Home / Шариат қонунлари / Намоз / Қайси маконларда намоз ўқиш мумкин?

Қайси маконларда намоз ўқиш мумкин?

Ҳар маконда намоз ўқиса бўлади, лекин масжидда намоз ўқиш афзалдир. Намоз вақти етиб келганда, намоз ўқимоқчи бўлсак, намоз ўқиладиган макон қyйидаги шартларга эга бўлиши лозим.

Ғасбий бўлмаслиги керак яъни: эгаси рози бўлмаган макон бўлмаслиги лозим. Намоз макони ҳаракатда бўлмаслиги керак, масалан: поезд, тайёра, учқич ва автобус каби маконларда ҳаракат қилаётганида намоз ўқиб бўлмайди, лекин ночор ҳолда қолган вақтда, ҳаракатли маконда ҳам намоз ўқиса бўлади. Намоз ўқиладиган маконнинг юқори қисми туриб бўлмайдиган даражада паст бўлмаслиги керак ва шунингдек рукуъ ва сажда қилишга тўсқинлик қиладиган тор жой бўлмаслиги лозим. Намоз ўқийдиган жой нажас бўлмаслиги керак, аммо агар нажас бўладиган бўлса, нажосат аъзоларга тегмаслиги учун қуруқ бўлиши лозим. Сажда қиладиган ер, икки тиззанинг жойидан 4 бармоқ миқдорича баланд бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло ўқиган намозимизни ва қилган ибодатларимизни ўз даргоҳига қабул айласин!

Share

Check Also

Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Мен Истанбулда яшайман. Уйим ва иш жойимнинг ёнида суннийларнинг бир масжиди бор. Мен …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.