Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (23)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (23)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткорнинг адолатли ва солиҳ жамиятида атроф-муҳитнинг хусусиятлари

Атроф-муҳит келажак авлодлар учун

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Нажоткорнинг сўзи: Агар сиз бир лаҳза ўтириб, дунё ҳақида фикрлашсангиз ва ўз ақлингиз билан дунёни танимоқчи бўлсангиз, уни диққат билан режалаштириб қурилган бир уй каби топгайсиз ва нимаки унда яшовчиларга керак бўлса, у жойда муҳайё этилган … ва унда ҳамма нарса керак бўлганидек ҳозирлаб қўйилган, аммо шунчаки беҳуда сабабсиз эмас … Одамзот эса ушбу уйнинг эгаси сингари бўлиб, ундаги ҳамма нарса кишининг ихтиёрига қўйиб берилган; Турли-туман ўсимликлар унинг эҳтиёжларини қондириш учун тайёрланган ҳамда турли ҳайвон ва жонзотлар унинг маслаҳат ва манфаатлари йўлида ишлатилади ва сарфланади…

Бинобарин, атроф-муҳит, унинг ҳавоси, ўрмонлар, яйловлар, денгизлар, ирмоқлар, сойлар ва ернинг ошкор ва яширин манбалари, ҳайвонлар турлари ва барча табиат феноменлари тоза ва покиза яратилганидек сақланиб қолиши ҳамда бошқа инсонлар ва келажак авлодларнинг қўлига етиб бориши керак. Зероки ер курраси тарихдаги барча инсонларнинг тинч ва осойишта уйидир ва шунинг учун, табиатнинг ҳар бир қисмини ифлослаш ва уни йўқ қилиш эса яратилиш ҳикматига ҳамда Аллоҳ яратган мавжудот ва жонзотлар ҳаётининг давом этишига зид бўлган ишдир. Демак, бундай ишлар ер куррасининг ҳақиқий эгаси ризолигига қарама-қарши йўналишда бўлиб, бу замонда яшаётган инсонлар юз фоиз бу атроф-муҳитнинг ифлосликлари қаршида жавобгардирлар. Улар Худо ва ўзлари қаршисида, табиат қаршисида ва бу экотизимда тўғри яшай олмайдиган ҳамда етарлича соғлиқ ва ҳаётга эга бўла олмайдиган келажакдаги инсонлар қаршисида жавобгардирлар.

Экология мутахассисларининг фикрича, 1980-йилдан бошлаб сайёрамизда ҳаётий белгилар тобора камайиб бормоқда. Бинобарин, фуқаролик ва художўй жамият бўлган солиҳ жамият одамларининг бутун вужуди ва тафаккури тубида масъулиятни қабул этиш ва омонатдорлик чуқур илдиз отган бўлиб, улар ҳеч қачон атроф-муҳитни ифлослантирмай, унинг ресурс ва бойликларини йўқ қилмайдилар. Ва шунингдек улар ушбу ресурс ва бойликлардан фойдаланиш ва истеъмол қилишда Яратганнинг ризолиги ва бошқа инсонларнинг қатъий ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда ҳайвонларнинг ҳуқуқлари доирасида энг мақбул ва оқилона йўл тутадилар ва улар ҳар бир ортиқча истеъмол қилишда, ҳатто бир жойда бўлса-да, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлганини ҳамда табиат қашшоқ ва заифлашиб, ифлосланганини… ва бу эса энг юқори исрофгарчилик эканини билишади ва бунга аниқ ишонишади.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.