Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (25)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (25)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг адолатли ва солиҳ жамиятида атроф-муҳитнинг хусусиятлари

Ҳайвонларнинг ҳуқуқлари

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Нажоткорнинг сўзи:

  • Ҳайвонларнинг юзига урманг, зероки улар Аллоҳга тасбеҳ айтурлар.
  • Тўрт оёқли ҳайвонларнинг орқасини хотиржам ўтириб олиб, суҳбатлашишингиз учун «ўриндиқ» ва «курсий» қилиб олманг.
  • Қўй ва чорва молларининг оғилхонасини тозаланг ва уларнинг бурунидан оққан сувларни олиб ташланг!…

ДАРАХТЛАР ВА ЎСИМЛИКЛАР

Нажоткорнинг сўзи: Хурмо дарахти ва токни қадрланг.

Нажоткор дарахтларни инсоният оиласидан деб билгани ҳамда одамлар билан дарахтлар ўртасида оилавий алоқа ўрнатгани учун дарахтларга энг юқори эътибор ва баҳо беради. Ушбу масалани турли томонлардан чуқурроқ ўрганиб чиқиш мумкин. Зероки ҳақиқатан ҳам дарахтларнинг инсоният оиласидаги саломатликни таъминлашда ҳамда ҳаёт айланишинида инкор этиб бўлмас ҳаётий таъсирга эга бўлиб, дарахтларнинг йўқ қилиниши эса инсоният оиласининг ҳаётини нобуд этиш демакдир. Шунингдек, инсон озиқланишининг муҳим ва фойдали қисми ҳам дарахт маҳсулотларига асослангандир.

Нажоткор дарахтларни суғоришни одамларга сув бериш деб ҳисоблайди ҳамда дарахтларга қарашиш, уларни парваришлаш ва муҳофаза этишни одамларнинг бурчига айлантиради. Бу эса дарахтлар ва ўсимликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ошкора исботлайди.

Нажоткорнинг сўзи:

  • Ким хурмо дарахтини ёки дўлана дарахтини суғорса, чанқаган мўминга сув берган каби бўлади.
  • Майсазорга қарамоқлик инсоннинг баҳри дили очилишига (ва депрессиянинг даволанишига) сабаб бўлади.
  • Мева дарахтларини кесмангки, Буюк Аллоҳ бошингизга азоб юборади.
  • Барча сабзавотлар ва ўсимликлар турли ўғитлар билангина ўсиб етишади.

Бинобарин, ўсимликларнинг ўсиши учун ерни кучайтириш ҳам зарурдир ва ўсимликлар ҳам ҳайвонлар турлари сингари озиқланишга муҳтож бўлиб, ерни кучайтирмай ва унга қарашмай туриб, ҳаддан ортиқ ундан фойдаланиш тупроқнинг емирилишига ва дарахтлар ҳосилдорлигининг озайишига ҳамда ишлаб чиқариш даражасининг пасайишига олиб келади. 

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.