Home / Қурони Карим / Қуръон тафсири / Наас сураси / Наас сурасининг таржимаси ва тафсири-1

Наас сурасининг таржимаси ва тафсири-1

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 

Ассалому алайкум, қисқа ва фойдали Қуръон тафсири дастурининг ҳурматли томошабинлари ва тингловчилари.

Шу вақтгача «Васвос», яъни васвасачи «Хоннаас», яъни яшириниб олувчи ҳақида эшитганмисиз? Бу икки сўзнинг бирикмаси нимани англатишини биласизми?

Нега Аллоҳ таоло «Васвос» «Хоннаас»нинг ёмонлигидан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўрашимизни буюрган?

«Васвос» «Хоннаас»нинг ёмонлигидан омон қолиш учун Аллоҳнинг қайси исмларига паноҳ тортиш керак ва нима учун?

Бу саволларга жавоб олиш учун Қуръоннинг охирги сураси бўлган 114-Наас сурасининг тафсири билан бизга ҳамроҳ бўлинг.

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ ﴿١﴾‏ مَلِكِ النَّاسِ ﴿٢﴾‏ إِلَٰهِ النَّاسِ ﴿٣﴾‏ مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ ﴿٤﴾‏ الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ ﴿٥﴾‏ مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ ﴿٦﴾‏

  1. [Эй Пайғамбар,] айтгин: Паноҳ сўрайман одамларнинг Парвардигоридан
  2. Одамларнинг Ҳукмдоридан
  3. 3. Одамларнинг Илоҳидан
  4. Яширин васвасачининг ёмонлигидан
  5. Ўша одамларнинг қалбларига ёмон фикрлар соладиганнинг ёмонлигидан.
  6. Хоҳ у жин тоифасидан бўлсин, хоҳ инсонлардан.

Оятда айтилган «Васвос Ханнос», яъни «Яширин васвасачи»дан мурод билмай қолганимизда ўта сабрлилик билан бизни васваса қилиб, ёмон фикрларни қалбимизга соладиган, кейин энди ўзимизга келмоқчи бўлганимизда секин ортга чекиниб, кейинги сафаргача бир четда қараб турадиган кимсадир! Бундай кимсанинг ёмонлигидан албатта, Аллоҳдан паноҳ сўрашимиз керак.

Қуръонда «قُلْ» «Қул», яъни «айт» сўзи 300 мартадан ортиқ келган бўлиб, уларнинг кўпи мухолиф кишилар ёки тарафдорларнинг саволига жавобан Аллоҳ таолонинг Пайғамбар (с.а.в)га буюрган амридир.

«Васвос» сўзи ҳам васвасага солувчи, васвасачи маъносида келади ҳамда васваса ва инсон фикрига келадиган ножўя ўй-хаёллар маъносида ҳам қўлланади. Лекин бу ерда васвасага солувчи, васвасачи деган маънони англатади.

Хавф-хатарлардан нажот топиш учун «أَعُوذُ» «Паноҳ сўрайман» деган сўзни айтишнинг ўзи етарли эмас, балки амалда ҳам хавфли омиллардан узоқлашиш керак. Акс ҳолда, сел оқадиган йўлга уй қуриб, уйнинг эшиги тепасига«أَعُوذُ بِاللَّهِ من السّيل» “Тошқиндан Аллоҳдан паноҳ сўрайман” деб ёзиб қўйиш кулгили иш ҳисобданади. «أَعُوذُ بِاللَّهِ» “Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, деган киши амалда ҳам бузғунчилик иллатларидан сақланиши керак.

Инсоннинг энг аввало ҳис этадиган нарсаси унинг ўсиб-улғайиши ва тарбиясидир: «بِرَبِّ النَّاسِ» «одамларнинг Парвардигори». Кейин эса сиёсат, бошқарув ва ҳокимиятдир: «مَلِكِ النَّاسِ» «одамларнинг Ҳукмдори». Ва унинг улғайиши такомил топгач, ибодат ва сиғинишга эҳтиёж сезади: «إِلَهِ النَّاسِ» «одамларнинг Илоҳи».

Ички сир-асрор ва васвасаларни биладиган Зотдан паноҳ сўраш керак:

﴿يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ﴾

«У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширган нарсаларни ҳам билур» (Ғофир сураси, 19-оят).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) айтадилар:

الشیطان يوسوس إلى العبد فإذا ذكر العبد الله خَنَسَ … وإذا غفل وسوس

«Шайтон инсоннинг қалбига ўрнашади. Қачонки у Аллоҳни эсласа, шайтон яширинади ва қачонки ғафлатга учраса, шайтон уни васвасага солади».

Бошқаларни шубҳа остига қўядиган ва уларни васвасага соладиган кишилар шайтоннинг ишини қиладилар. Ҳазрати Солиҳ пайғамбарнинг мухолифлари одамларга айтардилар:

﴿أَتَعْلَمُونَ أَنَّ صَالِحًا مُّرْسَلٌ مِّن رَّبِّهِ﴾

«Солиҳни Парвардигори томонидан пайғамбар қилиб юборилган, деб биласизми?!» (Аъроф сураси, 75-оят) Улар бу сўзлари билан одамларда шубҳа уйғотардилар.

Қуръоннинг аввалида «بِسْمِ اللَّهِ» Аллоҳ номи билан деб Аллоҳдан мадад сўрадик, Қуръоннинг охирида эса Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

Ушбу «خَنَّاس» “Хоннаас” сўзи «خَنُوس» “Ханус” сўзидан олинган бўлиб, яширинмоқ ва чекинмоқ маъносини билдиради. Шайтоннинг ўзи ҳам, иши ҳам махфий ва яшириндир. Зеро, агар унинг васвасаси ошкора бўлса, у ҳолда одамларга ҳукмронлик қилолмайди, балки шайтон ўзини яхши қилиб кўрсатиш ва ишини оқлаш билан чиройли қиёфада намоён бўлиб, муваффақиятга эришади. Ҳазрати Али (алайҳис салом) бу борада айтадилар:

«فهنالك يستولي الشيطان على أوليائه»

«Шайтон чиройли қилиб кўрсатиш билан ҳақ ва ботилни бир-бирига аралаштириб юборади ва шу тариқа, ўз издошларига ҳукмронлик қилади».

Энди шайтон «خَنَّاس» “Ханнос”, яъни яшириниб олувчи экан, у муваффақиятга эришгунича, жуда кўп тирмашади. Биз ҳам унга қарама-қарши ўлароқ, Аллоҳни ёдга олишни кўп амалга оширишимиз керак.

Келгуси суҳбатимизда Наас сураси тафсирини давом эттириш умидида яна кўришгунча барчангизни Аллоҳга топшираман. Унинг паноҳида омон бўлинг!

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.