БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
«Нажоткор»нинг инсоният учун идеаллари [орзу-истаклари] ҳақида
«Нажоткор» ҳақиқий даъват қилувчи бўлиб, у куфр ва ширк ақидаларига барҳам бериш ҳамда иқтисодий ва сиёсий золимларни ва бузғунчи давлатларни йўқ қилиш учун халқ орасидан оёққа туради.
«Нажоткор» чақириғининг руҳи пайғамбарлар даъвати сингари қуйидаги принципларда бўлади:
- Одамлар орасида адолатни жорий этиш;
- Ижтимоий адолатни ўрнатиш;
- Инсонни қудрат, бойлик ва риёкорлик асоратидан озод қилиш;
- Одамларнинг иқтисодий ва фаровон ўсишини йўлга қўйиш;
- Инсонни маънавий ва илмий ривожлантириш;
- Барча ранглар, ирқлар ва миллат-элатларга мансуб инсонлар ўртасида тенглик ва биродарликни яратиш;
- Инсоният тараққиётига йўл очиш учун золимларга қарши курашиш;
- «Нажоткор» якуний натижага эришгунига қадар ўз мақсади йўлида бутун куч-қудрати ва сабр-тоқати билан олдинга интилади;
Ва бу ер юзида Ҳақ ва Ботил [Ноҳақлик] ўртасидаги энг катта ва давомли жанг ва тўқнашувнинг бошланиш нуқтаси бўлиб, оқибат бу жанг Ҳақ ғалаба қозониши ва Ботил буткул нобуд бўлиши билан якун топади.