Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (24)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (24)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг адолатли ва солиҳ жамиятида атроф-муҳитнинг хусусиятлари

Покиза ва ҳаётбахш сув

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Аллоҳнинг каломи:

وَهُوَ الَّذِي أَرْسَلَ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِهِ ۚ وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَآءِ مَآءً طَهُورًا ﴿٤٨﴾‏ لِّنُحْيِيَ بِهِ بَلْدَةً مَّيْتًا وَنُسْقِيَهُ مِمَّا خَلَقْنَا أَنْعَامًا وَأَنَاسِيَّ كَثِيرًا ﴿٤٩﴾

«У [Аллоҳ] Ўз раҳмати [бўлмиш ёмғирнинг] олдидан шамолларни башорат қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув ёғдирдик. У ила ўлик ерни тирилтиришимиз ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлар ҳамда инсонларни суғоришимиз учун [осмондан пок сув туширдик]» (Фурқон сураси, 48 ва 49-оятлар).

Аллоҳ таоло бошқа оятда шундай марҳамат қилади:

﴿وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً بِقَدَرٍ فَأَسْكَنَّاهُ فِي الْأَرْضِ ۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابٍ بِهِ لَقَادِرُونَ

«Биз осмондан маълум миқдорда сув [ёмғир] тушириб, уни ерга жойлаштирдик ва албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирмиз» (Мўъминун сураси, 18-оят).

Ва шунингдек Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади:

﴿وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّنَ السَّمَاءِ مَاءً لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ﴾

«У сизларни покиза қилиши учун устингизга осмондан сув [ёмғир] ёғдиради» (Анфол сураси, 11-оят).

Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, барча сувларнинг асли ва манбаи осмондан бўлиб, уларнинг ҳаммаси поку-мусаффо ва покиза этувчидир, ер юзидаги денгиз суви ҳамда ер ости қатлами сувларининг ҳаммаси худди шундай пок ва покиза этувчидир.

Аллоҳнинг ушбу каломидан маълумки, сув инсоният жамиятининг, унинг ҳаётининг экотизими ҳамда барча турдаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳаётбахш манбаи бўлмоғи зарур ва бу хусусият фақатгина Аллоҳ таоло ато этган пок сувдагина мавжуд, одамларнинг бепарволигидан ёки ўз манфаатини кўзлашдан келиб чиқадиган завод-фабрикаларнинг саноат чиқинди сувлари ва маиший оқова сувларнинг ҳамда ювиш ва оқартириш воситаларининг ҳар қандай ифлосланиши билан ифлосланган сувларда мавжуд эмас.

Бундай ифлосланган сой ва кўлларнинг сувлари ва ҳатто ифлосланган ер ости сувларининг манбалари ҳам қандайига Аллоҳ таоло биз инсонларга туширган поку-мусаффо ва тоза-покиза этувчи сув деб айта оламиз?! Бундай сувлар кўпинча сув ҳайвонларининг ва баъзи ҳолларда одамлар ва ҳайвонларнинг ва ҳатто гиёҳ ва ўсимликларнинг ўлимига сабаб бўлади. Бундай ифлосланган сувлар ҳаёт манбаи эмас, балки кўплаб ўлимларнинг омилидир. Зероки ҳозирги кунда бундай сувларнинг жуда кўп намуналари бутун ер юзида мавжуд бўлиб, улар инсон ҳаёти ва тирик мавжудотлар учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Атроф-муҳит ресурсларини муҳофаза этиш ва уларни ифлослантирмаслик ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Намуна сифатида олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилинган ушбу ҳадисни тақдим этамиз:

لا تَطيبُ السُكني إلّا بِثَلاثٍ: الهَواءِ الطَّيِّبِ وَالماءِ الغَزيرِ العَذبِ والأرضِ الخَوّارَةِ.

«Инсоннинг ҳаёти ва яшаши фақат уч нарса билангина ёқимли бўлади: Тоза ҳаво, [ифлосланишдан узоқ бўлган] мўл-кўл чучук сув ҳамда [кучли ёғингарчиликдан ҳосил бўлган] юмшоқ ва унумдор ер».

Манба: Ибн Шуъбаҳ ал-Ҳарроний ал-Ҳалабий, «Туҳафул уқул», 320-бет.

Эндиликда тартибсизликка учраган бир даврда авж олган золимона молу-давлат тўплаш, глобал капитализмнинг адолатсиз йўналиши ва уларнинг ёлланма сиёсатчилари нафақат одамларнинг бўғизини сиқибгина қолмай, балки бутун ер юзини ва одамларнинг уй-жойларини буткул нобуд қилишга бел боғлашган ва улар олимларнинг кетма-кет огоҳлантиришларини эътиборга олмай, ўз манфаатларидан воз кечмайдилар. Шундай бир замонда Нажоткор мактабининг издошларидан ўз мажбуриятларини шарафли бажаришлари, атроф-муҳитни покиза сақлаш ва тозалаш учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилишлари ва дунёнинг бошқа халқларига намуна ва таълим берувчи бўлишлари кутилади.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.