Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (28)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (28)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг маданий хусусиятлари 

Таълим ва тарбия соҳасида тенглик

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Нажоткорнинг сўзи: … Илм ўрганишда барча одамлар сенинг наздингда тенг бўлиши керак [ҳеч кимни бошқа бировдан афзал кўриб, устун кўрма!]

Баъзи олимлар ва устозларнинг фикрича, илмни муҳтож оилалардаги одамларга эмас, балки бой ва зодагон оилаларнинг фарзандларига ўргатиш керак. Бундай олим ва устозларнинг жойи дўзахнинг учинчи қаватидадир.

Нажоткорнинг таълимотларини жонлантириш ҳақида 

Нажоткорнинг сўзи: Бизнинг йўлимизни [бизнинг мактабимиз ва таълимотимизни] қайта тиклаган кишини Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин.

Ҳадисни ривоят қилган киши деди: «Сизнинг йўлингизни қандайига қайта тиклайди?», деди. Шунда ул ҳазрат унга жавобан дедилар:

«Бизнинг илмларимизни [ҳадисларимизни] ўрганиб, уларни одамларга ўргатади, [яъни уларни турли йўллар билан одамларга етказади]. Зероки, одамлар биз айтган [яъни ҳадис ва сўзларимизда келган] соф ҳақиқатлардан хабардор бўлсалар, албатта бизга эргашадилар».

Жамиятда илм-маърифатнинг тарқалиши

Аллоҳнинг каломи:

﴿الٓرۚ كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَىٰ صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾‏

«Алиф. Лом. Ро. [Эй Муҳаммад (c.а.в), бу Қуръон] Биз сенга одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси ила [ширк ва жоҳиллик] зулматларидан [иймон ва илм-маърифат] нури томон – иззатли ва мақталган Зотнинг йўлига – олиб чиқишинг учун нозил қилган Китобдир». (Иброҳим сураси, 1-оят)

Нажоткорнинг сўзи: Ҳукмдорлар ўз мамлакатининг одамларига диннинг аҳкомлари ва шариат қонунларини ўргатишлари лозим.

Жамият учун диний огоҳлик нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлган масала шундан иборатки, агар одамлар жамиятни бошқариш, одамларнинг турли ҳақ-ҳуқуқлари, яшаш шароитидаги адолат ҳамда ҳукмдорлар ва уларга тааллуқли кишиларнинг рухсат этилган турмуш даражаси тўғрисида ислом динининг турли тартиб-қоидалари ва низомлари ҳамда диннинг ҳокимият ҳукмлари ва ҳукумат иқтисодиёти билан танишсалар, у ҳолда давлат арбоблари дин кўрсатмалари ва аҳкомларига зид равишда бирор бир иш амалга оширишса ёки илоҳий ҳукмларни билмаслик юзасидан ёки қудрат ва мансаб мавқеини суистеъмол қилиш ва жамоат мулкига эгалик қилиш натижасида кўпчилик одамларнинг қатъий ҳуқуқларига зарар етказишса, одамлар огоҳ бўлган тақдирда, уларда диннинг ўзига ва дин аҳкомларига эмас, балки раҳбарлар ва даъвогарларга нисбатан ишончсизлик юзага келади. Демак, ушбу таълимотларнинг ҳақиқатларини ёйиш энг муҳим мажбуриятлардан биридир.

NAJOTKEMASI.NET Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi. 

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.