз.

Ва бу муҳим нуқтаи назардан ва оқилона қарашдан «оддий инсон» «ҳидоятчи инсон»га қаттиқ эҳтиёж сезиши маълум бўлади. Оддий инсон деганда, барча инсонлар назарда тутилади; ҳар қандай истеъдод, қобилият ва тафаккур даражасига эга бўлишидан, дунёнинг исталган нуқтасида ва тарихнинг исталган замонида бўлишидан қаъий назар.

Ва «ҳидоятчи инсон» деганда эса инсонларни «тўғри йўл»га бошлаш учун Тангри таоло томонидан юборилган инсон тушунилади. Зероки, ҳидоятчи бўлмаган инсоннинг ўзи ҳидоятга муҳтождир.

Бундан маълум бўладики, илоҳий бўлмаган раҳбарлардан ҳидоят қилишни «тўғри йўл»га бошлашни сўраш ақл ҳукмига зид бўлган ишдир. Чунки, бу дахлсизликка олиб келмайди ва буткул хато ва йўлдан озишнинг ўзидир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.